1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.11.00 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назорати / 09.01.11.01 Умумий қоидалар. Тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан давлат назоратини олиб борувчи органлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2280-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 21 декабрдаги 31-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3404, 22.12.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2280, 2011 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 480-модда) билан тасдиқланган Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. 6-устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текшириш, назорат тартибида текшириш, юридик шахс тугатилаётганда ўтказиладиган солиқ текшируви, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари) ва мақсади кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвали ва буйруқда кўрсатилган номга, мақсади эса — буйруқда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши лозим.».
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ва Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 июнь,
116-мҳ-сон
Келишилган
Савдо-саноат палатаси раиси в.в.б. А. ИКРАМОВ
2017 йил 5 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 481-модда)