1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли Фармонига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда олий ўқув юртлари раҳбар ва педагог кадрларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли Фармонигаиловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 ноябрь,
ПФ-4860-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 30 ноябрдаги ПФ-4860-сонли Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли Фармонига киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимча
1. Фармоннинг 2-банди биринчи хатбошидаги «15» рақами «16» рақамига алмаштирилсин.