1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.04 Лизинг (шунингдек, 09.14.17.04 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1648-5]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 23 январдаги 1/8-сонли ««Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1648-7, 27.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 21 октябрдаги 25/6-сон қарори (рўйхат рақами 1648, 2006 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 523-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 ноябрь,
38/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 26 ноябрдаги 38/3-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш ва уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«38. Лизинг олувчи томонидан лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда активга Фоизларни ўстирмаслик тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1304, 2004 йил 24 январь) асосан ўстирмаслик мақоми берилади ва активнинг келгуси ҳисоби мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
39. Лизинг Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) талабларидан келиб чиққан ҳолда таснифланади.».
«50. Лизинг олувчи банк томонидан лизинг объекти бўйича амортизация ажратмалари Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 1434, 2004 йил 17 декабрь) талаблари асосида амалга оширилади ва қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси амалга оширилади:».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 49-сон, 563-модда)