1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2748-1]
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 11 декабрдаги 697-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2748, 2015 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 656-модда) билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 апрель,
215-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Бош директорининг 2017 йил 11 апрелдаги 215-сонли буйруғига ИЛОВА
Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
«4. Олий маълумотли, мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган умумий меҳнат стажига, шу жумладан сўралган соҳада мутахассислиги бўйича 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган мутахассисларни сертификатлаштиришга йўл қўйилади. Бунда лаборатория мутахассислари учун олий маълумот талаб этилмайди.».
2. 9-банднинг учинчи хатбошисидаги «олий маълумот» деган сўзлар «ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 352-модда)