1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ишсиз фуқароларни, шу жумладан таълим муассасалари битирувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этилганлиги ва самарали фаолият юритаётганлиги;
«Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг» лойиҳаси амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2017 — 2020 йиллар даврида республика ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия ташкилотларидаги бошқарув офислари, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда маъқулланган Чора-тадбирлар дастури доирасида 2017 — 2020 йиллар даврида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ташкил этишни (кейинги ўринларда ташкил этилаётган марказлар деб аталади) молиялаштириш учун донор мамлакатлар ва халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва имтиёзли кредитларини жалб этиш масалаларини тизимли асосда ишлаб чиқишни белгиланган тартибда ташкил этсинлар;
ишланмалар натижалари бўйича, навбатдаги йил учун назарда тутилган марказлар ташкил этишни молиялаштиришнинг тасдиқланган аниқ манбалари бўйича ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
4. Чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш:
ташкил этилаётган марказларни қуриш ва жиҳозлаш бўйича — донор мамлакатлар ва халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва имтиёзли кредитлари (кейинги ўринларда грантлар ва имтиёзли кредитлар деб аталади) ҳисобига;
ушбу қарорнинг 6-бандига асосан берилаётган объектларни реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шу жумладан уларни сақлаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси деб аталади) маблағлари ҳисобига;
импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш бўйича — Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Чора-тадбирлар дастури доирасида объектларни қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли бюджетларининг қўшимча манбалари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
5. Қуйидагилар:
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига ташкил этиладиган марказлар объектлари бўйича буюртмачилар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ҳисобланади;
грантлар ва имтиёзли кредитлар ҳисобига ташкил этиладиган марказлар бўйича буюртмачилар — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва хорижий давлатлар ёки халқаро молия ташкилотлари ўртасида имзоланадиган битимларга мувофиқ, ҳар бир объект бўйича алоҳида аниқланади;
лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар — белгиланган тартибда аниқланади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
ташкил этиладиган марказлар ишларини ташкил қилишга доир талабларга жавоб берадиган бинолар, иншоотларнинг тезкор бошқарув ҳуқуқи билан берилишини;
зарурат бўлганда, грантлар ва имтиёзли кредитларни жалб этган ҳолда ташкил этиладиган марказлар учун янги бинолар қуришга ер майдонлари ажратилишини;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда марказларга уларнинг фаолиятини ташкил этиш учун бериладиган объектлар бўйича қуриш ва реконструкция қилишга оид техник топшириқлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда оптимал лойиҳавий ва техник ечимлар қўлланишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ташкил этилаётган марказлар объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида касб-ҳунарга қайта тайёрланганлиги ва малакасини оширганлиги тўғрисидаги дипломнинг ҳамда қисқа муддатли курсларни ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг давлат намуналаридаги шакллари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, ташкил этилаётган марказлар давлат таълим муассасалари ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бўйсунади, уларнинг фаолиятига умумий ўқув-методик раҳбарлик қилиш эса — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юкланади.
9. Қуйидагилар ташкил этилаётган марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган, шу жумладан доимий ишга эга бўлмаган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва касблар бўйича — 1 йилгача бўлган муддатда касб-ҳунарга бепул қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек иш берувчиларнинг буюртманомалари бўйича — ходимларни, ҳар йили ўқишга олинадиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва касб-ҳунарлар бўйича — тўлов асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш.
10. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
ташкил этилаётган марказларнинг пулли, қисқа муддатли курслар ташкил этиш фаолиятидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган, ушбу марказларнинг моддий-техник ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда ривожлантириш жамғармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги белгиланган тартибда, Чора-тадбирлар дастури доирасида марказлар ташкил этилишига кўра белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда — марказлар уставини ва улар ишида қўлланадиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материалларни, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг белгиланган педагогик ва ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда марказларнинг штат жадвалларини;
ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган фойда нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда, ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг, унда қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматлар қийматини белгилаш тартибини назарда тутиб ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин.
12. Белгилаб қўйилсинки:
ташкил этилаётган марказларнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимлари меҳнатига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари татбиқ этилади;
белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар жумласидан бўлган ўқувчиларга ташкил этилаётган марказларда бевосита бепул ўқиётган даврида Бандликка кўмаклашиш жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида, 6 ойдан кўп бўлмаган муддат мобайнида стипендия тўланади;
ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари бериш ҳуқуқига эга.
13. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Чора-тадбирлар дастури доирасида ташкил этилаётган марказларни қуриш ва жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинадиган товарларни темир йўл станцияларида сақлаш ва юклаш-тушириш ишларининг тўлов ундирилмасдан бажарилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Меҳнат вазирлигининг буюртманомаларига биноан, Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Меҳнат вазирлигининг буюртманомаларига биноан, Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг яшаш жойларида вақтинча пропискага қўйилишини ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан белгиланган тартибда таъминласин.
ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқиши тартиби тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини тасдиқлаш учун уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган марказларни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаганда) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
19. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 апрель,
199-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига 1-ИЛОВА
2017 — 2020 йилларда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини босқичма-босқич ташкил этиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Т/р
Минтақа номи
Жойлашиш жойи
Назарда тутилаётган қуввати (ўқувчилар ўрни)
Ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликлари*
Амалга ошириш муддати
Молиялаштириш манбаи
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус ш.
240
1. Электр ва электроника.
2. Ахборот технологиялари.
3. Балиқ етиштириш ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.
4. Қурилиш иши.
2018 — 2020 йиллар
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,
донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари
2.
Андижон вилояти
Андижон ш.
240
1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш.
2. Совутиш ускуналарига хизмат кўрсатиш технологияси.
3. Электротехника ва электроника.
4. Ахборот технологиялари.
5. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси.
2019 — 2020 йиллар
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,
донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари
3.
Бухоро вилояти
Бухоро ш.
240
1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш.
2. Ахборот технологиялари.
3. Қурилиш иши.
4. Пайвандлаш мутахассисликлари.
5. Хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаси мутахассислари (официантлар, сартарошлар, гидлар).
2018 — 2020 йиллар
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси,
донор мамлакатлар грантлари, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари
4.
Жиззах вилояти
Жиззах ш.
240
1. Пайвандлаш ва чилангарлик иши.
2. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техника хизмати кўрсатиш.
3. Электр ва электроника.
4. Тикувчилик ва тўқимачилик ишлаб чиқариш технологияси.
5. Деҳқончилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш технологияси.
* Ташкил этилаётган марказларда касб-ҳунарга ўқитишнинг йўналишлари ва мутахассисликлари меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги қарорлари билан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиб ўзгартирилиши мумкин.
** Ташкил этилаётган марказларнинг касб-ҳунарга ґқитиш йґналиш ва мутахассисликлари бґйича бґлинмалари ушбу марказ ташкил этилаётган минтақанинг меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
20__ йилда ______________________________________________________________. мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш тўлиқ курсини тамомлади
Марказ аттестация комиссиясининг 20__ йил «__» ______даги № ______ қарори бўйича
б) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги 122-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 20-сон, 253-модда):
б) 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги 135-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 163-модда):