1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
буйруғи
Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 16 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1936-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2009 йил 3 мартдаги 19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1936, 2009 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 192-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ В. ИСМАИЛОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 13 декабрь,
48-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2016 йил 13 декабрдаги 48-сонли буйруғига ИЛОВА
Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 120-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
«Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.».
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
2016 йил 9 декабрь
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
2016 йил 9 декабрь
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Д. ХИДОЯТОВ
2016 йил 9 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 576-модда)