1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.91.00 (Кучини йукотган) Дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва ўқув қуроллари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2577-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2014 йил 20 мартдаги 14, 25, 15-ққ ва 08-05-04-сон қарори (рўйхат рақами 2577, 2014 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 202-модда) билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 апрель,
3-мҳ-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 апрель,
38-сон
Маданият вазири М. МУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 апрель,
1-сон
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари К. МАНСУРОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 апрель,
20-мҳ-сон
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 апрель,
1-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 11 апрелдаги 3-мҳ, 38, 1, 20-мҳ ва 1-мҳ-сон қарорига ИЛОВА
Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«дарслик — давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, унинг асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри;»;
тўртинчи хатбошидаги «Халқ таълими вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (бундан буён матнда Халқ таълими вазирлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6 ва 7-иловалардаги «ХХТУТ» деган қисқартмалар «ИФУТ» деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 308-модда)