toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 13.06.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-3932-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2847-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги «Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-3932-сонли Фармони:
а) 2-бандининг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг ажратиб берилган молиявий маблағларидан мақсадли, аниқ ва самарали фойдаланилиши устидан доимий асосда мониторингни амалга ошириб бориш»;
б) 7-банднинг учинчи хатбошидаги «2008 — 2017 йиллар» сўзлари «2008 — 2022 йиллар» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 июнь,
ПФ-5074-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 449-модда)