2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.02 Олий Мажлис Сенати Регламенти;
4.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Регламенти;
5.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
6.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар;
7.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш;
8.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
9.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар;
10.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
11.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар;
12.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар;
13.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
14.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
15.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
16.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
17.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.12.00 Ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро қилиш;
18.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.01.00 Умумий қоидалар;
20.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.01.00 Умумий масалалар;
21.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
22.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш;
17.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 22 августда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 25 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги 632-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
«Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:
1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;
2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;
4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.
Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар идораларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт»;
2) 26-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Чет эл фуқароси бўлган, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан фарзандликка олинаётган бола бошқа давлат фуқаролигидан чиққан тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 10-модданинг иккинчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 18-модданинг номи ва биринчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларига хизматга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин»;
5) 50-модданинг биринчи қисми «кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устама ҳақлардан» деган сўзлардан кейин «ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда) 20-моддасининг саккизинчи қисмидаги «ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»да» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
1) 46-модданинг учинчи қисмидаги «ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган аёлларга» деган сўзлар «уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 50-модда еттинчи қисмининг «в» банди «ўтаб чиқиб» деган сўзлардан кейин «ёки ўтаётган чоғида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 661-модданинг биринчи қисми «140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш)» деган сўзлардан кейин «1411-моддасининг биринчи қисмида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) қуйидаги мазмундаги 1411-модда билан тўлдирилсин:
«1411-модда. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш
Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) оғир оқибатларга олиб келган бўлса;
б) ғаразли ниятларда содир этилган бўлса;
в) хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
5) 144-модда биринчи қисмининг диспозицияси «таъминламаганлик ёки» деган сўзлардан кейин «мурожаат муносабати билан маълум бўлиб қолган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 157-модда биринчи қисми диспозициясининг ўзбекча матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосуслик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолияти олиб боришда бошқача ёрдам кўрсатиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа салоҳиятига, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган қасддан содир этилган қилмиш»;
7) қуйидаги мазмундаги 1881-модда билан тўлдирилсин:
«1881-модда. Пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият
Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ҳамда шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш, худди шунингдек мазкур фаолиятда иштирок этишга жалб қилиш мақсадида ушбу фаолиятни реклама қилиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда реклама қилиш —
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мулкий манфаат бериш бўйича зиммага мажбурият олиш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга доир ноқонуний фаолиятни амалга ошириш ва бунда илгари олинган мажбуриятни жисмоний ва юридик шахсларнинг янги жалб этилган пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан бажариш, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ва шундай фаолият кўрсатилишини таъминлаш:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
8) қуйидаги мазмундаги 2591-модда билан тўлдирилсин:
«2591-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилмаслиги, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар]
10) 325-модданинг биринчи қисми «140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «1411-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11) 342-модда иккинчи қисмининг 2-банди «қамоққа олиш» деган сўзлардан кейин «ёхуд уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
12) 345-модданинг олтинчи қисмидаги «2443-моддаларида» деган сўзлар «2443, 2591-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]
1) 46-модданинг диспозицияси «башарти ушбу Кодекснинг 461-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаса» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) қуйидаги мазмундаги 461-модда билан тўлдирилсин:
«461-модда. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш
Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, —
энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
биринчи қисмининг диспозицияси «мотоцикл» деган сўздан кейин «ва мопедлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисмининг диспозицияси «носозлиги бўлган» деган сўзлардан кейин «ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
саккизинчи қисми «125» рақамидан кейин «(мопедлардан ташқари)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
4) 128-модда биринчи қисмининг диспозициясидаги «сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриш чекланган шароитларда ёритиш асбобларидан» деган сўзлар «ташқи ёритиш асбобларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмининг диспозицияси «кесиб ўтиши» деган сўзлардан кейин «пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш, —
энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
6) қуйидаги мазмундаги 2101-модда билан тўлдирилсин:
«2101-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш, яъни тегишли рухсатномасиз ўта муҳим ва тоифаланган объектларга шахснинг ўзбошимчалик билан кириши, ушбу объектларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ёки мол-мулкнинг жойини ўзгартириш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг уларни бажаришга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан бажарилмаслиги, —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
7) қуйидаги мазмундаги 2154-модда билан тўлдирилсин:
«2154-модда. Архив иши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Архив ҳужжатларини топширишнинг, сақлашнинг, улардан фойдаланишнинг, худди шунингдек архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузиш, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан икки бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахслар ва хизматчиларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
8) 245-модданинг биринчи қисми «46», «210» ва «2152» рақамларидан кейин тегишинча «461», «2101» ва «2154» рақамлари билан тўлдирилсин;
9) 248-модда иккинчи қисмининг 6 ва 7-бандларидаги «138-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «138-моддасининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 287-модданинг 3-банди «198-моддаларида» деган сўзлардан кейин «2101-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
11) 291-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги «ж» банд билан тўлдирилсин:
«ж) ушбу Кодекс 2101-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганда — ҳарбийлаштирилган соқчиликнинг мансабдор шахслари томонидан».
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши камида 15 фоизни ташкил этиши лозим бўлган чет эллик инвесторлар иштирокида ташкил қилинади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно»;
«Акциядор ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарийни ва (ёки) инвестиция воситачисини ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акциядор ўзига оид маълумотлар ўзгарганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этмаган ҳолларда, акциядорнинг ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси бунинг оқибатида акциядорга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди»;
«Акциядорга унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси акция эгасининг ёки унинг қонуний вакилининг талабига кўра икки иш куни ичида депо ҳисобварағидан кўчирма бериши шарт»;
«Депо ҳисобварағидан кўчирма берган Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси унда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун жавобгар бўлади»;
6) 46-модданинг матнидаги «депозитарийлардир» деган сўз «Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиларидир» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган 261-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Консуллик устави (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 124-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 335-модда) 32-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Консул чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг бошқа давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган болани фарзандликка олиш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги аризаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига белгиланган тартибда юбориш чора-тадбирларини кўради».
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги ЎРҚ-463-сонли Қонунига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон)
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Никоҳ ва оила. Фуқаролик ҳолати далолатномалари]
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, № 1, 8-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 157-модда; 2008 йил, № 4, 189-модда; 2009 йил, № 9, 328-модда; 2010 йил, № 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 1611-модда билан тўлдирилсин:
«1611-модда. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олиш мазкур бола доимий яшаётган давлатнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фарзандликка олинаётган бола етим ва фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) яқин қариндоши бўлган ёки ўз ватанида турли сабабларга кўра фарзандликка олиниши мумкин бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.
Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олишда фарзандликка олинаётган боланинг Ўзбекистон Республикасига кириши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаши учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг рухсатномаси талаб қилинади»;
2) 237-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиб, бошқа давлат ҳудудида доимий яшаётган болани Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет давлатнинг ваколатли органи амалга оширган фарзандликка олиш, башарти ушбу Кодекснинг 152, 157 ва 1611-моддалари талабларига риоя этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади».
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 721-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 641-модда) 6-моддасининг тўртинчи қисми «Қамоққа олиш» деган сўзлардан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги 160-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-342-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, № 12, 333-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда) 29-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг расмий нашрлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур органларнинг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир».
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.12.00 Ҳукм, ажрим ва қарорларни ижро қилиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.13.00.00 Жиноят-ижроия қонунчилиги / 16.13.01.00 Умумий қоидалар;
3.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.08.00 (Кучини йукотган) Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш;
4.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.04.00 Чет эл ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокида иш юритиш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ижро иш юритуви]
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
учинчи қисми «чиқарилган сана» деган сўзлардан кейин «(акциялар бундан мустасно)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
тўртинчи қисмидаги «бундай қимматли қоғозларни ҳуқуқларни ҳисобга олиш учун бошқа депозитарийга топшириш» деган сўзлар «бундай қимматли қоғозлар ўтказмаларини амалга ошириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 54-модданинг бешинчи қисмидаги «депозитарийга» деган сўз «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёхуд инвестиция воситачисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 55-модданинг биринчи қисмидаги «Депозитарийга» деган сўз «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги 432-II-сонли Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 213-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 18-моддасига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
«8) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Сенат ва унинг Кенгаши, Сенат қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади»;
қуйидаги мазмундаги 9 ва 10-бандлар билан тўлдирилсин:
«9) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг, Сенат қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади;
10) янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Сенат қўмиталари қонунларга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) 18-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«фракциялар ва депутатлар гуруҳларининг таклифига кўра жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини ўрганади»;
«давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг улар томонидан қонунларга риоя этилиши, Қонунчилик палатаси ва унинг Кенгаши, Қонунчилик палатаси қўмиталари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ахборотини эшитади»;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади;
янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қонунчилик палатаси қўмиталари қонунларга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин».
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.11.00.00 Ҳарбий мажбурият / 15.11.01.00 Умумий қоидалар;
2.15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда) 7-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Бунда ҳақиқий ҳарбий хизматга контракт бўйича кираётган шахслар билан дастлабки контракт беш йилга тузилади; контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар) билан янги контракт беш йилга ёки агар ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етишига беш йилдан кам қолган бўлса, камроқ муддатга тузилади».
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Регламенти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
иккинчи қисми «фракцияларга (депутатлар гуруҳларига)» деган сўзлардан кейин «Қонунчилик палатасининг қўмиталарига» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат бюджети лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш чоғида фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджети лойиҳаси параметрлари билан боғлиқ қўшимча ахборотни тегишли органлардан талаб қилиб олиши мумкин»;
«Фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг), Қонунчилик палатаси қўмиталарининг Давлат бюджети лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Давлат бюджети лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилаётганда у фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг), Қонунчилик палатаси қўмиталарининг келиб тушган мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда маромига етказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилиши мумкин»;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Қонунчилик палатасига тақдим этилади.
Фракциялар, депутатлар гуруҳлари, Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
иккинчи қисмидаги «масъул қўмитанинг хулосаси, фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифлари» деган сўзлар «фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) фикрлари ва таклифлари, масъул қўмитанинг хулосаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Давлат бюджети ижросининг бориши тўғрисидаги масалани дастлабки тарзда муҳокама қилиш давомида фракциялар (депутатлар гуруҳлари) ва Қонунчилик палатасининг қўмиталари Давлат бюджетининг даромад қисми ижроси хусусида, ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиш ҳолати тўғрисида тегишли органлардан қўшимча ахборотни, шунингдек уларнинг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши ҳақидаги маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин. Бунда фракциялар (депутатлар гуруҳлари) жойларда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши ва улардан самарали фойдаланилиши масалаларини Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан ўрганиш ташаббуси билан чиқиши мумкин»;
4) 33-модда қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Фракциялар (депутатлар гуруҳлари), Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
учинчи қисмидаги «Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади» деган сўзлар «Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукумат аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади.
Қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Қонунчилик палатасининг қўмиталари ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Қонунчилик палатаси қўмиталарининг мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин»;
7) қуйидаги мазмундаги 335-модда билан тўлдирилсин:
«335-модда. Парламент текшируви
Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.
Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассислар, экспертлар ва олимларни комиссия ишига жалб этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этиш.
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Комиссия бажарилган иш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади»;
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.02.00 Олий Мажлис Сенати (юқори палатаси) / 01.08.02.02 Олий Мажлис Сенати Регламенти]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги 523-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 137-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун назарда тутилган асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Сенатга тақдим этилади.
Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим масалаларини ҳал этишга доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
2) 32-модда қуйидаги мазмундаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Сенат қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, фикрлар ва таклифлар Сенатнинг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
3) 321-модда қуйидаги мазмундаги 321, 322 ва 323-моддалар билан алмаштирилсин:
«321-модда. Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш
Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш масаласи Сенат томонидан қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига олдиндан юборилади.
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукумат аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Сенатнинг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
322-модда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборилади.
323-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади»;
4) 322, 323 ва 324-моддалар тегишинча 324, 325 ва 326-моддалар деб ҳисоблансин;
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари қарорлар қабул қилади, қарорлар тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига юборилади.
Сенатнинг қўмиталари ўз иш режаларига мувофиқ қонунларнинг, Сенат қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини вақти-вақти билан жойларга чиқиб ўрганади.
Қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш якунлари бўйича Сенатнинг қўмиталари ўз мажлисларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши, шунингдек ўрганиш натижаларини Сенат кўриб чиқиши учун киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиши мумкин.
Сенатнинг қўмиталари янги қабул қилинган қонунлар ижросини таъминлаш учун қонун ости ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади. Мониторингни амалга ошириш якунлари Сенат қўмиталарининг мажлисларида кўриб чиқилиши мумкин»;
6) қуйидаги мазмундаги 327 ва 328-моддалар билан тўлдирилсин:
«327-модда. Парламент текшируви
Жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Қонунчилик палатаси ва Сенат парламент текширувини ўтказиш учун Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан комиссия тузади.
Комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассислар, экспертлар ва олимларни комиссия ишига жалб этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этиш.
Комиссия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Комиссия бажарилган иш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади.
328-модда. Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш
Прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш, мамлакатда қонун устуворлиги ва қонунийликни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича улар ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси тузилади.
Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма қарори билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ҳар йили Сенатга ҳисобот тақдим этади, ҳисобот Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси билан биргаликда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилади».
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 1 июнда қабул қилинган «Суд экспертизаси тўғрисида»ги ЎРҚ-249-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 6, 230-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:
«4-боб. Суд-экспертлик фаолиятини молиялаштириш, ташкилий, илмий-услубий ва ахборот билан таъминлаш. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш»;
2) қуйидаги мазмундаги 271-модда билан тўлдирилсин:
«271-модда. Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш
Суд экспертлари ҳар икки йилда малака ошириш курсларида муайян суд-экспертлик фаолияти бўйича малакасини, шунингдек ҳуқуқий билимларини ошириб бориши шарт.
Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Малака ва ҳуқуқий билимларини оширишни ўтаётган суд экспертларига ўқишнинг бутун даври мобайнида асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади».
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ-296-сонли Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 9, 249-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) изоҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳ: мазкур Рўйхатнинг 2 (хотини ёки эри, ўз оиласига эга бўлмаган вояга етган болалар ҳамда эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) илгариги никоҳидан туғилган ёхуд никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалар, шунингдек фарзандликка олинган болалар бундан мустасно), 3, 5, 9 — 12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди».