1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.07.00 Шаҳар транспорти]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС» ДАВЛАТ УЮШМАСИНИ «ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИГА АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш билан банд бўлган корхоналар ва ташкилотларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Белгилаб қўйилсинки, «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Қуйидагилар «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
шаҳар йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришнинг истиқболли стратегиясини белгилаш, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда йўловчилар ташиш транспортини ривожлантиришга йўналтирилган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва шаҳар транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш;
Тошкент шаҳар аҳолисининг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти хизматларига эҳтиёжини қондириш, шаҳар йўловчилар ташиш транспортининг иқтисодий фойдали ва экология жиҳатидан тоза турларини комплекс ривожлантириш;
йўловчилар ташиш транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бир ой муддатда:
асосий фондларни 2004 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг устав жамғармасини «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси мол-мулки қиймати, шунингдек корхоналар мол-мулки қиймати ҳамда 1 ва 2-иловаларга мувофиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетлари ҳисобига шакллантирсин;
«Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмасини Акциядорлик компаниясига айлантириш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва улар сотилмайди ёки бошқача тарзда бегоналаштирилмайди, гаров предмети бўлиши, шунингдек иккиламчи қимматбаҳо қоғозлар чиқариш учун таъминловчи бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас;
«Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг ходимларнинг чекланган умумий сони 54 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 37 киши бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 4-иловага мувофиқ маъқуллансин.
«Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси бошқаруви раисига, зарурат бўлганда, компания бошқаруви ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва улар таъминотига харажатлар доирасида ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
6. Белгилансинки, 5-иловага* мувофиқ таркибда 7 кишидан иборат этиб шакллантириладиган Компания кенгаши «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси бошқарувининг юқори органи ҳисобланади.
* 5-илова берилмайди.
«Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компанияси бошқаруви 4 нафар аъзолардан, шу жумладан раис ва унинг уч нафар ўринбосарларидан иборат бўлади. Раис ва унинг ўринбосарлари Компания кенгаши тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
7. «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг Компания кенгаши уставни тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Тошшаҳарйўловчитранс» акциядорлик компаниясининг чиқарилган акцияларини, эмиссия проспектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирмасдан, давлат рўйхатидан ўтказсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 июнь,
277-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 277-сон қарорига 1-ИЛОВА