Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПФ-5739-сонли «Тадбиркорлик субъектларни тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тўхтатиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 май,
ПҚ-2985-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 майдаги ПҚ-2985-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сонли қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартишлар