1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.08.00 Саноат чиқиндилари. Иккиламчи хом ашё;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.03.00 Ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндилар;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Uz-Ecoprotect» МЧЖ ва «Uz-Prista Recycling» МЧЖ қўшма корхоналари муассисларининг умумий йиғилишларида ишлатилган техник мойларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида «Uz-Ecoprotect» МЧЖ қўшма корхонасини «Uz-Prista Recycling» МЧЖ қўшма корхонасига қўшиш тўғрисида қарорлар қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 258-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 февраль,
78-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 февралдаги 78-сон қарорига ИЛОВА
Ишлатилган техник мойларни топшириш, тўплаш, улар учун ҳисоб-китоб қилиш, уларни сақлаш ва ташиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш ташкилоти — ишлатилган техник мойларни тўплаш, сақлаш ва ташиш учун зарур инфратузилмага, шунингдек уларни қайта ишлаш учун зарур қувватлар ва технологияларга эга бўлган ташкилот»;
тўртинчи хатбошидаги «ишлатилган техник мойларни тўплаш» сўзлари «ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 9-банднинг бешинчи хатбошидаги «ИТМни тўплаш фаолиятини амалга оширувчи махсус ташкилотлардан» сўзлари «техник мойларни алмаштириш пунктлари ва ИТМни тўплаш махсус пунктларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
3. 10-банддаги, 13-банднинг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги «ишлатилган техник мойларни тўплаш» сўзлари «ишлатилган техник мойларни тўплаш ва қайта ишлаш» сўзлари билан алмаштирилсин.