toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 24.08.2019
Ҳужжат 14.02.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Комиссия (Мирзаев):
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги янгиланган низомни бир ой муддатда тасдиқласин;
Комиссия фаолиятининг қонун ҳужжатлари талабларига қатъиян мувофиқ равишда ташкил этилишини таъминласин;
этил спирти, алкоголли маҳсулотлар, тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси алкоголли ва тамаки маҳсулотлари муомалада бўлишидан тушадиган солиқлар ва мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши, шунингдек бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликларга йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни кучайтирсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги янги қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар беришда этил спирти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансининг ҳар йили тасдиқланадиган параметрларига қатъиян амал қилсин.
5. «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК холдинг компания таркибига кирадиган корхоналарда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилиши ва технологик талабларга риоя этилиши юзасидан мониторингни кучайтирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тамаки хомашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 65-модда):
а) 3-банддаги «ҳамда унинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т.Мирзаев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 апрель,
192-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 апрелдаги 192- сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мирзаев З.Т.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раиси

Парпиев Б.Р.

Давлат солиқ қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

Мирзаев М.М.

Молия вазирининг ўринбосари

Тохирий М.В.

Давлат божхона қўмитасининг раиси

Лавозими бўйича

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Хаитов А.А.

«Ўзстандарт» агентлигининг бош директори

Раҳимов Ш.Н.

«Ўзвиносаноат-холдинг» ХК» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси

Абдуллаев А.О.

«Ўзспиртсаноат» акциядорлик компанияси раиси

Дусанов З.А.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ќарши курашиш департаменти бошлиғи

Лавозими бўйича

Молия вазирлигининг молиявий инспекторлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Қирғизбоев Ф.Д.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи

Лавозими бўйича

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компаниясининг махсус инспекторлик бўлими бошлиғи

лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, комиссиянинг масъул котиби

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функциялар зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.