«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана реализациясини тартибга солиш, аҳолини хавфсиз, сифатли ва самарадор дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Ушбу қарор 2017 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 апрель,
185-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 1-ИЛОВА
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилар (кейинги ўринларда ишлаб чиқарувчилар деб аталади), шунингдек дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар деб аталади) учун мажбурийдир.
3. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш қоидалари бўйича амалга оширилади.
4. Ишлаб чиқарувчилар фақат ўзлари ишлаб чиқарган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқига эга, дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно.
5. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилардан, дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи бошқа ташкилотлардан, шунингдек дори воситаларини ва тиббий буюмларни чет эллик ишлаб чиқарувчилардан ҳамда улгуржи реализация қилувчи ташкилотлардан харид қилиш ҳуқуқига эга.
Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш, уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
6. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига эга.
8. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
дори моддалари (субстанциялар) — фармакологик, иммунологик ёки метаболик фаолликка эга бўлган ёхуд ташхис қўйиш мақсади учун фойдаланиладиган, тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган, келиб чиқиши табиий ёки синтетик моддалар;
дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланиш учун тайёр дори воситалари;
доривор ўсимлик хомашёси — дори воситаларини ишлаб чиқариш ва тайёрлаш учун фойдаланиладиган, таркибида биологик фаол моддалар бўлган ўсимликлар ёки уларнинг қисмлари;
сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм;
фармацевтика фаолияти — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари — интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари;
қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм;
мувофиқлик сертификати — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;
дори воситалари кесишган контаминацияси — хом ашё, оралиқ маҳсулот ёки тайёр маҳсулотнинг бошқа хом ашё ёки тайёр маҳсулот билан технологик жараён вақтида, ташиш ёки сақлашда ифлосланиши.
3-боб. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни ташкил этиш тартиби ва шартлари
9. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишда давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, меҳнат муҳофазаси қоидалари, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши керак.
10. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар тегишли давлат стандартлари талабларига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишда уларнинг сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли биноларга, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.
12. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ҳамда улгуржи реализация қилиш тақиқланади.
13. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
14. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни танишиш учун қулай бўлган ва кўринадиган жойга жойлаштириши керак.
15. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мувофиқлик сертификати билан манфаатдор шахсларнинг электрон ёки қоғоз шаклда танишишлари учун имконият яратиши шарт.
17. Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар биносининг кириш қисмида ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи пешлавҳа бўлиши керак.
18. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга жавоб бериши керак.
19. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши керак.
20. Омборхона алоҳида қурилган ёки нотурар жойга айлантирилган турар жой биноларининг хоналарида жойлашган бўлиши мумкин. Бунда омборхона бошқа хоналардан изоляция қилинган, алоҳида кириш йўлакчаси ва майдонига эга бўлиши керак.
21. Омборхона турар жой биноларининг нотурар жойга айлантирилган хоналарида жойлашган ҳолларда, дори воситаларини ва тиббий буюмларни юклаш ва тушириш турар жой биноси деразалари тагида амалга оширилмаслиги керак.
22. Омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак.
23. Омборхонанинг дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш, сақлаш, буюртмаларни жойлаштириш ва бериш хоналари бир-бири билан узвий боғланган бўлиши керак.
Сақлашнинг алоҳида шароитларини талаб қиладиган дори воситаларини сақлаш учун хоналар майдони сақланаётган дори воситалари ҳажмига мувофиқ бўлиши керак.
25. Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак:
дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш учун стеллажлар, тагликлар;
26. Омборхонада дори воситаларини ва тиббий буюмларни қабул қилиш омборхонанинг қабул қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. Юклаш-тушириш ишларини олиб боришда дори воситаларини ва тиббий буюмларни ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсирларидан, юқори ёки паст ҳароратдан ҳимоя қилиш таъминланиши керак.
28. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда муомаладан чиқарилиши ва далолатнома тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда йўқ қилиб ташланиши керак. Бунда улар идентификация ёки белгиланган тартибда йўқ қилингунга қадар бошқа дори воситалари ва тиббий буюмлардан алоҳида махсус изоляция қилинган жойда далолатнома асосида сақланиши керак.
29. Омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар улар бўйича белгиланган тартибда қарор қабул қилингунга қадар идентификация қилиниб, алоҳида жойда сақланиши керак.
30. Техник жиҳатдан тартибга солиши соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар асосий сақлаш хонасига ўтказилиши мумкин.
31. Техник жиҳатдан тартибга солиши соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолатларда таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар далолатнома асосида расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
32. Омборхонада барча дори воситалари ва тиббий буюмлар стеллажларда ва тагликларда жойлаштирилиши керак. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни полда тагликларсиз жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Тагликлар полда бир қаторда ёки стеллажларнинг баландлиги ҳисобга олинган ҳолда стеллажларда бир неча қаватда жойлаштирилади.
34. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг бузилиши (тўкилиши, сочилиши, синиши), микроорганизмлар томонидан шикаст етказилиши ва дори воситалари кесишган контаминациясининг олдини олиш учун тегишли чораларни кўриши керак.
35. Омборхонада ҳашаротлар, кемирувчи ва бошқа турдаги ҳайвонлардан сақланадиган шароитларни яратиш ва уларга қарши қўлланиладиган воситалар билан таъминланиш талаб этилади. Бунда кучли таъсир этувчи воситалар ишлатилиши тақиқланади.
36. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш қуйидагича тизимлаштирилган тарзда бўлиши мумкин:
38. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларда дори воситаларининг ҳисоби яроқлилик муддатлари бўйича электрон ёки қоғоз шаклида юритилади.
39. Дори воситалари омборхоналарда физик-кимёвий хусусиятига қараб алоҳида, ишлаб чиқарувчилар томонидан белгиланган шароитларда ҳарорат, намлик ва ёруғлик режимларига риоя қилган ҳолда сақланиши керак.
40. Омборхонада ҳарорат ва намлик ҳар куни махсус электрон дастурда ёки саҳифалари рақамланган, тикилган ва муҳрланган (агар муҳр мавжуд бўлса) журналда қайд этилиши лозим.
41. Ёруғликдан ҳимоя қилишни талаб қиладиган дори воситалари қоронғи хонада ёки қора рангга бўялган, эшиклари зич ёпиладиган шкафларда ёхуд қопқоғи зич ёпилган яшикларда сақланиши керак.
42. Термолобил дори воситаларини сақлашда улар тамғаланиши ёки қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган ҳарорат режимига риоя этилиши керак.
43. Доривор ўсимлик хомашёлари (аввалдан қуритилган) ҳаво яхши айланадиган, қуруқ хоналарда, ёпиқ (шиша, металл, ёғоч) идишларда сақланиши керак.
44. Боғловчи материаллардан иборат тиббий буюмларни сақлашга қуйидаги талаблар қўйилади:
46. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси, Божхона кодексининг 246-моддаси.
47. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчилар ҳамда ташкилотларнинг мазкур Низом талабларига риоя этишлари юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
1. Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибини белгилайди.
4. Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки дорихоналар томонидан тайёрланган дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишга рухсат берилади.
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
дори воситалари — касалликлар профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори моддалари (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, дори моддалари (субстанциялар), дори препаратлари;
дори препаратлари — дозаланган, идишга жойланган-ўралган, қўлланиш учун тайёр дори воситалари;
сифатсиз дори воситаси ва тиббий буюм — яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган дори воситаси ва тиббий буюм;
фармацевтика фаолияти — дори воситалари ва тиббий буюмлар яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда уларни реализация қилишни қамраб оладиган фаолият;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари — интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари;
қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм;
6. Дорихоналар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак.
7. Дорихоналар тегишли давлат стандартлари талабига мувофиқ дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва чакана реализация қилишда уларнинг сифатини, хавфсизлигини ва безарарлигини таъминлаш талабига жавоб берадиган тегишли бино, асбоб-ускуналар ва жиҳозларга эга бўлиши керак.
9. Дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиши керак.
Четдан олиб келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, чакана савдо учун улгуржи нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади;
11. Белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади.
12. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
13. Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
14. Дорихоналар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.
15. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг чакана реализацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Дори воситалари дорихоналарда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилишига рухсат этилган дори моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади.
18. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тайёрлашга рухсат этилган дори воситалари рўйхатига киритилмаган дори воситаларини тайёрлаш тақиқланади.
19. Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, шунингдек уларни сақлаш, сифатини назорат қилиш ҳамда расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган тартибда дорихоналар томонидан амалга оширилади.
20. Дорихона дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси шаклида ташкил этилиши мумкин. Дорихоналарнинг филиаллари, даволаш-профилактика ташкилотлари дорихоналари ҳам дорихоналар жумласига киради.
21. Дорихоналар алоҳида бинода ёки турар жой ва нотурар жой биноларининг биринчи қаватида жойлашган бўлиши, дори воситаларини сақлаш ва қадоқлаш учун мўлжалланган хоналар биринчи қават остидаги хоналарда жойлашган бўлиши мумкин.
22. Дорихоналар биносининг кириш қисмида дорихонанинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилган пешлавҳа бўлиши керак.
23. Дорихоналарда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши учун тегишли шароитлар яратилиши керак.
24. Ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча дорихоналар дори воситалари ва тиббий буюмларнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга мувофиқ сотилишини таъминлаши шарт.
Дорихоналар белгиланган нархлари билан Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган рўйхатини давлат ва рус тилларида 12 шрифт ўлчамидан кам бўлмаган ўлчамда кўринадиган жойга осиб қўйишлари шарт.
Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг номи, уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади.
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган текшириш учун харид қилиш ёки назорат натижалари бўйича олинган дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш бўйича тартибни бузиш фактини тасдиқловчи товар ва касса чеклари дорихонанинг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
25. Дорихоналар санитария ва гигиена ашёларини, шифобахш озиқлантириш маҳсулотларини, маъданли сувларни, шунингдек даволаш-косметика маҳсулотларини, биологик фаол қўшимчаларни реализация қилишни уларнинг қўлланиши ва реализация қилиниши учун тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга ошириши мумкин.
Дорихона сотув зали пештахталарида фақат врач рецептисиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни қўйишга рухсат берилади. Бунда пештахтага ичиш учун мўлжалланган ва ташқи қўлланиладиган дори воситалари алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.
27. Дори воситаларини чакана реализация қилиш шакли ва қоидалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рецептлар бўйича ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, рецептсиз сотиладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
28. Дори воситаси ва тиббий буюмни бериш пайтида дорихонанинг фармацевтик маълумотга эга бўлган ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчига дори воситаси ва тиббий буюмни қўллаш тартиби, хусусан, қўллаш даврийлиги, бир маротабалик ва суткалик дозалари, қўллаш усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ва бошқалар ҳақида маълумот бериши лозим.
Дорихона ходими дори воситаси ва тиббий буюмни сотиб олувчининг эътиборини дори воситаси ва тиббий буюмнинг қўллаш йўриқномаси билан диққат билан танишиб чиқишга қаратиши керак.
Дорихона ходими мижозлар билан бўлган муносабатда этика қоидаларига риоя этиши, профессионаллик ва саводхонлик хислатларини намоён этиши лозим.
29. Дорихона ходимлари томонидан дори воситасини сотиб олувчиларга зарур маълумотлар берилиши керак. Сотиб олувчининг талабига биноан дорихона ходими дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархлари ва уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатиши лозим.
30. Дори воситасини доналаб сотишга рухсат этилади. Бунда жойлаш-ўраш материалида дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши керак. Дори воситасини бирламчи ўрами бузилган ҳолда бериш тақиқланади.
31. Дори воситаларини бериш нормаси врач рецептига мувофиқ белгиланади.
32. Шифокор томонидан расмийлаштирилган рецептда дори воситаси унинг бир маротаба қўлланадиган энг юқори дозасидан кўпроқ дозада тайинланган ҳолатларда дорихона ходими ушбу дори воситаси энг юқори дозасининг ярмига тенг дозасини бериши шарт.
33. Амбулаторияда даволанишда имтиёзга эга шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан имтиёзли таъминлаш дори воситаларини амбулатория-поликлиника муассасалари орқали ёхуд дорихоналар орқали бериш йўли билан амалга оширилади.
Шахсларнинг айрим тоифаларига имтиёзли рецептлар бўйича дори воситалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча дорихоналар орқали амалга оширилади.
34. Фавқулодда ҳолатларда, беморнинг яшаш жойидан жўнаб кетиши, дорихонага мунтазам қатнашининг иложи йўқлиги ва бошқа шу каби ҳолатларда дори воситаларини рецепт бўйича икки ойгача бўлган муддат давомида қўллаш учун зарур миқдорда берилишига йўл қўйилади.
35. Дори воситалари узоқ вақт амал қилувчи рецепт асосида қисман берилганда рецептнинг орқа томонига дори воситасининг миқдори ва берилган сана кўрсатилади ҳамда беморга қайтариб берилади. Беморнинг дорихонага навбатдаги мурожаати пайтида дори воситасининг олдин олинганлиги ҳақидаги белгилар ҳисобга олинади.
Дори воситаси рецептда назарда тутилган миқдорда олиб бўлинганда унга «Рецепт ҳақиқий эмас» деган штамп босилади ва дорихонада қолдирилади.
36. Шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар дорихоналарда уч йил давомида, махсус пушти рангдаги бланкалар бўйича берилган гиёҳванд воситалар рецептлари — 5 йил, психотроп моддалар, этил спирти ва анаболик воситаларга берилган рецептлар — бир йил давомида, бошқа дори воситаларига берилган рецептлар — уч ой давомида сақланади.
38. Дорихоналар томонидан шахсларнинг айрим тоифаларини дори воситалари билан рецепт асосида имтиёзли таъминлаш амалга оширилганда ушбу дори воситалари учун тўлов соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан шартномага мувофиқ дорихоналар ҳисобига ўтказилади.
39. Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси.
41. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча дорихоналарда ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш ва тайёрлаш учун лицензия берувчи органга юкланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 3-ИЛОВА
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни (кейинги ўринларда қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар деб аталади) уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартибини белгилайди.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндилардан иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда фойдаланиш;
қалбакилаштирилган дори воситаси ва тиббий буюм — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган дори воситаси ва тиббий буюм;
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари — интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган дори воситалари.
5. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг эгаларининг ёки суднинг қарори бўйича муомаладан чиқарилади ва йўқ қилинади.
6. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар аниқланган тақдирда уларнинг эгаси мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларни зудлик билан муомаладан чиқариши ва 30 кун мобайнида йўқ қилиши лозим.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дори воситаларининг ва тиббий буюмларни божхонада расмийлаштириш жараёнида, шунингдек сертификатлаштириш синовлари натижасида қўллаш учун яроқсизлиги аниқланган бўлса, бундай дори воситалари ва тиббий буюмлар Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқариб юборилади (реэкспорт) ёки йўқ қилингунга қадар божхона режимида жойлаштирилади ва йўқ қилинади.
9. Суюқ дори шакллари (ампулалардаги инъекция қилиш учун эритмалар, пакетлар ва флаконлардаги, аэрозол баллонлардаги эритмалар, микстуралар, томчилар) синдириб (эзилиб), (аэрозол баллонлар олдиндан тешиб қўйилади) ҳамда сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган эритма канализация тизимига тўкилади.
Бўшаган ампулалар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади.
10. Таркибида сувда эрийдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар) майдаланиб кукун ҳолига келгунга қадар эзилади, сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) канализация тармоғига тўкилади.
11. Таркибида сувда эримайдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари (кукунлар, таблеткалар, капсулалар), юмшоқ дори шакллари (мазь, суппозиторийлар), дори воситаларининг трансдермал шакллари, шунингдек субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.
12. Таркибида тирик организмлар (тиббий иммунобиологик препаратлар) мавжуд дори воситалари аввал дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ҳамда ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади.
13. Тиббий буюмлар уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилинади.
14. Таркибида радиоактив элементлар мавжуд бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар атроф муҳитга безарарлиги тўғрисида тегишли комиссия хулосаси олингандан кейин, мазкур Низом билан ташкил этиладиган ва унда назарда тутилган тартибда тасдиқланадиган Комиссия томонидан уларни йўқ қилиш масаласи кўриб чиқилади.
15. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида», «Экологик назорат тўғрисида» ҳамда «Чиқиндилар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига амал қилган ҳолда амалга оширилади.
16. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун уларнинг эгасининг, туман (шаҳар) ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати маркази вакиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) вакиллари иштирокида беш кишидан кам бўлмаган таркибда йўқ қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади.
17. Комиссия дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф муҳит учун безарарлиги, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилаш ҳақида қарор чиқаради.
18. Йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилингунга қадар сақлаш учун жавобгарлик қўллаш учун яроқсиз бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси ҳисобланган ташкилот зиммасига юкланади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади, буйруқда жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, сақлашга қолдирилган йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилади.
19. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ёки унинг вакили иштирокида Комиссия томонидан амалга оширилади.
20. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилингандан сўнг Комиссия томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади.
е) қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилишда иштирок этган Комиссия аъзоларининг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими.
22. Йўқ қилиш жараёнидан сўнг далолатнома тузилади, у Комиссия аъзолари томонидан имзоланади, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри (агар муҳр мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
23. Далолатнома нусхалари дори воситалари ва тиббий буюмлар эгасига, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига, шунингдек Бош бошқарма вакилига, буйруқ ва Комиссия қарори нусхалари ҳамда фото ёки видеоматериаллар билан биргаликда тақдим этилади.
24. Тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун дори воситалари ва тиббий буюм намуналари олинган тақдирда улар, сақлаш муддатидан қатъи назар, кўриб чиқиш охирига етмагунга қадар йўқ қилинмайди.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси.
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кун тартиби бўйича муҳокама: 1. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида маҳсулот эгасининг маълумоти; 2. Комиссиянинг эксперт хулосаси; 3. Таклифлар.
Қарор қилинди: _______________________________________________________________________________ (йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори ____________________________________________________________________________________________ воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф муҳит учун безарарлиги, уларнинг ____________________________________________________________________________________________ физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)
_____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) _____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) ____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) ____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) ____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими)
Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, шунингдек муомаладаги дори воситалари ва тиббий буюмларни уларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
«Тасдиқлайман» ______________________________ (муассаса номи) _______________________________ (муассаса раҳбарининг Ф.И.О.) 20__ йил _____ _______________ ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
Ушбу далолатнома 20___ йил ____________________ соат _____ да қуйидаги Комиссия аъзолари томонидан қуйидаги қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.
____________________________________________________________________________________________ (йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номи, ____________________________________________________________________________________________ серия рақами, ўрамлар сони (миқдори))
Йўқ қилиш жойи ва санаси _____________________________________________. Йўқ қилишда иштирок этганлар:
_____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) _____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) _____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) _____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими) _____________________________________________ (Ф.И.О., иш жойи, лавозими)
«6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Асосий дори воситалари рўйхатини икки йилда камида бир марта ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқласин;
Асосий дори воситалари рўйхатига киритилган дори воситалари, шунингдек тиббий буюмлар рўйхатига киритилган тиббий буюмларнинг давлат буюртмасини шакллантирсин ва уларнинг давлат тиббиёт муассасаларида бир ойлик захираси мавжуд бўлишини таъминласин»;
«дори воситалари ва дезинфекция, санитария-гигиена ва парфюмерия-косметика воситаларини ҳамда тиббий буюмларни, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни стандартлаштириш ва сертификациялашни, уларни ишлаб чиқаришни ва улардан фойдаланиш тартибини назорат қилишни амалга оширади;
дори воситалари, дезинфекция воситаларига ва бошқа тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни ўрганади, талаб ва таклифлар балансини ишлаб чиқади;
фавқулодда шошилинч тиббий ёрдам хизматининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди;
фавқулодда тусдаги авария вазиятлари ва ҳалокатларни бартараф этиш республика дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашади, фавқулодда вазиятларни бартараф этишда фойдаланиш учун белгиланган тартибда тиббий буюмлар, дори воситалари, дезинфекция воситалари ва захираларини ташкил қилади»;
3 ва 4-бандларнинг тўртинчи хатбошилардаги «дори-дармонлар ва тиббиёт воситаларини» сўзлари «дори воситалари ва тиббий буюмларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг 1-бандидаги «тиббий жиҳозлар» ва «дори-дармонлар» сўзлари тегишли равишда «тиббий буюмлар» ва «дори воситалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 103-модда):
а) 3-банддаги «Дори-дармон сиёсати марказига» сўзлари «Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига (кейинги ўринларда Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг биринчи хатбошидаги «Дори-дармон сиёсати марказига» сўзлари «Наркотикларни назорат қилиш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5. Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиғма эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари томонидан аниқланади, Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан умумлаштирилади»;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармон воситалари ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш қўмитаси» сўзлари «Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 11-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори-дармон воситалари ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда):
а) 6-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «тиббиёт буюмлари» сўзлари «тиббий буюмлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-банднинг тўртинчи хатбошидаги «доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари» сўзлари «дори воситалари ва тиббий буюмлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Ушбу Низом 3-бандининг «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган фармацевтика фаолияти турларини (турининг бир қисмини) амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар фақат юридик шахсларга берилади, бунда, «д» ва «е» кичик бандларида кўрсатилган фаолият турларини (турининг бир қисмини) амалга оширишга лицензиялар фақат дорихоналарга берилади.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш учун лицензия олиш лицензиатларга улар ишлаб чиқарган дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва дорихоналари орқали чакана реализация қилиш ҳуқуқини беради.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш учун лицензия олиш дорихоналарга улар тайёрлаган дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш ҳуқуқини беради»;
«8. Фармацевтика фаолиятини амалга оширишда лицензиат қуйидагиларга мажбур:
фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;
фаолиятни лицензияда кўрсатилган доирада, шунингдек лицензия битимига мувофиқ манзил (манзиллар) бўйича амалга ошириш;
лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган ҳамда санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ биноларга эга бўлиш;
лицензияланадиган аниқ фаолият турини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан тегишли моддий-техник базадан, асбоб-ускуналардан, бошқа техник воситалардан фойдаланиш;
экология ҳамда санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиш;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилувчи ички идоравий хизматларга эга бўлиши;
дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ҳамда ташишни уларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши таъминланадиган шароитларда амалга ошириш;
дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиш.
Ушбу Низом 3-бандининг «е» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган фаолиятни амалга оширишда лицензиат, шунингдек дори воситаларининг сифатини назорат қилиш билан шуғулланувчи ваколатли ташкилот билан шартнома тузиши шарт»;
«Филиал очилган (ёпилган), фаолиятининг турини (турининг қисмини) амалга ошириш манзили ўзгарган, дорихона мудири ёки дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона мудири ўзгарган тақдирда лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади ёхуд мазкур Низомнинг V1 бобида назарда тутилган тартибда янги лицензия битими тузилади»;
«251. Филиал очилган (ёпилган), фаолиятни амалга ошириш манзили ўзгарган, дорихона мудири ёки дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона мудири ўзгарган тақдирда лицензиат лицензияловчи органга лицензия битимига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш ёхуд янги лицензия битимини тузиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади»;
е) 252-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дорихона мудири ёки дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона мудири ўзгарган тақдирда — янги ходимнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳақида маълумот ва лицензия битими».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг қишлоқ туманларида яшайдиган ҳомиладор аёллар учун харид қилинадиган, таркибида шу жумладан фоли кислотаси мавжуд бўлган умумий қувватлантирувчи поливитаминлар махсус комплексларини харид қилиш, тақсимлаш ва ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 39-модда) 6-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Тендер савдолари фақат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилган поливитаминлар комплексларига эълон қилиниши мумкин».
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 22 июлдаги 204-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 46-модда):
11, 12 ва 17-бандлардаги «Дорихона муассасаларини» сўзлари «Дорихоналарни» сўзи билан алмаштирилсин;
18-банддаги «Дорихона муассасасининг» ва «дорихона муассасасида» сўзлари тегишли равишда «Дорихонанинг» ва «дорихонада» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банддаги «Дорихона муассасаларида» ва «дорихона муассасасининг» сўзлари тегишли равишда «Дорихоналарда» ва «дорихонанинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банддаги «дорихона муассасасининг» сўзлари «дорихонанинг» сўзи билан алмаштирилсин;
26-банднинг 1-хатбошидаги «дорихона муассасаси» сўзлари «дорихона» сўзи билан алмаштирилсин;
27-банддаги «дорихона муассасаларига» сўзлари «дорихоналарга» сўзи билан алмаштирилсин;
иловадаги «дорилар» ва «Дорихона муассасасининг» сўзлари тегишли равишда «дори воситалари» ва «Дорихонанинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Дори-дармонлар» сўзлари «Дори воситалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:
3-банднинг иккинчи хатбошидаги «шифокор рецептисиз» сўзлари «рецептсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банднинг «в» кичик бандидаги «врач рецептисиз» сўзлари «рецептсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
37-банддаги «шифокор рецептисиз» сўзлари «рецептсиз» сўзи билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада дори-дармонлар ва тиббий буюмлар билан таъминлашни ва уларни тақсимлашни яхшилашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 6 августдаги 404-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика дорихона муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2000 йил 18 июлдаги 276-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 40-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори 2-иловасининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Дори-Дармон» давлат-акциядорлик уюшмасини «Дори-Дармон» акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида» 2005 йил 20 майдаги 131-сон қарори 4-иловасининг II бўлими.