toggle_night_mode
Ҳужжат 01.02.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда миллий олий юридик таълимни модернизациялаш, мазкур соҳага халқаро таълим стандартлари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, долзарб ҳуқуқий муаммолар бўйича комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим олаётган ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича самарали тизимни яратиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Тошкент давлат юридик университетида кўрилган чоралар ўқув-тарбиявий жараён сифатини ошириш, уни инновацион мазмун билан тўлдириш, талабалар билимини баҳолашнинг самарали тизимини жорий қилиш, мустақил равишда янги билимларни эгаллаш ва улардан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга қаратилган назарий тайёргарликни ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлаш имконини берди. Университет битирувчилари мамлакатда содир бўлаётган давлат қурилиши ва жамиятни демократлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор вазифаларини амалга ошириш ва суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш жараёнларига фаол жалб этилган.
Шу билан бирга, мамлакатда давлат ҳокимиятини янада демократлаштиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юқори малакали юридик кадрларга бўлган зарурият ва юқори эҳтиёжни тақозо этмоқда. Бунда олий юридик таълим тизимини янада ривожлантирмасдан ислоҳотлар талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаш имкони мавжуд эмас.
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг вазифаларига мувофиқ, шунингдек, юридик кадрлар тайёрлаш тизимини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш, Тошкент давлат юридик университетида ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ёшларнинг олий юридик таълим олишларига кенг имкониятлар яратишни таъминлаш мақсадида:
1. Тошкент давлат юридик университетини (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
биринчидан — профессор-ўқитувчилар таркибини юқори даражада касбий педагогик маҳоратга, ҳуқуқий ва сиёсий маданиятга эга мутахассислар билан мустаҳкамлаш, амалий иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни таълим жараёнига кенг жалб этиш;
иккинчидан — талабаларнинг мустақил тайёргарлигини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда назарий машғулотларни янада оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан келиб чиқиб, юристда таҳлилий фикрлаш ва касбий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ўқув режасини, дастур ва ўқув-методик материалларни ўқув жараёнида қўллаш;
учинчидан — модул тизими ва ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларни глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, амалиёт, стажировка ўтиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, клиник таълимни жорий этиш;
тўртинчидан — ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан хорижий адабиётлар фондини, ўқитишнинг техник воситалари, шунингдек, глобал ахборот-ҳуқуқий ва таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш;
бешинчидан — тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларни малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек, талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий илмий-таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
олтинчидан — ижобий халқаро тажрибани янада қўллаш, шу жумладан талабалар ўқув юкламаси ҳажмини аниқлашнинг шартли бирликлари (кредитлар)ни ўтказиш ва жамлаш тизимини жорий этиш;
еттинчидан — назарий билимларни қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура билан фаол ҳамкорлик орқали таъминлаш;
саккизинчидан — ТДЮУ халқаро рейтинги ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун юридик таълим олиш имкониятини кенгайтириш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасига адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори лавозими киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. ТДЮУнинг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
ТДЮУ ректорига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкилий тузилмага бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ТДЮУга Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ходимларига тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш учун тўлов-контракт маблағлари (ўқитишнинг таянч қийматидан ортган миқдори қисми бўйича) ҳисобидан моддий жиҳатдан кўллаб-қувватлашга рухсат берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг олий таълим муассасалари педагог кадрларининг белгиланган даврийликни ҳисобга олган холда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан боғлиқ харажатларини молиялаштиришга зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. ТДЮУ Васийлик кенгаши 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Васийлик кенгаши ТДЮУга қуйидаги устувор масалаларда ҳар томонлама ривожланишига кўмаклашиши белгилансин:
битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича давлат, жамоат ва бизнес тузилмалар билан янада самарали ҳамкорликни амалга ошириш;
олий юридик таълимни ривожланишига кўмаклашувчи янги шакл, дастур ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, илмий ишланмалар натижаларини қонунчилик фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига самарали жорий этиш;
ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳамкорлик келишувларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;
таълим ва фан соҳасида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш;
ТДЮУнинг педагог ва бошқа ходимларини меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминотини яхшилаш;
ТДЮУга молиявий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, хайрия маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш.
6. ТДЮУга:
ўқув жараёнини ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашни инобатга олган ҳолда битирувчиларга нисбатан малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
таълим беришнинг модул тизими шароитида профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини нормалаштириш иш вақтининг фақат ўқув тадбирларга асосланган ҳолда мустақил амалга ошириш, шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларни бажаришни рағбатлантириш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. ТДЮУда бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи) билан бир қаторда, бюджетдан ташқари (тўлов контракт) маблағлари ҳисобидан Бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларни моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғарма (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 185 фоизигача миқдорида ташкил этилсин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус жамғарма маблағлари штатдаги бошқарув, профессор-ўқитувчилар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга тариф ставкасининг 200 фоизгача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгилашга йўналтирилади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек, ТДЮУ ходимларига ҳар ойлик устамалар белгилаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ТДЮУ томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бош прокуратураси ва Олий судининг:
ТДЮУ бакалавриатига талабалар қабул қилиш квотасини тўлов-контракт асосида қабул қилиш квотасини кўпайтириш ҳисобига 600 нафар қилиб белгилаш тўғрисидаги (қонунчиликка асосан оширилган контракт ставкалар бўйича қўшимча қабул қилиш имконияти билан);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш квоталаридан ташқари хорижий фуқароларни суҳбат қилиш йўли билан тест синовларини топширмаган ҳолда, ўқиш учун контракт суммасини миллий валютада тўлаш орқали қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПФ-5197-сонли Фармони таҳририда)
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
ТДЮУ бакалавриатига хорижий фуқароларни қабул қилиш тартибини белгилашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритсин.
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 апрель,
ПҚ-2932-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университетининг
ташкилий тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига
2-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети Васийлик кенгаши
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

И.Б. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Васийлик кенгаши раиси

М.М. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

Р.Р. Иноятов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

М.А. Усмонов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси

Б.Ш. Мирбобоев

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси

Ш.А. Газиев

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси

А.А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

Р.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

У.К. Мингбоев

Ўзбекистон Судьялар ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари

Р.Т. Ахмедов

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг раиси

Е.С. Каньязов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори

Изоҳ: Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2932-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган
ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 28 июндаги ПҚ-1990-сонли қарорининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон)
қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган, деб топилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ–2909-сонли қарорининг 28-иловаси 1-бўлими 1-банди «Йиллар бўйича қабулнинг истиқболли кўрсатгичлари» графасидаги «450» рақамлар «600» рақамлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 335-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон; 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 06/25/232/1102-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)