1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.01.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (йиғин)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари]
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 25 июнь,
315-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 июндаги 315-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1992 йил 17 октябрдаги 480-сон қарорида:
1-банднинг учинчи хатбошида «шаҳар, ноҳия ва маҳаллий маҳалла қўмиталари» сўзлари «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни сақлаш учун ҳисоб-китобларнинг контракт (шартнома) тизимига ўтиш тўғрисида» 1993 йил 17 июлдаги 363-сон қарори 8-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида «маҳалла ва уй-жой комитетларини», «маҳалла ва уй-жой комитетларининг» сўзлари тегишлича «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини», «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 21-сон, 172-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, 1999 й., 6-сон, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 172-модда;2005 й., 19-20-сон, 143-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)