1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАРКИБИ, ФАОЛИЯТИНИ ВА ТАЛАБАЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент Давлат университетига «Ўзбекистон Миллий университети мақомини бериш тўғрисида» 2000 йил 28 январдаги ПФ-2532-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда мамлакатда таълим тизимини ривожлантиришда ва кадрлар тайёрлашда унинг ролини ошириш, шунингдек Ўзбекистон Миллий университети профессорлари, ўқитувчилари фаолиятини ва талабаларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
1. 2000 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Миллий университетининг ўқитувчилари, катта ўқитувчилари, доцентлари, профессорлари, факультетларнинг деканлари ва кафедра мудирларига лавозим маошининг 15 фоизи миқдоридаги ойлик устама белгилансин, устама Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади.
2. Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тузилсин.
Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
университетнинг талабалари ва аспирантларни пулли-контракт асосида ўқитишдан оладиган даромадлари;
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар, васийларнинг хайрия маблағлари ва бошқа нотижорат манбалар;
университет бўлинмалари ва тузилмалари фаолияти ихтисоси бўйича товарлар ишлаб чиқариш ва сотишдан (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишдан) олинган даромадлар;
амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Миллий университетининг Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:
тегишли равишда ўқишда ва ўқитувчилик фаолиятидаги муваффақиятлари учун талабалар ва ўқитувчиларни қўшимча равишда моддий рағбатлантириш;
эҳтиёжманд талабалар ва ўқитувчиларни моддий қўллаб-қувватлаш;
ётоқхоналарда яшаётган талабалар ва аспирантларнинг уй-жой-маиший шароитларини яхшилаш;
эҳтиёжманд ўқитувчилар ва профессорларни уй-жой билан таъминлаш;
университет жамоасида ўтказиладиган маърифий, маънавий ва маданий тадбирларни маблағ билан таъминлаш;
ўқитувчилар ва талабаларни спорт жиҳатдан ривожлантириш ҳамда соғломлаштиришга доир комплекс тадбирларни амалга ошириш;
университетнинг кутубхона фондини янгилаш ва кенгайтириш;
университет ўқув бўлинмаларининг моддий-техника базасини яхшилаш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Миллий университети, манфаатдор корпорациялар, концернлар, уюшмалар, компаниялар ва корхоналар, тижорат банклари иштирокида Ўзбекистон Миллий университетининг Васийлик кенгашини бир ой муддатда ташкил этсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасини тўлдириш учун ҳомийлар, васийларнинг маблағларини, грантлар ва бошқа манбаларни жалб қилиш;
ижтимоий адолат принципларига риоя қилган ҳолда Жамғарма маблағларига бўлган эҳтиёжни, унинг нисбатларини ва уларни тақсимлаш механизмини белгилаш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва аниқ фойдаланилиши устидан назоратни таъминлаш.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий университети:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.05.00.00 Меҳнат интизоми / 05.05.03.00 Меҳнатни рағбатлантириш. Турлари ва қўллаш тартиби;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми]
Ўзбекистон Миллий университетининг Ривожлантириш ҳамда профессор-ўқитувчилар таркибини ва талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низомни;
Ўзбекистон Миллий университетининг Васийлик Кенгаши тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.