1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЧАКАНА САВДО ҚОИДАЛАРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидаларининг 60-бандига қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:
«аэропортларга, темир йўл вокзалларига ва автостанцияларга ёндош ҳудудларда, жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатлари ёнида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида жойлашган кўчма ва турғун чакана савдо объектларидан»;