toggle_night_mode
Ҳужжат 25.07.2017 02 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5017-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси масалалари комплекси таркибига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси ва унга кирувчи ташкилотлар рўйхати 1-ва 1а-иловаларига* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 92 нафардан иборат марказий аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, туманлар (шаҳарлар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларининг тузилмалари 3-5-ва 5а-иловаларига* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва ҳудудий инспекцияларнинг тузилмалари 6-ва 6а-иловаларга* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Коммунхизмат» Агентлигининг тузилмаси 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига, зарур ҳолларда, вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгилаб қўйилган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, «Коммунхизмат» Агентлиги таъминоти сарф-харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ҳузурида «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналари ҳамда уларнинг шаҳар ва туман филиаллари ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки турар-жой ва нотурар-жой мулкдорлари билан шартнома асосида кўп хонадонли уй-жой фондини ҳамда унинг атрофидаги ҳудудларни сақлаш ва фойдаланиш борасидаги тизимли ишларни самарали ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўп хонадонли уй-жой фондини мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фонди теварак-атрофидаги ҳудудни ободонлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги зиммасига «ТошуйжойЛИТИ» акциядорлик жамиятининг устав жамғармасидаги акцияларнинг давлат пакети бўйича акциядорлик функцияларини бажариш вазифаси юклансин, «ТошуйжойЛИТИ» АЖ кўп хонадонли уйларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ихтисослаштирилган бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» МЧЖ қатнашчиларининг «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» МЧЖни ўрнатилган тартибда «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» давлат унитар корхонаси этиб қайта ташкил этиш, уни сув таъминоти ва канализация соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича ихтисослаштирилган бош лойиҳа ташкилоти этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантиришга жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;
халқаро донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари;
ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланган ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Белгилаб қўйилсинки, ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ суммаси мақсадли тушум ҳисобланади, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмайди, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда хизмат кўрсатувчи банкларда сув таъминоти ташкилотларига ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига белгиланган махсус устама ҳақ маблағларини жамлаш учун махсус ҳисобварақ очилишини таъминласин, маблағлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзтрансгаз» АК билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича, шунингдек электр энергияси, табиий газ, совуқ сув ва иссиқлик энергияси етказиб берувчилар олдида 2017 йилнинг 1 апрелигача бўлган ҳолатига кўра қарздорлик, сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ташкилотлари томонидан ҳисобланган пеня ва жарималар, шу жумладан муддати узайтирилганларини ҳам хатловдан ўтказсин ва бунинг якунлари бўйича қарздорликни реструктуризация қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низомни;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги «Коммунхизмат» Агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ой муддатда:
кўп хонадонли уй-жой фонди, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш ва таъмирлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга оширувчи «Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси (ДУК) ҳамда унинг ҳудудий филиаллари;
сув таъминоти ва канализация объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи функциясини амалга оширувчи «Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК ва унинг минтақалараро филиаллари тўғрисидаги Низомларни, уларнинг тузилмалари ва штат жадвалларини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уйда жойлаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй манзилидаги Республика «Ўзкоммунўқувташкилотчи» ўқув-методик, норматив-инжиниринг маркази биноларини тезкор бошқарув ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига топширсин;
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган, илгари бошқа шахсларга сотилган бинонинг бир қисмини харид қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин, бунда уларнинг эгаларига Тошкент шаҳрининг бошқа қисмларидан тенг қимматга эга хоналар ажратилишини ёки белгиланган тартибда конпенсация тўланишини назарда тутсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси 9-иловага* мувофиқ манзилларда;
* 1 — 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
туманлар (шаҳарлар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари — тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг биноларида жойлаштирилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича, вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари маъмурий биноларини реконструкция қилиш, шунингдек уларни хизматга оид инвентарлар, ташкилий техника билан жиҳозлаш ҳамда зарур миқдорда енгил автотранспорт воситаларини харид қилишга керакли маблағлар ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини белгиланган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг статистик ахборотлари тарқатилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Меҳнат вазирлиги билан биргаликда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари касбларининг жазибадорлигини ошириш ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини такомиллаштириш мақсадида, бир ой муддатда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни рағбатлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
«2017 — 2021 йиллар даврида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»;
«2017 — 2021 йиллар даврида кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»;
«2018 — 2022 йиллар даврида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 апрель,
ПҚ-2900-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
*Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Номланиши

Ташкилотлар сони

I. Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

14

2.

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекцияси

1

ҳудудий инспекциялар

14

3.

«Коммунхизмат» агентлиги

1

4.

«Кўп хонадонли уйлар, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК

1

ҳудудий филиаллари

14

5.

«Сув таъминоти ва канализация объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» ДУК

1

ҳудудлараро филиаллар

4

6.

««Коммуналўқув» ўқув-методика маркази» ДУК

1

7.

«Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» ДУК

1

ҳудудлараро филиаллар

5

8.

««Дамходжа» ҳудудлараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси» ДУК

1

9.

«Тошкент вилоятининг Чимган-Чорвоқ рекреацион зонаси ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси» ДУК

1

II. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар

10.

««Туямўйин-Нукус» ҳудудлараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси» ДУК

1

11.

««Туямўйин-Урганч» ҳудудлараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси» ДУК

1

12.

Вилоятлар «Сувоқава» ДУК

11

13.

Тошкент шаҳар «Сувсоз» ДУК

1

14.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг иссиқлик таъминоти давлат ташкилотлари

20

15.

«Тошкент иссиқлик маркази» ДУК

1

16.

«Тошиссиққуввати»ДУК

1

17.

«Тошшаҳарнур»ДУК

1

18.

«Тошкентлифтхизмати» ДУК

1

19.

«Тошкент фаввораси» ДУК

1

20.

«Таъмирлаштиклаш хизмати» ДУК

14

21.

«Ягона ҳисоб-китоб маркази» ДУК

14

 LexUZ шарҳи
1а-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ

Вазирлик ҳайъати

Вазир

Ёрдамчи



Вазирнинг биринчи ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Вазир ўринбосари

Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси

3


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш бош бошқармаси

1

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш бошқармаси

1

Сув таъминоти ва канализация тизимларидан фойдаланиш бошқармаси

1

Иссиқлик таъминоти тизимларидан фойдаланиш бошқармаси

1

Кадрлар бошқармаси

3

Кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолати мониторинги бўлими

4

Ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бўлими

3

Иссиқлик таъминоти тизимларини эксплуатация қилиш бўлими

3

Биринчи бўлим

2

Инвестиция дастурларини шакллантириш бошқармаси

4

Сув таъминоти ва канализация тизимларини эксплуатация қилиш бўлими

5

Иссиқлик таъминоти соҳасида иқтисодий таҳлил ва тариф сиёсати бўлими

2

ХУЖМШлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

4

Юридикбўлим

2

Инвестиция дастурларини амалга ошириш бошқармаси

4

Сув таъминоти ва канализация соҳасида иқтисодий таҳлил ва таъриф сиёсати бўлими

3

Иқтисодий таҳлил ва тариф сиёсати қўшма бўлими

3

Иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти бўйича сифат, стандартлаштириш ва метерология бўлими

2

Ишлар бошқармаси

4

Кўп хонадонли уйлар қурилишини мувофиқлаштириш бошқармаси

1


Бухгалтерия

3

УЖКХ соҳасида норматив базани такомиллаштириш бошқармаси

3

Кўп хонадонли уйлар қурилиши дастурларини шакллантириш ҳамда эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилишини ташкил этиш бўлими

4

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

2

УЖКХни ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими

3

Кўп хонадонли уйлар қурилиши дастурларини амалга ошириш мониторинги бўлими

4



Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими

2

Маркетинг ва ишлаб-чиқариш техник комплектация бўлими

2


Лойиҳа ишларини ишлаб чиқишни мониторинг қилиш бўлими

3


Ягона диспетчерлик хизмати

4

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 92 нафар.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 26 нафар.
 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларининг намунавий
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 20 — 24 нафар.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 252 нафар, шу жумладан:
Тошкент ва Фарғона вилоятларида — 24 нафардан;
Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида — 21 нафардан;
Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида — 20 нафардан.
* ««Туямўйин-Урганч» ҳудудлараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармаси» ДУК Хоразм вилоятида.
 LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
5-ИЛОВА
Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармасининг
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 56 нафар.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПФ-5114-сонли Фармони таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
5а-ИЛОВА
Туманлар (шаҳарлар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларининг намунавий
ТУЗИЛМАСИ

Бўлим бошлиғи



Кўп хонадонли уй-жой фондининг техник ҳолати мониторинги, ХУЖМШлар, сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими(мутахассиси)

1 2

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши мониторинги бўлими (мутахассис)

1 2

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 3 — 5 нафар.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 654 нафар, шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

47 нафар

Самарқандвилояти

52 нафар

Андижон вилояти

52 нафар

Сирдарё вилояти

39 нафар

Бухоро вилояти

43 нафар

Сурхондарё вилояти

44 нафар

Жиззах вилояти

41 нафар

Тошкент вилояти

65 нафар

Қашқадарё вилояти

44 нафар

Фарғона вилояти

65 нафар

Навоийвилояти

34 нафар

Хоразм вилояти

35 нафар

Наманган вилояти

38 нафар

Тошкент шаҳри

55 нафар

 LexUZ шарҳи
5а-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат инспекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 84 нафар, шу жумладан:
марказий аппарати бошқарув ходимлари сони — 16 нафар;
ҳудудий инспекцияларнинг бошқарув ходимлари сони — 68 нафар.
 LexUZ шарҳи
6-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
6а-ИЛОВА
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекция
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимлари сони — 4 — 10 нафар.
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 68 нафар,
шу жумладан:
Тошкент шаҳрида — 10 нафар;
Фарғона ва Тошкент вилоятларида — 7 нафардан;
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган,
Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида — 4 нафардан.
 LexUZ шарҳи
6а-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
7-ИЛОВА
«Коммунхизмат» агентлиги
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 19 нафар
 LexUZ шарҳи
7-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш, фойдаланиш ва бошқариш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Кўп хонадонли уй-жой фондини қуриш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини ва «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналарини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича дастурлар (кейинги ўринларда — Дастурлар)ни молиялаштириш учун ташкил этилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.
II. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар;
уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантиришга жалб этиладиган кредитлар, шу жумладан халқаро молия институтлари ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари;
халқаро донорларнинг грантлари, ҳайрия маблағлари;
ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кўрсатилган хизматлар учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишда тарифлар билан бир вақтда ичимлик сув таъминоти хизматлари учун тарифларга истеъмолчилардан ундириладиган махсус устама ҳақ (кейинги ўринларда — махсус устама) ҳудудий молия органлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
махсус устама ҳақ мақсадли тушум ҳисобланади, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмайди, шунингдек, сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармасининг ҳисоб-китоб касса марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан очиладиган алоҳида ғазначилик ҳисобрақамларида жамланиб борилади.
III. Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
7. Жамғарма маблағларидан қуйидагиларни молиялаштиришда фойдаланилади:
Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш;
Кўп хонадонли арзон уй-жой фонди қурилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини ва «Таъмирлаш-тиклаш хизмати» давлат унитар корхоналарини (кейинги ўринларда — «ТТХ» ДУК) махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири томонидан тасдиқланади.
IV. Жамғарма маблағларини бошқариш
8. Жамғарма маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими томонидан иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини бошқариш бўлими:
зарур бўлганда жойларга чиққан ҳолда, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фондини қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид ҳар йилги дастурларни шакллантиришда иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фондини қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника ускуналари, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид дастурлар бажарилиши таҳлили ва мониторингини амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Дастурлар доирасида лойиҳа-қидирув ишларини ташкиллаштиради;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда чораклар ва ойлар бўйича тақсимлаган ҳолда унинг бир йилдаги ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлайди, кейинчалик буларни Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбариятига маълум қилади;
Жамғарма даромад ва харажатлари сметасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбариятига киритади;
Дастурларни молиялаштириш учун назарда тутилган Жамғарма маблағлари ҳисоби юритилишини таъминлайди;
Дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбариятига таклифлар киритади.
V. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
10. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низомга мувофиқ Дастурларнинг лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили:
1 июлга қадар юқорида кўрсатиб ўтилган манбалардан келиб тушадиган тушумларнинг келгуси йилги прогнозларини, Жамғарманинг барча йўналишлар бўйича харажатлари прогнозини ва объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Бош бошқармаси таклифларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йилги дастурларнинг лойиҳаларини тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, капитал ва жорий таъмирлаш, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид дастурларни тасдиқлаш учун уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги дастурларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича республика комиссиясига киритади;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни, шунингдек махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид рўйхатни уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги дастурларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш бўйича республика комиссиялари томонидан тасдиқланган дастурлар асосида белгиланган тартибда тасдиқлайди.
12. Жамғарманинг кейинги йилги даромад ва харажатлари прогнози Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
13. Жамғарма маблағлари унинг ғазначилик ҳисобрақамидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан очиладиган шахсий ҳисобварақлари орқали сарфланади.
14. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли харажатлар сметаси, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатлар ҳамда махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш рўйхатлари асосида амалга оширилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги белгиланган тартибда:
кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фондини қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларини ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлашга оид шартномалар рўйхатга олинишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида қатъий амал қилган ҳолда харажатлар ҳақи тўланишини таъминлайди.
16. Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фондини қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича харажатларни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тўлов-топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурилишнинг прогноз қилинаётган ерида тендер (танлов) савдоси натижаларига кўра белгиланган ишлар умумий қийматининг 30 фоизига қадар миқдорда аванс тўловларининг тенг улушлари билан қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлашни дастлабки икки ой мобайнида ҳақини тўлаш;
ажратилган аванс пропорционал равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда ҳар ой бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштириш;
пудратчига қолган 5 фоизни тўлаш — шартномада қайд этиб ўтилган кафолат муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.
17. Коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника ускуналар, машина ва механизмларни жиҳозлаш бўйича сарф-харажатлар ҳақини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тўлов-топшириқномалари асосида амалга оширилади, уларда қуйидагилар назарда тутилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда аванс тўловини амалга ошириш;
ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда маҳсулот етказиб беришнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб, ҳар ойги жорий молиялашни амалга ошириш.
18. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга сарф-харажатлар ҳақи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг тўлов-топшириқномалари асосида тасдиқланган ўқув жадвали ва дастурларига мувофиқ Жамғарманинг ушбу мақсадларга сарф-харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида «Ўзкоммунўқув» давлат унитар корхонасига тўланади.
19. Қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда жиҳозлашнинг манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмай қолган маблағлар жорий молия йили якунларига кўра Жамғарманинг даромад ва харажатлари баланслилигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибга келгуси молия йилида тўланиши лозим.
20. Қуйидагилар:
Мазкур Низомда кўзда тутилмаган мақсадларга Жамғарма ҳисобварақларидан маблағларни олиш, шу жумладан вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
VII. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш ҳисоби, ҳисоботи ва назорати
21. Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфланиши ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисобот тузиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
22. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасида назорат бўйича инспекция зиммасига юкланади.
23. Тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъул бажарувчилар

Амалга ошириш механизми

I босқич

Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъминлаш ва кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фондини қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат ташкилотларини ва «ТТХ» ДУКларини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича дастурларни шакллантириш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари. Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

Биринчи навбатдаги ва устувор объектларни қуриш, реконструкция қилиш капитал ва жорий таъмирлаш бўйича дастлабки манзилли рўйхатларни, шунингдек, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар рўйхатини ишлаб чиқиб, уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш

Қурилиш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича киритилган дастлабки манзилли рўйхатларни, шунингдек, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар рўйхатларини тузатиш ва қўшимчалар киритилишини ҳисобга олган ҳолда комплекс тарзда кўриб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Кўп хонадонли уй-жой фонди капитал ва жорий таъмирлаш хамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектлари қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш. шунингдек. коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТГХ» ДУКларини махсус техника. ускуналар. машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича дастурларни кўриб чиқиш ва шакллантириш хамда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида дастурларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш республика комиссиясига тақдим этиш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда

II босқич

Лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларининг техник топшириқларини келишиш, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш хамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлар чиқиш учун буюртманома тайёрлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий иссиқлик ва сув таъминоти ташкилотлари

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа-техник топшириқни тайёрлаш хамда унн кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш

Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш усулларини жорий этиш, шунингдек, лойиҳа бўйича оптимал техник ечимлар кўллашни ҳисобга олган холда ичимлик сувининг кафолатланган манбалари бўйича хулосалар тайёрлаш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига киритиш

Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси

Лойиҳа техник топшириқларини кўриб чиқиш ва келишиш ҳамда уни лойиҳа-смета ҳужжатларини (ЛСХ) ишлаб чиқиш учун «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» давлат унитар корхонасига топшириш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Лойиҳаларнинг идоравий экспертизасини ўтказиш ва кейинчалик экспертиза натижаларини экспертизадан ўтказиш ва белгиланган тартибда ЛСҲни тасдиқлаш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасига топшириш

III босқич

Кўп хонадонли уй-жой фондини капитал ва жорий таъмирлаш хамда кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўп хонадонли арзон уй-жой фонди қуриш, сув таъминоти, канализация ва иссиқлик таъминоти объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича манзилли рўйхатларни, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларини махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш рўйхатларини тасдиқлаш

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Узил-кесил манзилли рўйхатга киритилган объектлар бўйича белгиланган тартибда тендер (танлов) савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, пудрат шартномаларини тузиш

Узил-кесил манзилли рўйхатлар хамда махсус техника, ускуналар, машина ва механизмларнинг рўйхатларини келишиб олиш учун белгиланган тартибда Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига киритиш

IV босқич

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозлаш дастурларини молиялаштириш

Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва «ТТХ» ДУКларни махсус техника, ускуналар, машина ва механизмлар билан жиҳозланишини молиялаштириш

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарорига
9-ИЛОВА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 291-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.11.2019 й., 06/19/5883/4074-сон; 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон, 25.05.2022 й., 06/22/140/0450-сон, 04.08.2022 й., 07/22/346/0709-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 31.10.2023 й., 07/23/343/0812-сон; 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)