1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
[ТСЗ:
1.Молия / Биржа фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УЛГУРЖИ ВА БИРЖА САВДОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Улгуржи ва биржа савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 27 апрелдаги ПФ-2836-сон Фармонига мувофиқ ҳамда республикада улгуржи ва биржа савдосини ташкил этишни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, моддий-техника ресурслари нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Қуйидагилар «Ўзулгуржисавдо» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан қурилишни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича, республика ташқарисидан моддий-техника ресурсларини улгуржи харид қилиш бўйича, шунингдек ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларга мувофиқ ҳукумат топшириқларига биноан контрактлар тузиш ва уларни ижро этиш бўйича хизматлар кўрсатиш;
мамлакатимиз корхоналарига ва хорижий маҳсулот етказиб берувчиларга маркетинг хизматлари кўрсатиш, ички бозорда товарлар бўйича талаб ва таклифлар тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот банкини ташкил этиш;
мамлакатимиздаги ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар билан дистрибьютор муносабатларни ривожлантириш, уларга компанияга қарашли омборхоналарни ва савдо майдонларини берган ҳолда дилерлик хизмати кўрсатиш;
давлат захираси тизимига компанияга қарашли омборхоналарда товарларни сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш;
тугатилаётган «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси таркибига кирган ташкилотларнинг мавжуд моддий-техника базасидан товарларга улгуржи ишлов бериш ва уларни сақлаш, ўз омборхоналарини хусусий савдо компанияларига ижарага, шунингдек консигнация ҳамда божхона омборлари ва терминаллар сифатида бериш бўйича хизматлар кўрсатиш учун самарали фойдаланиш.
«Ўзулгуржисавдо» компанияси бошқаруви раиси, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳолда, компаниянинг кузатувчи кенгаши томонидан белгиланган тартибда тайинланади.
«Ўзулгуржисавдо» акциядорлик компанияси «Ўзулгуржибиржасавдо» республика акциядорлик уюшмасининг, шунингдек тугатилаётган «Диллингтраст» акциядорлик жамиятининг улар тузган контрактлардан келиб чиқадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
2001 йил 1 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда тугатилаётган «Ўзулгуржибиржасавдо»уюшмаси тизимига кирган ташкилотларнинг хусусийлаштирилиши ва ташкил этилиши натижаларини пухта ўрганиб чиқсин. Қонунчилик бузилишлари аниқланган тақдирда белгиланган тартибда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилсин, айбдор шахслар эса жавобгарликка тортилсин;
«Ўзулгуржисавдо» акциядорлик компанияси устав жамғармасини тугатилаётган «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмасининг мол-мулки ва 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар акцияларининг давлатга тегишли пакетлари қиймати ҳисобига бир ой муддатда шакллантирсин;
3-иловага* мувофиқ ҳудудий акциядорлик жамиятларининг устав жамғармалари таркибини уларнинг устав жамғармасининг кўпи билан 25 фоизи давлат мулки, 10 фоизгачаси меҳнат жамоаси улуши бўлишини таъминлаган ҳолда уч ой муддатда ўзгартирсин. Ҳудудий акциядорлик жамиятларига ишончли бошқарувчиларни танлов асосида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тайинласин.
* 3-илова берилмайди.
6. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий товар-хом ашё биржалари акциядорларининг Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига унинг филиаллари ҳуқуқи билан, улардан савдо майдончалари сифатида фойдаланган ва биржа савдоларининг ягона электрон тизимини жорий этган ҳолда қўшилиши тўғрисидаги;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг унинг ҳузурида металл буюмлар, ёғоч-тахта ва қурилиш материаллари сотиш бўйича ихтисослашган савдо майдонлари ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш]
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
2002 йил 1 январгача ҳудудий товар-хом ашё биржаларини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига қўшиб юбориш ва биржа савдоларининг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича зарур ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси устав жамғармасидаги давлат улушининг бир қисмини мамлакатимиз ва чет эл инвесторларига белгиланган тартибда сотсин, бунда улушнинг кўпи билан 25 фоизи давлатда сақлаб қолинишини назарда тутсин;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига унда биржа савдоларининг ягона электрон тизимини жорий этиш учун (хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига) зарур маблағлар ажратсин, ажратилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси ҳудудий филиалларининг бинолари Давлат мулки қўмитасига берилади.
(8-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 31 майдаги 251-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 22-23-сон, 260-модда)
ҳисоб-китоб (клиринг) палаталаридаги ўз ҳисоб рақамларида ўзлари келтирган товарларни товар-хом ашё биржаларида ва «Ўзкўргазмасавдо» очиқ акциядорлик жамияти ярмарка савдоларида сотишдан олинган миллий валюта — сўмда маблағлари бўлган импортчилар ушбу маблағларга республикадаги бошқа биржаларда ва ярмаркаларда эркин муомалада бўлган товарларни уларни республика ташқарисига чиқариш ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, шу жумладан унинг филиаллари, истисно тариқасида, мулк солиғи тўлашдан беш йил муддатга озод қилинади, бўшайдиган маблағлар уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, биржа савдоларининг ягона электрон тизимини шакллантиришга мақсадли йўналтирилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
10. Биржа савдолари орқали сотиладиган маҳсулотлар нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик мақсадида биржа савдоси қатнашчилари томонидан воситачилик ажратмаларининг биржалар белгилайдиган миқдорлари белгиланган тартибда молия органларида келишиб олиниши белгилаб қўйилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати, транспорт ва алоқа комплекси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
металл буюмлар, ёғоч-тахта материаллари, бошқа қурилиш материаллари, шу жумладан чет элдан келтириладиган, турли товарлар муомалада бўладиган биржа бозори шакллантирилишини;
биржа савдоларига республика корхоналарида ва хорижий моддий-техника ресурслари етказиб берувчиларда эҳтиёж катта бўлган маҳсулотлар кенг жалб этилишини таъминласинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига юридик ва жисмоний шахслар томонидан товар-хом ашё биржалари ҳамда «Ўзкўргазмасавдо» очиқ акциядорлик жамиятининг ярмарка савдолари орқали фақат эркин алмаштириладиган валютага экспортга сотиладиган товарлар рўйхати юзасидан таклифлар киритсинлар.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон улгуржи ва биржа савдоси бўйича республика акционерлик уюшмаси – «Ўзулгуржибиржасавдо»ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 14 мартдаги 136-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳукуматнинг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Алимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 1 май,
198-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарорига 1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ташкилий тузилмаси
*Металл буюмлар, ёғоч-тахта ва қурилиш материаллари сотиш бўйича ихтисослашган савдо майдончалари ташкил этиш учун «Ўзқурилишматериалсавдо» ва «Ўзэлектрприборсавдо» ОАЖлари ЎзРТХБга қўшиб юборилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарорига 5-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа ва ярмарка савдоси самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Биржа ва ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибидаги:
13-банд «биржа» сўзидан кейин «ёки унинг филиали» сўзлари билан тўлдирилсин;
кўрсатиб ўтилган Тартиб қуйидаги мазмундаги 16-17-бандлар билан тўлдирилсин:
«16. Биржанинг барча қатнашчилари, шу жумладан ҳудудий савдо майдонларидан фойдаланувчи брокерлар учун реал вақт режимида ташкил этилган биржа савдоси натижалари бўйича тузилган экспорт контракти:
тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари биржа савдоларида тузиладиган контрактлар бўйича идентификация тартиб рақамлари бериш тартибига мувофиқ биржа томонидан рўйхатдан ўтказилади;
биржа ёки унинг филиали томонидан расмийлаштирилади ва муҳри билан тасдиқланади.
ҳужжатларда кўрсатилган, 5-бандда санаб ўтилган маълумотларнинг ишончлилиги учун уларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб берадилар.
Экспорт контрактлари (жумладан, биржа филиаллари томонидан расмийлаштирилган ва тасдиқланган контрактлар)нинг тўғри расмийлаштирилиши ва рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради.
17. Биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт контрактлари норезидентлари томонидан миллий валютада ҳақ тўлаш фақат республиканинг ваколатли банкларида очилган хорижий банкларнинг «Лоро» корреспондентлик ҳисоб рақамлари орқали ёки биржаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталаридаги импортчиларнинг ҳисоб рақамларидан амалга оширилиши мумкин».
Кўрсатилган Тартибнинг 16—20-бандлари тегишли равишда 18—22-бандлар деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1999 й., 5-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибида:
2-банднинг биринчи хатбошига «чопар билан ёки факсимил алоқа орқали (ўз хоҳишига кўра)» сўзлари қўшилсин;
«Биржанинг барча қатнашчилари, шу жумладан ҳудудий савдо майдонларидан фойдаланувчи брокерлар учун реал вақт режимида ташкил этилган биржа савдоси натижалари бўйича тузилган импорт контракти:
тасдиқланган Товар-хом ашё биржалари биржа савдоларида тузиладиган контрактлар бўйича идентификация тартиб рақамлари бериш тартибига мувофиқ биржа томонидан рўйхатдан ўтказилади;
биржа ёки унинг филиали томонидан расмийлаштирилади ва муҳри билан тасдиқланади.
ҳужжатларда кўрсатилган, 2-бандда санаб ўтилган маълумотларнинг ишончлилиги учун уларни имзолаган мансабдор шахслар жавоб берадилар.
Импорт контрактлари (шу жумладан биржа филиаллари томонидан расмийлаштирилган ва тасдиқланган контрактлар)нинг тўғри расмийлаштирилиши ва рўйхатдан ўтказилиши учун биржа жавоб беради».
7-бандда «биржа» сўзидан кейин «ёки унинг филиали»сўзлари қўшилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«товар-хом ашё биржаларида ва «Ўзкўргазмасавдо» очиқ акциядорлик жамиятининг ярмарка савдоларида, шунингдек давлатлараро битимлар ва ҳукуматнинг буюртмалари бўйича экспорт операцияларини амалга оширувчи савдо-воситачилик ташкилотлари».