toggle_night_mode
Ҳужжат 01.05.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини янада рағбатлантириш, шунингдек уларнинг фаолияти учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 апрель,
245-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 245-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й. 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5в-илова матни рус тилидаги матнда берилган;
8-позициядаги «10 — 75» рақамлари «10 — 75*» рақамлари билан алмаштирилсин;
20-позициядаги «5» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
«* Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўзлари яратган амалий безак санъати буюмлари бадиий экспертизадан ўтказилганлиги ва уларга ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун махсус йиғим энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизни ташкил этади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби 3-бандининг «е» кичик бандидаги микрофирмалар, кичик корхоналар» сўзлари «якка тартибдаги тадбиркорлар, микрофирмалар ва кичик корхоналар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 304-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)