1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент метрополитени фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПП-2638-сонли қароригамувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарори 2-иловасидан «Тошкент метрополитени» ДУК» блоки чиқариб ташлансин.
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 февраль,
ПҚ-2787-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 116-модда)