1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси миллий эталон базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 9 февралдаги 53-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 июнь,
348-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 348-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2002 й., 10-сон, 56-модда):
«Ўзбекистон миллий метрология институти» ДК, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари ялпи фойдасидан 20 фоиз маблағлар»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари;
«Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари;
«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси;
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти;
«Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази» давлат корхонаси;
«Ахборот-маълумот маркази» давлат корхонаси;
«Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази» давлат корхонаси.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари икки томонлама бўйсунадилар ҳамда Агентликка ва тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органига ҳисоб берадилар»;
«5. «Ўзстандарт» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармалари, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти фаолиятини молиялаштириш «Ўзстандарт» агентлигига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ва маблағлар ҳисобига амалга оширилади»;
«техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар қўшилсин:
«маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;
маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;
экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш;
техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш»;
«маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини ва ходимларни сертификатлаштириш, ўлчаш ва синаш воситаларини қиёслаш, синаш, турини тасдиқлаш, метрологик аттестациядан ўтказиш, ўлчашларни бажариш методикалари, метрологик экспертизадан ўтказиш, ўлчов бирликларини таъминлаш бўйича меъёрий ҳужжатларни рўйхатга олиш ҳамда сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди»;
«сертификатлаштирилган маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини инспекция назоратидан ўтказиш қоидаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди»;
«техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, ўлчовлар ягоналигини таъминлаш ва менежмент тизимларини жорий этиш ишларини амалга оширишнинг умумий талаблари ва қоидаларини белгилайди»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«менежмент тизимларини жорий этиш соҳасида мувофиқлаштириш ишларини амалга ошириш»;
«г) кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида — техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги илмий, муҳандис-техник кадрларни ва бошқа манфаатдор шахсларни ўқитишни амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги «е» — «к» кичик бандлари билан тўлдирилсин:
«е) маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш борасида:
халқаро амалиётни доимий ўрганиб боради, ўрганишлар натижасига кўра маҳаллий маҳсулотларни замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш соҳасида ва уларни ташқи бозорларда рақобатдошлигини оширишда илғор методларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг халқаро стандартларни жорий этиш, техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш фаолиятини ўз ваколати доирасида бошқаради ва мувофиқлаштиради;
давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга техник регламентларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда амалий ёрдам беради, уларга илмий-методик раҳбарликни таъминлайди;
ж) маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш борасида:
давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлар билан биргаликда корхоналарда халқаро сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш жадвалларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат олиб боради;
экспортга йўналтирилган маҳсулотларни халқаро стандартлар талаблари асосида, шу жумладан халқаро даражада тан олинган мувофиқликни баҳолаш органларини жалб этган ҳолда сертификатлаштирилишини ташкил этади;
халқаро стандартлар асосида сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг афзалликлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб боришни амалга оширади;
з) экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, халқаро ташкилотлар билан миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган ҳамкорликни фаоллаштириш борасида:
маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилинишида мамлакатлараро талаблар ҳақида маълумот берилишида республика корхоналарига амалий ёрдам кўрсатади;
халқаро ва минтақавий ташкилотларда республика манфаатларини ифода этади, миллий сертификатларни ва мувофиқликни баҳолаш натижаларини чет давлатларда тан олинишига эришиш бўйича чоралар кўради;
халқаро, минтақавий ва давлатлараро ташкилотларга қўшилиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
и) техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш борасида:
реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш, уларни самарадорлигини оширишга қаратилган таклифларни киритади;
техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган чораларни амалга оширади;
ўз ваколати доирасида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларининг самарадорлигини ошириш бўйича фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради;
к) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш борасида:
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан маҳсулотларни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш ва сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш бўйича дастурий таъминотларини ишлаб чиқади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ягона информацион маълумотлар базани ташкил этади;
тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизмат турларини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида электрон давлат реестр базасини шакллантиради ва юритади»;
«халқаро (давлатлараро) стандартлар ва бошқа мамлакатларнинг миллий стандартларини, шу мамлакатлар билан тузилган шартнома ва келишувларга мувофиқ, расмий эълон қилади, тарқатади ва нашр этади ва қайта нашр этади»;
«Ўзстандарт» агентлигида бош директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосари (лавозимига кўра), бош бошқарма бошлиғига тенглаштирилган бош метролог (лавозимига кўра), шунингдек, «Ўзстандарт» агентлиги фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади».
«Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тузилмаси
жами — 22 штат бирлик».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 19 июндаги 173-сон қарорининг 1-банди ва унга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
«1. Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК таркибий бўлинмаси ҳисобланади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларида биттадан вакилга эга»;
«техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талабларни таҳлил қилади ва ўрганади;
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш, аккредитациялаш, маҳсулотни сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва доимий янгилаб боради»;
«Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш, ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш ва аккредитациялаш соҳасида хорижий компаниялар ва фирмалар билан ўз ваколатлари доирасида бевосита ҳамкорлик қилиш»;
«Бюрога, бўлим бошлиғи мақомига тенглаштирилган, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори томонидан «Ўзстандарт» агентлиги бош директори билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади»;
«8. Бюронинг ходимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари томонидан, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори билан келишилган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказларидаги вакиллари Бюро бошлиғига ва тегишли синов ва сертификатлаштириш маркази директорига бўйсунади.
Бюро ходимларининг функционал вазифалари «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори томонидан, Бюро бошлиғининг тақдимномаси билан, белгиланади»;
«10. Бюро бошлиғи ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар синов ва сертификатлаштириш марказлари директорлари мазкур Низом билан юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2015 й., 10-сон, 92-модда) қарори билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги Низомига илованинг 2-сон рўйхати 4.1.-бандига қуйидаги мазмундаги 4.1.6. кичик банд қўшилсин;
«4.1.6. «Ўзстандарт» агентлиги бош директори».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 473-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон; 25.04.2019 й., 09/19/349/3007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)