1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни — «Ўзқурилишматериаллари»ни «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига ўзгартириш тўғрисида» 1997 йил 29 майдаги ПФ-1787-сонли Фармони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш материаллари саноатида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тармоқни жадал ривожлантириш тўғрисида» 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сонли Фармонининг 4-банди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5429-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 23 июлдаги ПҚ-2374-сонли қарори 8-иловасида «Мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари» бўлимининг 7-бандидаги «АК» қисқартма сўз «АЖ» қисқартма сўзи билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сонли қарорининг 2-иловасида «Э.М. Акрамов — «Ўзқурилишматериаллари» АК бошқаруви раиси» сўзлари «Б.К. Зарипов — «Ўзқурилишматериаллари» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сонли қарори 1-иловасининг номидан «баланс қиймати бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 50-сон, 565-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)