1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.06.00 Алоҳида тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.10.00.00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари / 05.10.01.00 Зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга солишнинг хусусиятлари]
«Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси ходимлари иш ҳақини туманлар (ҳудудлар) бўйича тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 803-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон)
«Навоий КМК» давлат корхонасининг кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, юқори малакали мутахассисларининг касбий ва моддий манфаатдорлигини ошириш, шунингдек уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси ходимларининг иш ҳақига қуйидаги миқдорларда туман (ҳудудий) коэффициентлари белгилансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 803-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон)
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 09/24/537/0681-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 09/24/537/0681-сон)
1,20 — Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида ва Кармана туманида, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида, Китоб, Муборак ва Косон туманларида, Тошкент вилоятининг Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида, Пискент ва Оҳангарон туманларида ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2024 й., 09/24/537/0681-сон)
1,15 — Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманида жойлашган бўлинмалар ходимлари учун.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 803-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон)
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 803-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон)
«Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси ходимларининг иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларини ҳисоблашнинг чекланган суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараварини ташкил этади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 803-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сон қарори 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасасининг ходимларига нисбатан қўлланмайди.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 803-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон)
3. Ходимларнинг иш ҳақига коэффициентлар белгилаш билан боғлиқ харажатлар «Навоийуран» давлат корхонаси, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва «Навоий кон-металлургия комбинати жамғармаси» давлат муассасаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрдаги 803-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 апрель,
232-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 296-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2021 й., 09/21/803/1232-сон; 05.09.2024 й., 09/24/537/0681-сон)