1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.06.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олиш ва туркумлаш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2333-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2333, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Р. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазир М. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 10 октябрь,
243-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 10 октябрдаги 243-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари»;
в) 04.00.00.00 ОИЛА ҚОНУНЧИЛИГИ бўлимидаги «04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш»;
г) 06.00.00.00 ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВА ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ бўлимидаги «06.08.05.00 Диний маросим хизматлари» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«06.08.05.00 Диний маросим хизматлари. Дафн этиш жойлари»;
д) 07.00.00.00 МОЛИЯ ВА КРЕДИТ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИК. БАНК ФАОЛИЯТИ бўлимидаги «07.19.02.00 Тижорат банклари. Хорижий банклар» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар»;
к) 16.00.00.00 ХАВФСИЗЛИК ВА ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ МУҲОФАЗАСИ бўлимидаги «16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси» коди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси».
4. 2-илова ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловаcига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2012 йил 2 мартдаги 53-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификаторини ривожлантириш бўйича
МАХСУС КОМИССИЯ ТАРКИБИ
1.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбари
2.
Ш. Саидов
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи, махсус комиссия раҳбарининг ўринбосари
3.
Д. Қаландаров
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи
4.
И. Халпаев
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси бошлиғи
5.
Б. Болиев
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси бошлиғи
6.
А. Ғафуров
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори
7.
Н. Имомов
—
Тошкент давлат юридик университети Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси доценти
8.
З. Нематходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази директори ўринбосари
9.
Г. Эргашева
—
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бош маслаҳатчиси, махсус комиссия котиби
Изоҳ: махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 41-сон, 477-модда)