1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат;
6.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлаш назорат қилиниши тартиби тўғрисидаги Қоидаларни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 23 мартдаги 93-сон қарорини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига шаҳарсозлик соҳасида юкланган вазифаларни Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлаш назорат қилиниши тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 23 мартдаги 93-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 14 ноябрь,
386-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 46-сон, 531-модда)