1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.13.00 Қазилма хом ашёларни қазиб олиш саноати;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.02 Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш, шунингдек Урга, Оқчалак ва Чандир гуруҳи конларини қазиш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 сентябрдаги ПҚ-2607-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақаси Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига доир маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 26 мартдаги ПҚ-1081-сонли қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақаси Урга, Куаниш ва Оқчалак гуруҳи конларига доир маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битим бўйича ишларни амалга ошириш механизми тўғрисида» 2009 йил 3 июндаги ПҚ-1121-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иштирокида бир ой муддатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ғ. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 23 декабрь,
ПҚ-2695-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 600-модда)