1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУДДАТИ ЎТКАЗИБ ЮБОРИЛГАН ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАР ПАЙДО БЎЛГАНЛИГИ УЧУН ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР, ХЎЖАЛИК БИРЛАШМАЛАРИ ВА КОРХОНАЛАР РАҲБАРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Тўлов интизомини мустаҳкамлаш, муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзлар пайдо бўлиши ва кўпайишига йўл қўймаслик, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарларининг амалдаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Муҳамедов), Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги (Отаев), «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси (Зайнутдинов), «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни (Кучерский), «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси (Эрметов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Юсупов) раҳбарларининг муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш бўйича ишлари қониқарсиз эканлиги қайд этилсин.
Юқорида кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларни 1999 йил 1 октябргача тугатиш бўйича улар томонидан узил-кесил чоралар кўрилмаган ва унинг ўсишига йўл қўйилган тақдирда уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари томонидан 1999 йилнинг биринчи ярим йиллигида муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар пайдо бўлиши, тўловга қодир бўлмаган истеъмолчиларга маҳсулот юклаб жўнатиш ҳоллари бўйича 295 жиноий иш қўзғатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига (Худойқулов) хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларини муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзларга йўл қўйганлиги, шунингдек жойлардаги давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахсларини корхоналарнинг молиявий аҳволи ёмонлашишига ва уларнинг қарзлари ўсишига олиб келувчи фармойишлар берганлиги учун жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларга оғишмай риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш тавсия этилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига, жойлардаги давлат бошқаруви органларининг бошқа мансабдор шахсларига корхоналарга уларнинг молиявий аҳволи ва тўловга қодирлиги ёмонлашишига олиб келадиган, шу жумладан амалдаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда маҳсулот сотиш (хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш) ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг айланма маблағларини белгиланган тартибда тасдиқланмаган қурилишларнинг аниқ рўйхатларида назарда тутилмаган капитал қурилишга жалб этиш тўғрисида фармойишлар бериши қатъий тақиқлансин.
4. Коммунал хизматлар ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун амалда вужудга келган қарзларни тўлаш мақсадида кам таъминланган оилаларга, ёлғиз пенсионерларга, кексалар ва ногиронларга I ярим йиллик ва умуман 1999 йил якунлари бўйича «Индексация» махсус счётларидаги маблағлардан қарз ҳажми миқдорида муддатидан олдин фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда «Индексация» махсус счётларидан маблағларни муддатидан олдин кўчириш ҳамда коммунал хизматлар ва электр энергиясидан фойдаланганлик учун қарзларни нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан тўлаш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
бюджет ташкилотларининг Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, бошқа вазирликлар ва идоралар корхоналари ва ташкилотларидан олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кредиторлик қарзини бир ҳафта муддатда кўриб чиқсин, мазкур қарзларни тўлашнинг аниқ жадвалини ишлаб чиқсин ва унинг бажарилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;
бюджет ташкилотлари томонидан белгиланган лимитлар ва харажатлар нормативларидан ортиқча маҳсулот ва хизматлардан фойдаланилишига йўл қўйилмаслиги устидан қаттиқ назоратни таъминласин;
харажатлар моддалари бўйича бюджет ажратмалари лимитларидан ошириб юбориш ҳоллари аниқланган тақдирда раҳбарлар ва мансабдор шахсларга нисбатан жарималар солиш тарзида иқтисодий таъсир кўрсатиш ва маъмурий жазо чораларини қўлласин, бундай ҳоллар маъмурий жазо қўллангандан кейин ҳам аниқланган тақдирда материалларни тергов органларига берсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
хўжалик юритувчи субъектлар тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳар чоракда ўзаро солиштириб чиқишга мажбурдирлар. Қарзларни ўз вақтида ва тўлиқ солиштириб чиқиш юзасидан шахсан жавобгарлик хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари зиммасига юклансин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.01 Умумий қоидалар. Дебиторлик ва кредиторлик қарздорлик]
товар олингандан сўнг 90 кун мобайнида етказиб берилган маҳсулотнинг тўлиқ қиймати хўжалик юритувчи субъект томонидан тўланмаган ҳолларда тартибни бузувчи корхоналарга маҳсулот етказиб бериш илгари берилган маҳсулотнинг барча қиймати олинишига қадар тўхтатиб қўйилади. Бундай корхоналарга кейинчалик маҳсулот бериш тўловнинг аккредитив шакли воситаси билан амалга оширилади. Тартибни бузувчи корхоналарга пайдо бўлган қарзни узишгача бўлган даврда товар етказиб бериш тўхтатилиши учун масъулият маҳсулот етказиб берувчи корхоналар раҳбарлари зиммасига юкланади;