toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023
Ҳужжат 27.02.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли «Маданият ва санъат соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 49 кишидан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг намунавий тузилмаси 3- ва 4-иловаларга мувофиқ;
туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларининг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ;
ҳудудий маданият органлари ходимларининг чекланган сони 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий- методик маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Республика методика ва ахборот маркази тугатилсин, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида қуйидаги давлат муассасалари ташкил этилсин:
Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;
Ахборот ва компьютер технологиялари маркази.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази ҳамда Ахборот ва компьютер технологиялари марказининг тузилмалари 7- ва 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, вазирликнинг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Ахборот ва компьютер технологиялари маркази тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган «Истиқлол» ва «Туркистон» Санъат саройлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфига топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети йиллик параметрларида «Истиқлол» ва «Туркистон» санъат саройлари учун, уларнинг шахсий даромадлари билан қопланмайдиган қисмида, санъат саройлари таъминоти (моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг иш ҳақини тўлаш, биноларни қўриқлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқалар) харажатларини молиялаштиришга бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аввал Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги учун ўрнатилган алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситаларининг маданият йўналишига тааллуқли қисмини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтиёрида сақлаб қолсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги Низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги Низомни тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
бир ой муддатда Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда театрлар, концерт-томоша муассасалари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг янгиланган намунавий штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
маданият соҳаси муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек ҳар бир маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кутубхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларни;
ўзбек рақси турли йўналишларининг бой тарихий анъаналарини тиклаш ва авайлаб сақлаш, уларни замонавий санъат ва хореографиянинг илғор услублари ва ютуқлари билан бойитишни назарда тутадиган, махсус таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни, ўзбек халқининг ўзига хос маданияти ва юксак маънавиятини, такрорланмас миллий ранг-баранглигини қамраб олган ўзбек рақсини кенг оммалаштириш ҳамда тарғиб қилишни янада ривожлантиришнинг ўрта муддатли чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйда жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳри концерт заллари ва санъат саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 30 январдаги 43-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2004 йил, 4-сон, 44-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2004 йил, 40-41-сонлар, 436-модда);
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Низомини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2005 йил, 14-сон, 104-модда);
11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 февраль,
ПҚ-2778-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги



«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси

Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш республика илмий-методик маркази

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоят маданият бошқармалари


Давлат театрлари



Маданий мерос департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари

Ўзбек давлат цирки

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари,

Р. Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи,

В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, вазирлик таркибига кирувчи таълим муассасалари

Музейлар, кўзи ожизлар кутубхонаси, маданий-маърифий муассасалар


«Ўзбекистон давлат филармонияси» давлат муассасаси


Бадиий экспертиза бошқармаси ва унинг ҳудудлараро бўлимлари


«Ўзбек миллий мақом санъати маркази» давлат муассасаси

Маданият ва истироҳат боғлари


«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали бош дирекцияси


«Халқлар дўстлиги» саройи

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари


Вазирлик тизимига кирувчи музей-қўриқхоналар, ҳайвонот боғлари, давлат музейлари, уй-музейлари ва кўргазмалар

Ахборот ва компьютер технологиялари маркази


Ислом Каримов номидаги Фарғона вилоят театр ва концерт саройи

Тарих ва маданият музейлари


Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати

«Дийдор» ва «Томоша» театр-студиялари

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси

Туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари


«Биноларни эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» давлат корхонаси


«Ёшлар маданият ва санъат маркази» давлат корхонаси

«Гулистон», «Театр», «Мозийдан садо» журналлари таҳририяти

Маданият марказлари


Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

«Маданий мерос таъмирлаш-тиклаш» ДУК

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ

Вазирлик Ҳайъати

Вазир

Ёрдамчи



Ташкилий-назорат ва таҳлил қилиш бошқармаси

5

Вазирнинг биринчи

ўринбосари

Вазир ўринбосари Маданий мерос департаменти бошлиғи

Вазир ўринбосари


Театрларни ривожлантириш бошқармаси

3

Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси

3

Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси

3

Музей ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси

3


Концерт-томоша муассасаларини ривожлантириш бошқармаси

3

Давлат-хусусий шерикчилик асосида маданият ва санъат муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси

5

Кадрлар бошқармаси

3

ЮНЕСКО билан ишлаш бошқармаси

3


Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси

3

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1

Маданий мерос департаменти, Бадиий экспертиза бошқармаси, вазирлик таркибига кирувчи музей-қўриқхоналар, ҳайвонот боғлари, давлат музейлари, уй-музейлари ва кўргазмалар, Республика кўзи ожизлар марказий кутубхонаси, «Маданий мерос таъмирлаш-тиклаш» ДУК,
«Мозийдан садо» журнали таҳририяти

Давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаларини мониторинг қилиш бўлими

2



Юридик бюро

2

Репертуар — таҳририяти шўъбаси

2

Бухгалтерия

3


Матбуот котиби

1


Ишлар бошқармаси

3

Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси

3

Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси

4

Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати, «Биноларни эксплуатация қилиш ва улардан фойдаланиш дирекцияси» давлат корхонаси

Давлат театрлари, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси, Ўзбек давлат цирки, «Ўзбекистон давлат филармонияси» давлат муассасаси, «Ўзбек миллий мақом санъати маркази» давлат муассасаси, «Халқлар дўстлиги» саройи, Ислом Каримов номидаги Фарғона вилоят театр ва концерт саройи, «Дийдор» ва «Томоша» теарт-студиялари, «Маданият ва санъат ёшлар маркази» давлат корхонаси, «Гулистон», «Театр» журналлари таҳририяти, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлар�, ҳайвонот боғлари

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш республика илмий-методик маркази, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали бош дирекцияси, вазирлик таркибига кирувчи таълим муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоят маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 58 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг
ТУЗИЛМАСИ

Вазир



Вазир ўринбосари

Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис

1

Музейлар, кўзи ожизлар кутубхоналари,
маданий-маърифий муассасалар


Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими

5

Бухгалтерия

1

Маданият ва истироҳат боғлари


Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш шўъбаси

2

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари


Юрисконсульт

1

Туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 14 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ



Бошлиқ ўринбосари

Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис

1-2

Музейлар,
кўзи ожизлар кутубхоналари,
маданий-маърифий муассасалар


Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими

3 — 5

Бухгалтерия

1

Маданият ва истироҳат боғлари


Халқ ижодиёти ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш шўъбаси

2

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Болалар мусиқа ва санъат мактаблари


Юрисконсульт

1

Туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари

Бошқарув ходимларининг сони — 11 — 14 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
5-ИЛОВА
Туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бўлим мудиритуман (шаҳар) маданият

маркази директори



Маданий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассис

1

Марказлаштирилган бухгалтерия

2

Маданият марказлари (уларнинг филиаллари)

5 — 14


Ўлкашунослик музейлари

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 4 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳудудий маданият органлари ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Бошқарув ходимларининг чекланган сони

Шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигида,

вилоят маданият бошқармаларида ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармасида

Туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларида

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

74

14

60

2.

Андижон вилояти

75

11

64

3.

Бухоровилояти

63

11

52

4.

Жиззах вилояти

63

11

52

5.

Қашқадарё вилояти

68

12

56

6.

Навоий вилояти

51

11

40

7.

Наманган вилояти

59

11

48

8.

Самарқанд вилояти

76

12

64

9.

Сирдарё вилояти

55

11

44

10.

Сурхондарё вилояти

67

11

56

11.

Тошкент вилояти

84

12

72

12.

Фарғона вилояти

88

12

76

13.

Хоразм вилояти

56

12

44

14.

Тошкент шаҳри

58

14

44

Жами:

937

165

772

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
7-ИЛОВА
Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш республика илмий-методик маркази
ТУЗИЛМАСИ

Директор



Илмий-методик ишлар бўйича директор ўринбосари

Директор ўринбосари

Бухгалтерия

3


Ижодий уюшмалар ва халқ ижодиёти фаолиятини илмий-методик таъминлаш бўлими

7

Театр ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш бўлими

3

Кадрлар бўйича инспектор

1


Юрисконсульт

1

Пьесалар, сценарийлар, нота материаллари билан таъминлаш бўйича репертуар-таҳририят бўлими

3

Музейлар, маданият ва истироҳат боғлари, маданият марказлари фаолиятини илмий-методик таъминлаш бўлими

5


Номоддий маданий мерос ҳужжатларини архивлашни илмий-методик таъминлаш бўлими

3

Адабиёт, илмий-методик ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш бўлими

3


Маданият ва санъат соҳасининг ўқув муассасаларини илмий-методик таъминлаш бўлими

2

Умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимларсиз) — 34 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлар сони — 11 нафар
 LexUZ шарҳи
7-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ахборот ва компьютер технологиялари марказининг
ТУЗИЛМАСИ

Директор



Директор ўринбосари

Бухгалтерия

2


Ахборот тузилмалари, ресурслари ва интерфаол хизматларни ташкил этиш ва дастурлар бўлими

4

Кадрлар бўйича инспектор

1


Ахборот хавфсизлигини таъминлаш шўъбаси

2

Хўжалик бўлими

3

Умумий чекланган сони (ёрдамчи ходимларсиз) — 14 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлар сони — 5 нафар
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 114-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 07/17/3325/0127-сон; 18.10.2017 й., 07/17/3337/0135-сон, 29.06.2018 й., 07/18/3813/1411-сон, 02.08.2018 й., 07/18/3892/1610-сон, 20.12.2018 й., 07/18/4068/2349-сон; 27.05.2020 й., 07/20/4730/0670-сон)