1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.05 Ҳаво кемалари, уларнинг экипажи ва бошқа персоналлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.05.00 Ҳаво транспорти / 09.15.05.09 Авиация ишлари ва хизматлар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борт кузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-95) ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 13 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1733-1]
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 20 сентябрдаги 145-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1733, 2007 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 439-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борт кузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-95) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. УЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 февраль,
90-Н-сон
Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2017 йил 23 февралдаги 90-Н-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Авиация қоидалари «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борт кузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-95) киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 25-банд қуйидаги мазмундаги «к1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«к1) малакасини ошириш ва ушлаб туриш.».
2. 56, 60 ва 67-бандлардаги «икки йилда бир марта» деган сўзлар «бир йилда бир марта» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 172-модда)