toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 19.06.2000 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА», «ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТЛАРИ ВА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 15 ИЮЛДАГИ 300-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 53-моддасига ва «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
21-банднинг учинчи хатбошидаги «туман ҳокимлигида» сўзларидан кейин «ер ресурслари бўйича туман хизматида» сўзлари қўшилсин;
22-банддаги «туман бош (катта) ер тузувчиси», «туман бош (катта) ер тузувчисида» сўзлари тегишли равишда «ер ресурслари бўйича туман хизмати вакили» сўзлари билан алмаштирилсин;
22 ва 23-бандлардаги «туман бош (катта) ер тузувчисида» сўзлари «ер ресурслари бўйича туман хизматида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ер участкасини узоқ муддатли ижарага беришнинг намунавий шартномаси 19-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Мазкур Шартнома тўрт нусхада тузилган бўлиб, улардан бири туман ҳокимлигида, иккинчиси ер ресурслари бўйича туман хизматида, учинчиси — фермер хўжалигида, тўртинчиси — ерларида фермер хўжалиги тузилган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги)да сақланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 19 июнь,
235-сон