toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2023
Ҳужжат 24.04.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5018-сонли Фармонига мувофиқ ва ичимлик сувдан фойдаланишда самарали давлат назоратини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 17 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Давсувинспекция») бошлиғига, зарурат бўлганда, «Давсувинспекция» ва ҳудудий инспекциялар тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар — «Давсувинспекция» ва ҳудудий инспекциялар таъминоти бўйича харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Давсувинспекция» марказий аппаратини Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг маъмурий биносида жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда ҳудудий инспекцияларни бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бинолар ва хоналарга жойлаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Давсувинспекция»ни ўрнатилган тартибда телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
6. Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
сувдан фойдаланиш тартибини бузган шахсларнинг масъулиятини оширишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 апрель,
ПҚ-2899-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2899-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциялари

Бошқарув ходимларининг жами чекланган сони — 73 нафар, улардан:
марказий аппарат бошқарув ходимлари сони — 17 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри инспекцияларининг бошқарув ходимлари сони — 56 нафар.
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2899-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ

Инспекция бошлиғи

Ичимлик сувни ишлаб чиқариш ва ташишга қўйиладиган технологик талабларга риоя этилишини назорат қилиш бўлими

3

Бухгалтерия

1

Ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш ва сотишни назорат қилиш бўлими

3

Юрисконсульт

1

Ер ости сувларидан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

3

Кадрлар бўйича инспектор

1

Ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

3

Махсус қисм

1

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 17 нафар;
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2899-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бош инспектор

Ичимлик сув ишлаб чиқариш самарадорлигини назорат қилиш инспектори

1-2

Ичимлик сув ва ер ости сувидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш инспектори

13

Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 56 нафар, шу жумладан:
Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида — 6 нафардан;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида — 4 нафардан;
Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида — 3 нафардан.
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони ўрнатилган нормативларга мувофиқ белгиланади.
 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2899-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Давсувинспекция») давлат бошқарувининг республика органи ҳисобланади.
2. «Давсувинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциялари (кейинги ўринларда — ҳудудий инспекциялар) «Давсувинспекция» тизимига кирадилар ҳамда улар бевосита «Давсувинспекция»га ҳисоб берадилар.
3. «Давсувинспекция» ва унинг ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекциялари сув таъминоти ва канализация соҳасида Ўзбекистон Республикасининг давлат назорати органлари ягона тизимини ташкил қилади.
4. «Давсувинспекция» ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
5. «Давсувинспекция» томонидан ўз ваколати доирасида ичимлик сувни рационал ва самарали ишлаб чиқариш, ташиш ва сотиш, ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш, канализация хизматлари кўрсатиш ва оқава сувларни тозалаш масалалари бўйича қабул қилинган қарорлари барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
6. «Давсувинспекция» ўз фаолиятини:
ичимлик сувни рационал ва самарали ишлаб чиқариш, ташиш ва сотиш, ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш, канализация хизматлари кўрсатиш ва оқава сувларни тозалаш масалалари бўйича — ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш Дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Республика комиссияси билан;
сув таъминоти ва канализация соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ичимлик сув ишлаб чиқариш технологик жараёнига риоя этиш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан;
гидрогеологик ахборотни тизимли мониторинг ва таҳлил қилиш ҳамда ер ости сувлари қудуқларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан;
ичимлик сувдан оқилона фойдаланиш, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланишга йўл қўймаслик масалалари бўйича — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
7. «Давсувинспекция» ва ҳудудий инспекциялар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
8. «Давсувинспекция» юридик шахс бўлиб, ҳудудий инспекциялар юридик шахс ҳисобланмайдилар. «Давсувинспекция» ва унинг ҳудудий инспекциялари Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ва ўз номлари ёзилган муҳрга эгадирлар.
II. «Давсувинспекция»нинг вазифалари ва функциялари
9. «Давсувинспекция»нинг вазифалари:
ичимлик сувни рационал ва самарали ишлаб чиқариш, ташиш ва сотиш, канализация хизматлари кўрсатиш ва оқава сувларни тозалаш борасида техник бошқариш соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларнинг талабларига риоя этиш;
сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга қаратилган сув таъминоти ва канализация сув тизими объектларининг техник аудитини ўтказиш;
сув таъминоти ва канализация тизимига уланишнинг техник шартлари талабларига риоя этилиши, сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланишга йўл қўйилмаслик;
сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг ҳолати ва фойдаланиш шароитлари, сув таъминоти ва канализация тизимида шикастланиш ва авариялар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш тадбирлари амалга оширилиши, ичимлик сув нобуд бўлишининг белгиланган нормаларига риоя этиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер ости сувлари қудуқларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари устидан давлат назоратини амалга оширишдан иборатдир.
10. «Давсувинспекция» ўзига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
сув таъминоти ва канализация ташкилотлари ҳамда истеъмолчилар сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатиш қоидаларига риоя этишларини назорат қилади;
сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан иншоотларда ичимлик сувни технологик ҳисобга олиш, ўлчаш асбоблари (сарф ҳисоблагичлар) билан жиҳозлаш таъминланишини ва уларнинг ишлашини назорат қилади;
сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан сув таъминоти ва канализация тизими объектларининг техник аудити ўз вақтида ўтказилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан технологик жараённи такомиллаштиришга ва энергияни тежашга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилиши таъминланишини назорат қилади;
сув таъминоти ва канализация тизимларига уланишда техник шартларга риоя этилишини бузиш ҳолларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар таъминланишини назорат қилади;
сув таъминоти ва канализация тизимига ўзбошимчалик билан уланиш (ноқонуний уланишлар) ҳамда ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни аниқлаш чора-тадбирларини ташкиллаштиради;
техник эксплуатация қоидаларига мувофиқ сув таъминоти ва канализация тизимида авариялар ва носозликларни профилактика ва эксплуатация қилиш ҳамда олдини олиш чора-тадбирларининг ўз вақтида бажарилишини назорат қилади;
сув таъминоти ва канализация ташкилотлари томонидан ичимлик сув нобудгарчилигининг белгиланган нормаларига риоя этилишини назорат қилади;
ер ости сувларидан фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг талаблари бажарилишини назорат қилади;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер ости сувларидан сув олиш қудуқларининг ҳолати ва фойдаланиш шарт-шароитларини, уларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади.
«Давсувинспекция» ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, ҳудудий инспекциялар орқали ҳал қилади.
III. Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича ҳудудий инспекцияларнинг вазифа ва функциялари
11. Қуйидагилар ҳудудий инспекцияларнинг вазифалари ҳисобланади:
яшаш жойларида аҳолининг ичимлик сувга бўлган талаб-эҳтиёжларини қондириш;
сув таъминоти ва канализация тизимида шикастланиш ҳамда аварияларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни бажариш;
эксплуатация бўлинмаларини техник, иш ва бошқа зарур ҳужжатлар билан таъминлаш;
ичимлик суви сифатини назорат қилиш, ичимлик сув ишлаб чиқарувчи иншоотларнинг сувни зарарсизлантирувчи қурилмалар билан жиҳозлаш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар ер ости сувларининг сув олиш қудуқлари ҳолатини ва улардан фойдаланиш шароитларини назорат қилиш;
ичимлик сувнинг нормативдан ортиқча нобудгарчиликка йўл қўйилганлигини назорат қилиш.
12. Ҳудудий инспекциялар зиммасига юкланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ичимлик сувни ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни назорат қилади ва текшириб боради;
сув олинадиган қудуқларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш шароитларини назорат қилади;
сув олинадиган қудуқларни лойиҳалар, бурғулаш, ўзлаштириш ва қуриш жараёнларини назорат қилади;
сув таъминоти тизимида хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилади;
ичимлик сув сифатини ҳамда ичимлик сув ишлаб чиқариш ҳамда оқава сувларни чиқариб ташлаш иншоотларининг сувни тозалаш ва зарарсизлантириш қурилмалари билан жиҳозланганлигини назорат қилади;
сув таъминоти ва канализация тизимидан фойдаланиш қоидаларига, шу жумладан сув таъминоти ва канализация тармоқларига уланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни (ноқонуний уланишларни) аниқлаш чора-тадбирларини ташкиллаштиради;
сув таъминоти ва канализация объектларининг техник аудитини ўтказади;
ичимлик сувни оқилона истеъмол қилиш ва сув таъминоти, канализация соҳасига илғор технологиялар жорий этилишини тарғиб қилади.
IV. «Давсувинспекция»нинг ҳуқуқ ва масъулияти
13. «Давсувинспекция» ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
сув таъминоти ва канализация объектларининг барча тоифаларини, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар сув олиш қудуқларини ўз ваколатига тааллуқли масалалар бўйича текшириш;
сув таъминоти ва канализация тизимига уланиш ва фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши нуқтаи назаридан юридик ва жисмоний шахсларнинг объектларида, шу жумладан яшаш хоналарида белгиланган тартибда текширувлар ўтказиш;
ходимлар томонидан сув таъминоти ва канализация тизими объектларида хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, улардаги техник регламентларни билишларини текшириш;
сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўриб чиқиш учун мажбурий бўлган тақдимномаларни давлат органларига, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларга киритиш;
сув таъминоти ва канализация соҳасидаги қонунчилик талабларини, шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизимига уланиш ва фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган тартибда жарима солиш;
ер ости сув кони қуриб қолишининг олдини олиш мақсадида ер ости сувларидан нооқилона ва мақсадга номувофиқ фойдаланилиши аниқланганида сув олиш лимитини қисқартириш ёки ер ости сувларини олишни белгиланган тартибда тўхтатиш;
зарур ҳолларда, ташкилотлар томонидан ускуналар ва материалларнинг назорат синовларини, иш ва атроф табиий муҳит таҳлилларини ўтказиш, шунингдек, лойиҳа қарорлари экспертизадан ўтказилишини тайинлаш;
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралардан, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларидан ва ташкилотлардан ўз ваколатига дахлдор масалалар бўйича зарур маълумотларни олиш;
«Давсувинспекция» ходимларининг малакасини ошириш курсларини ташкил қилиш.
14. «Давсувинспекция» ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавобгар бўлади.
15. «Давсувинспекция»нинг мансабдор шахслари ўз хизмат вазифаларини бажармаганлик ва чала бажарганликлари учун белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
V. «Давсувинспекция» фаолиятини ташкил этиш
16. «Давсувинспекция»га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва ундан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
«Давсувинспекция» бошлиғи мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш ҳудудий инспекцияларининг раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан «Давсувинспекция» бошлиғи буйруғи билан лавозимга тайинланади ва ундан озод қилинадилар.
17. «Давсувинспекция» бошлиғи:
«Давсувинспекция» фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда «Давсувинспекция» инспекция зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар бўлади;
зарур бўлганда, «Давсувинспекция» аппарати ва ҳудудий инспекцияларнинг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади, «Давсувинспекция» ва ҳудудий инспекцияларнинг штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
«Давсувинспекция», шу жумладан ҳудудий инспекциялар ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва улар билан меҳнат шартномаларини тўхтатади;
«Давсувинспекция» ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
«Давсувинспекция» ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
Қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
18. «Давсувинспекция»ни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
Кейинги таҳрирга қаранг.