1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот]
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 1 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2843]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сонли «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2956, 19.12.2017 й.) асосан 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 — 115-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 4-мб-сон «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2728, 2015 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 583-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 5 май 2-мб-сон «2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2728-1, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 220-модда).
3. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. ТУРАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 1 ноябрь,
3-мб-сон
Ишлаб чиқарувчиларнинг саноат товарлари нархлари тўғрисида ҳисобот (1-илова)
Қурилиш ишларининг бажарилиши, қурилиш машина ва механизмларининг мавжудлиги тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (10-илова)
Жисмоний шахслар томонидан объектлар қурилиши тўғрисида ҳисобот (11-илова)
Жисмоний шахслар томонидан якка тартибда қурилган турар жойларни ва нотурар биноларни фойдаланишга топшириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (12-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот (13-илова)
Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (14-илова)
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган асосий капиталга инвестициялар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (15-илова)
Мактабгача таълим муассасасининг 2017 йил 1 январига ҳисобот (48-илова)
Умумтаълим муассасасининг 2017/2018 ўқув йили бошига ҳисобот (49-илова)
2017/2018 ўқув йили бошига академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳисобот (50-илова)
2017/2018 ўқув йили бошига олий таълим муассасасининг ҳисобот (51-илова)
Мактабдан ташқари таълим муассасасининг 2017 йил 1 январига ҳисобот (52-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган ва етим болалар учун таълим муассасасининг 2016 йил учун ҳисобот (53-илова)
Кутубхона фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (54-илова)
Фильмлар ишлаб чиқариш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (55-илова)
Музей фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (56-илова)
Театр фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (57-илова)
Концерт ташкилотлари ва цирк жамоалари фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (58-илова)
Ҳайвонот боғи, ботаника боғи, маданият ва истироҳат боғи фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (59-илова)
Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (60-илова)
Ўзбекистон Республикасига келган ва кетган шахслар тўғрисида ҳисобот (61-илова)
Ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш ва жойлаштириш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (62-илова)
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича 2016 йил учун ҳисобот (63-илова)
Спорт таълими муассасалари бўйича 2016 йил учун ҳисобот (64-илова)
Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларни бажарилиши ҳамда олий тоифали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (65-илова)
Инновация фаолияти тўғрисида 2016 йил ҳисобот (66-илова)
Пенсионерлар сони ва уларга тайинланган пенсиялар тўғрисида 2017 йил 1 январига ҳисобот (67-илова)
Ота-она қарамоғисиз қолган болаларни аниқлаш ва жойлаштириш бўйича 2016 йил учун ҳисобот (68-илова)
Турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (69-илова)
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасалар фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (70-илова)
Ҳомиладор, туғадиган ва туққанларга тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳомиладорликни тўхтатиш ва контрацепция тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (71-илова)
Болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (72-илова)
Одам иммун танқислиги вируси билан касалланган беморлар ва қонни ОИВга текшириш натижалари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (73-илова)
Профилактик эмлашлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (74-илова)
Ногиронлар учун реабилитация марказлари фаолияти тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (75-илова)
Юқумли ва паразитар касалликлар тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (76-илова)
Ногиронлик сабаблари тўғрисида 2016 йил учун ҳисобот (77-илова)
Туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий ўзгаришлари тўғрисида 2017 йил учун ҳисобот (78-илова)