1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги «2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ПҚ-2853-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 июнь,
ПҚ-3037-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июндаги ПҚ–3037-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1326-сонли қарорининг:
а) 3-банди 4-хатбошидаги «бозорларнинг ҳудудида» сўзларидан кейин «(қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида замонавий савдо комплексларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш истисно қилинган ҳолда)» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 4-банднинг 2-хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан ҳар йили белгиланадиган минимал миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2699-сонли қарорининг 11-иловасидаги: