1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.02.00 Асосий воситаларнинг ҳисоби;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари;
2.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
буйруғи
«Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1961-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 26 августдаги 283-сонли «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1961-2, 24.09.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 11 майдаги 54-сон «Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1961, 2009 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 265-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 28 сентябрь,
75-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 28 сентябрдаги 75-сон буйруғига ИЛОВА
«Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
«28. Мулкни кейинчалик қайта молиявий ижарага олиш (лизингга олиш) шарти билан сотиш ҳолларида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) мулкини сотиш операциялари олди-сотди сифатида қаралади ва сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.
Кейинчалик молиявий ижара ҳисоби ижарага олувчи (лизингга олувчи) ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан мазкур Низомда ўрнатилган тартибда юритилади.»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 482-модда)