1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.04.00 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 480-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган, алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлган юридик шахсларнинг рўйхатини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда солиқларни алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича тўлаш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларни аниқлаш мақсадида жойларда тизимли равишда хатлов ўтказиш юклансин.
Хатлов натижалари бўйича ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига тасдиқланган Низом татбиқ этиладиган юридик шахслар кўламини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақида таклифлар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 февраль,
105-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 105-сон қарорига ИЛОВА
Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчи ҳисобланган алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилмайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши тайёр маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш технологик жараёнининг якунловчи босқичлари амалга ошириладиган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилади. Бунда юридик шахс томонидан реализация қилинадиган ҳар қандай маҳсулот тайёр маҳсулот ҳисобланади.
Ушбу Низомни қўллаш мақсадида юридик шахснинг айрим функцияларини бажарувчи, жойлашган жойи бўйича турғун иш ўринлари билан жиҳозланган ҳудудий алоҳида бўлинма юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси деб эътироф этилади. Иш ўрни бир ойдан ортиқ бўлган муддатга ташкил этилган тақдирда, у турғун ҳисобланади.
Ушбу Низом татбиқ этиладиган алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга киритилган юридик шахслар беш кун муддатда солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан хабардор қилинади.
3. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улуши у жойлашган жой бўйича тўланган ҳолда юридик шахснинг ўзи томонидан бажарилади.
4. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича қуйидаги солиқлар тўланади:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
қўшилган қиймат солиғи;
акциз солиғи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
5. Ушбу Низомнинг амал қилишидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган тартибда солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича тўланади.
6. Юридик шахс ичида, шу жумладан унинг алоҳида бўлинмалари ўртасида мол мулкни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш реализация қилиш сифатида қаралмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар ҳисобланган юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари учун бундай топширишлар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб ҳисобланади.
2-боб. Алоҳида бўлинмага эга бўлган юридик шахслар томонидан солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови
7. Жорий тўловлар, шунингдек ягона солиқ тўлови тўланиши ҳисобга олинган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи юридик шахс томонидан алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улушидан келиб чиқиб, унинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар улуши умуман юридик шахс бўйича иш ҳақига харажатларда ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматида мос равишда ушбу алоҳида бўлинманинг иш ҳақига харажатлари ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
ИҲФ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган иш ҳақига харажатлар;
ИҲФ жами — умуман юридик шахс бўйича иш хақига харажатлар;
АВ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;
АВ жами — умуман юридик шахс бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати.
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
АБ солиқ суммаси = Солиқ суммаси (ҳаммаси) х АБ солиқ улуши (%да) / 100, бунда:
Солиқ суммаси (ҳаммаси) — умуман юридик шахс бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси.
Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси умуман юридик шахс томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидан келиб чиқиб, ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.
8. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасида банд бўлган ишчиларга ҳисобланадиган ва тўланадиган, қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган даромад суммасидан келиб чиқиб аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХIII бўлими.
3-§. Қўшилган қиймат солиғи
9. Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси ушбу ҳар бир алоҳида бўлинма ҳисобига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахс томонидан амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғининг улуши юридик шахс бўйича жами товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма ва моддий харажатларда мос равишда юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасининг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси ва моддий харажатларининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
АБ — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси
АРаб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма;
МХ аб — юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича моддий харажатлар;
МХ жами— умуман юридик шахс бўйича моддий харажатлар.
Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
АБ қўшилган қиймат солиғи суммаси = Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) х АБ қўшилган қиймат солиғи улуши (%да) / 100, бунда:
Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) — юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси.
Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасидан ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.
10. Алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХI бўлими.
5-§. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
11. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси томонидан кавлаб олинган тайёр маҳсулотлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.
3-боб. Алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларни солиқ бўйича ҳисобга қўйиш ва улар томонидан алоҳида бўлинмалар бўйича солиқ мажбуриятлари бажарилиши тартиби
12. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ қилинадиган юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бирга алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар рўйхатига киритилганлиги ҳақида хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай солиқ тўловчи сифатида алоҳида бўлинмалар жойлашган жой бўйича ҳисобга туриши шарт.
13. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилади:
а) 1 — 3-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари. Ушбу ҳисоб-китоблар юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари шаклларида назарда тутилган тегишли солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида тузилади ва унда юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ суммалари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар тақдим этилаётганда ушбу Низомга 1 — 3-иловаларга мувофиқ унинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар суммалари бўйича ҳисоб-китоблар нусхалари илова қилинади.
б) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича — ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммаси ҳамда юридик шахснинг тегишли алоҳида бўлинмасида банд бўлган ходимлар юзасидан жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланган солиқ суммаси ҳақидаги маълумотлар. Бунда ушбу маълумотларнинг нусхалари бир вақтнинг ўзида юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича уларга юборилади;
в) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи бўйича — солиқ ҳисоботининг белгиланган шакли бўйича ҳисоб-китоблар. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича ушбу ҳисоб-китобларнинг нусхалари юборилади;
14. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бир туманда жойлашган тақдирда, ушбу алоҳида бўлинмалар бўйича тегишли йиғма солиқ ҳисоботи тузилади.
15. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда амалга оширилади.
4-боб. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
16. Юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларининг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун жавоб берадилар. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган солиқ ҳисоботлари юридик шахслар томонидан тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.
17. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомга мувофиқ солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек юридик шахслар солиқ ҳисобига қўйилиши устидан назорат қилади.
Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
СТИР
Ҳужжат тури
Ҳисобот даври
чорак
Солиқ даври
йил
Ҳужжат тури: 1 — ҳисоб-китоб, 2 -аниқлаштирувчи (каср орқали аниқлаштириш рақами) Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммалари ҲИСОБ-КИТОБИ
Юридик шахснинг тўлиқ номи
_______________________________________
_______________________________________
Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
(алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органи)
Кўрсаткичлар
Сатри
Суммаси
Умуман юридик шахс бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (ИҲФжами )
010
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, (ИҲФаб)
020
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларнинг солиштирма салмоғи, % да (сатр 020 / сатр 010 х 100)
030
Умуман юридик шахснинг асосий воситаларининг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВжами)
040
Алоҳида бўлимга тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВаб)
050
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган асосий воситалар бошланғич (тикланиш) қийматининг солиштирма салмоғи, % да (сатр 050 / сатр 040 х 100)
060
Алоҳида бўлинманинг солиқ бўйича улуши, % да (ст. 030 + ст. 060) / 2
070
Ҳисобланган солиқлар суммаси:
080
ҳисобот даврида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (сатр 220 Юридик шахслардан фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб китоблари)
0801
ҳисобот даври учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (сатр 290 юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ва ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи)
0802
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар суммаси:
ҳисобот даврида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (сатр 0802 х сатр 070)
0902
олдинги ҳисобот даври учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (сатр 0901 юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларининг олдинги ҳисобланган ҳисоб-китоблари)
100
олдинги ҳисобот даври учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (сатр 0902 юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаларининг олдинги ҳисобланган ҳисоб-китоблари)
110
Изоҳ: Жорий тўловлар бўйича маълумотномалар белгиланган тартибда тегишли солиқлар бўйича топширилади.
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (ИҲФаб)
020
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларининг солиштирма салмоғи, % да (сатр 020 / сатр 010 х 100)
030
Умуман юридик шахслар бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВжами)
040
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (тикланиш) қиймати (АВаб )
050
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган асосий воситалар бошланғич (тикланиш) қийматининг солиштирма салмоғи, % да (сатр 050 / сатр 040 х 100)
060
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўловининг улуши, % да (сатр 030 + сатр 060) / 2
070
Ўзбекистон ёшлар ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар чегирилган ҳолда ҳисобот даврида ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммаси (сатр 180 Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби)
080
Алоҳида бўлинмага тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммаси:
090
Ҳисобот даври учун (сатр 080 х сатр 070)
0901
Олдинги ҳисобот даври учун (сатр 0901 юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган ягона солиқ тўлови суммасининг олдинги ҳисоб-китоби)