1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
Товарларни улгуржи сотишнинг бозор методларини кенгайтириш, товар-хом ашё биржалари фаолиятини замонавий талабларга мувофиқ тубдан яхшилаш, мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларига нарх белгилашнинг бозор механизмини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
биржа товарларини электрон тизимдан фойдаланган ҳолда республиканинг бутун ҳудуди бўйича аниқ вақт режимида — биржа савдолари;
ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарларни — ким ошди савдолари;
қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорларида улгуржи савдо қилиш ҳуқуқи бозор маъмурияти томонидан фақат товар-хом ашё биржаларининг расмий аъзоларига, уларда улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи юзасидан тегишли рухсатнома ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, белгиланган тартибда берилади;
товар-хом ашё биржалари аъзолари томонидан импорт бўйича келтирилган ҳамда сотиш учун мўлжалланган қурилиш материаллари намуналари ва гуруҳларини сотувга қўйиш фақат уларнинг республика ҳудудига белгиланган тартибда қонуний келтирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши мумкин;
ихтисослаштирилган бозорларнинг кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш учун майдонлар ва хоналар бериш бўйича харажатлари бозорлар даромадлари ҳисобига қопланади;
товарларнинг кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш учун, шу жумладан қурилиш материаллари ихтисослаштирилган бозорлари ҳудудларида уларнинг кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш учун ихтисослаштирилган савдо майдонлари ташкил этиш ва уларни техника билан жиҳозлаш;
биржа котировкалари ва кимошди савдоси нархлари ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларида ҳар ҳафтада камида бир марта бепул асосда эълон қилинади;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
товар-хом ашё биржалари аъзолари улар томонидан кўргазма-ярмарка савдоларида сотиладиган товарлар нархларини оммавий равишда эълон қилишлари шарт.
Маълумот учун қабул қилинсинки, монополист корхоналар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни биржа (кимошди) савдоларида Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида» 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сотадилар.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.02.00 Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш. Биржа фаолиятини лицензиялаш]
6. 2004 йил 1 июндан бошлаб биржа фаолиятини амалга оширишда қўшимча равишда қуйидаги лицензия талаблари ва шартлари жорий этилсин:
биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, маҳсулотлар истеъмолчилари ва ишлаб чиқарувчилари кенг кўламда фойдаланадиган биржа ахборотномасига киритилган товарларни сотиш, айни бир вақтда олдиндан эълон қилинган листингларга киритилмаган товарларни сотиш тақиқланади;
биржа ахборотномаларига фақат бир хил стандарт хоссаларга эга бўлган, улгуржи гуруҳлар билан сотиладиган ва олдиндан кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш;
биржада сотилган (бепул берилган) камида 100 та брокерлик ўринлари мавжуд бўлиши;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.02.00 Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш. Биржа фаолиятини лицензиялаш]
икки ҳафта муддатда товар-хом ашё биржалари билан лицензия битимларини қайтадан тузсин, бунда лицензия битимларига ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартлари киритилишини назарда тутсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.06.00 Қимматли қоғозлар бозорининг қатнашчиларига касб фаолиятини амалга оширишларига рухсат бериш]
бошқарув раисига, ҳисоб-китоб-клиринг палатаси раҳбарига ҳамда биржаларнинг бош маклёрига қўйиладиган малака талабларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда уларни аттестациядан ўтказсин;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
биржа битишувларида қатнашувчи биржалар аъзоларини уч ой муддатда, белгиланган тартибда аттестациядан ўтказсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
барча оммавий ахборот воситаларида кенг реклама компаниясини ва тушунтириш ишларини, шунингдек потенциал сотувчилар, харидорлар, биржалар аъзолари ўртасида товарларни биржа савдоларида сотиш ва харид қилиш қоидалари ва афзалликлари бўйича мақсадли семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.02.00 Биржа фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш. Биржа фаолиятини лицензиялаш]
брокерлар ва брокерлик идоралари фаолиятини моддий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда жорий қилсинлар, бунда воситачилик йиғимларининг зарур малака сифатига, брокерлик фаолиятини юритиш тажрибасига эга бўлган брокерларнинг юқори даромад олишини таъминловчи ҳамда биржа савдолари товар айланмасига қараб чекланган миқдорлари белгиланишини назарда тутсинлар;
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги биржалар ва уларнинг аъзолари томонидан воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларига риоя этилишини назорат қилсинлар.
9. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ходимларнинг чекланган умумий сони 127 нафар бўлган 1-иловага мувофиқ ташкилий тузилмаси маъқуллансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви]
10. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси даромад (фойда) солиғи тўлашдан уч йил муддатга истисно тариқасида озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар ягона электрон савдо тизими техника ва технология дастурий комплексини замонавийлаштиришга мақсадли йўналтирилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
11. Ҳукуматнинг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 31 май,
251-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Улгуржи ва биржа савдосини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 1 майдаги 198-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 24-модда) 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги «фоизсиз қайтариш асосида» сўзлари чиқариб ташлансин, «сарфланган маблағлар 5 йил мобайнида қайтарилади» сўзлари «ажратилган маблағлар ҳисобига Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси ҳудудий филиалларининг бинолари Давлат мулки қўмитасига берилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 28 июлдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 68-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида бозорларда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари:
а) қуйидаги мазмундаги XV бўлим билан тўлдирилсин:
68. Таъмирлаш (пардозлаш) ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун фойдаланиладиган қўшимча материаллар қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорларида сотиладиган товарларнинг асосий турлари ҳисобланади.
69. Қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорларида улгуржи нархлари декларация қилинганлиги ёки уларнинг биржа савдоларида сотиб олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлганда товарларни улгуржи гуруҳлар билан сотишга йўл қўйилади.
70. Қурилиш материалларини чакана сотиш:
юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланган ҳамда белгиланган тартибда банк муассасаларига нақд тушумни ҳар куни топширган ҳолда;
жиҳозланган савдо ўринларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан — Даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш дафтарини мажбурий юритган ҳамда нақд тушумни банк муассасаларига ҳар куни топширган ҳолда амалга оширилади.
71. Қурилиш материалларини сотишда, сотувчи томонидан харидор номига сотилган товарнинг номи, миқдори, суммаси кўрсатилган юк хати ёзиб берилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ назорат-касса машинаси чеки ёки товар чеки берилади.
72. Қурилиш материалларининг ихтисослаштирилган бозорида рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилган ёки у қайтариб олинган даврда савдо фаолиятини амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш деб ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
73. Қурилиш материалларини ихтисослаштирилган бозор ҳудудидаги ажратилган жойлардан ва қурилиш материаллари дўконларидан ташқарида сотишга йўл қўйилмайди.
74. Бозор маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
сочилувчан қурилиш товарларининг айрим турларини автомобилдан сотиш учун махсус майдончалар ташкил қилиш;
брокерлар томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш ва биржада битимлар тузиш учун алоқа воситалари, компьютер ва мебеллар билан жиҳозланган хона ажратиш;
биржадан олинган маълумотлар асосида ҳар кунги биржа савдолари натижалари бўйича шаклланаётган нархлар (котировкалар) тўғрисида харидорлар ва сотувчиларни хабардор қилиш.»;