1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2017 йил 1 январдан бошлаб:
а) нотариал ҳаракатларни содир этганлик учун ундириладиган давлат божи суммаларининг қуйидагича тақсимланиши белгилаб қўйилсин:
78 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
(1-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
12 фоизи — бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;
(1-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон)
10 фоизи — маблағларни адлия органларининг шахсий ҳисоб рақамларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идораларини ва идоравий нотариал архивларни молиялаштиришга Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.
(1-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 767-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 09/18/767/1966-сон)
б) ундириладиган герб йиғимидан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ажратмалар:
гербли (махсус) бланкаларда ишончномалар ва битимларни нотариал тасдиқлаганлик учун — 50 фоиз миқдорида;
фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан гербли гувоҳномалар берганлик учун — 15 фоиз миқдорида.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги нотариал ҳаракатларни содир этганлик учун тушган давлат божи ва герб йиғими суммасидан адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида жамланган маблағлар қолдиғи қисмидан камида 70 миллиард сўмни 2016 йил 26 декабргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига 2017 йил 1 январдан бошлаб ўзгартиришлар киритилсин.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 23 декабрь,
413-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2017 йил 1 январдан бошлаб киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
а) иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
50 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
50 фоизи –Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли бланкалар тайёрлашга ҳамда бошқа шахсга бериш тақиқланган ва хатлаб қўйилган автомототранспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар банкини яратишга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига мақсадли тартибда сарфланади»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 29-модда) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Белгилансинки, герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
15 фоизи — туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;
85 фоизи –Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, шунингдек адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш тадбирларига йўналтирилади».