3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва шунинг асосида Ўзбекистон миллий автомагистралини, умумреспублика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш талаблари ҳамда вазифаларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг лойиҳа, қурилиш ва эксплутация қилиш ташкилотларининг юқори малакали муҳандис кадрларга нисбатан ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Ўзавтойўл» акциядорлик компаниясининг Тошкент автомобиль-йўллар институтини Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар ва йўл ўтказгичларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва эксплуатацияси ҳамда ер усти транспорт тизимлари соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ сифатли бакалавр ва магистрлар тайёрлашни таъминлаш;
автомобиль йўллари ҳамда бошқа муҳандислик йўл иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш, қурилишда янги материаллар ва технологияларни татбиқ этиш, конструкциялар мустаҳкамлигини ва энергия самарадорлигини ошириш, материаллар ҳажмини камайтириш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, ер усти транспорт тизимлари логистикаси, уларни ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги йўналишлар бўйича илғор жаҳон тажрибаси ва технологияларини чуқур ўрганиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
маҳаллий материаллардан кенг фойдаланиш, йўл қурилиши ҳамда йўл-қурилиш техникаси ва транспорт тизимларидан фойдаланишнинг замонавий технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўллари, тоннеллар, кўприклар ва йўл ўтказгичлар пухта ишлашини таъминлашга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар олиб боришга, тематик ишларни бажаришга талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш ва илмий-таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсадида чет эллардаги етакчи турдош (ихтисослашган) олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
3. Қуйидагилар:
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтида кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, институтнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
бир ой муддатда тугатилаётган Тошкент автомобиль-йўллар институтининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиб, сўнгра институтнинг тасдиқланган тузилмасига мувофиқ, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институтининг факультет ва кафедраларини юқори малакали кадрлар билан бутласин;
2016 йил 30 августга қадар муддатда Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлар бўйича бакалавриат ва магистратура талабаларининг республика турдош (ихтисослашган) олий ўқув юртларининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «Ўзавтойўл» акциядорлик компанияси, манфаатдор вазирликлар, идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти бакалавриати ва магистратурасига ҳар йилги қабул квоталарини шакллантиришни турдош (ихтисослашган) лойиҳа ва йўл-қурилиш ташкилотлари, эксплутация қилиш корхоналари ва буюртмачилар хизматларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган истиқболдаги талаб-эҳтиёжлари асосида амалга оширсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва «Ўзавтойўл» АК Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти ўқув аудиториялари ва ўқув-илмий лабораториялари замонавий техник воситалар, махсус синов машиналари, стендлар, асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек ўқув бинолари ва талабаларнинг яшаш жойлари муҳандислик инфратузилмаси билан комплекс ҳолда реконструкция қилинишини;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
етакчи таълим ва илмий марказлар, ташкилотлар ва корхоналарнинг, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг энг тажрибали, юқори малакали мутахассисларини ўқув жараёнига шартнома асосида жалб этишни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 26 август,
ПҚ-2580-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПҚ-2580-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ишчиларнинг чекланган сони (хизмат кўрсатувчи, ўқув-ёрдамчи ходимлар ва профессор-ўқитувчилар таркибини ҳисобга олмаган ҳолда) — 223 нафар, шу жумладан маъмурий-бошқарув ходимлари — 38 нафар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПҚ-2580-сон қарорига 1-а-ИЛОВА
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти факультетлари ва кафедраларининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
LexUZ шарҳи
1-а-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 августдаги ПҚ-2580-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида кадрлар тайёрлаш бўйича асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар
Т/р
Классификатор бўйича шифр
Таълим ва мутахассисликлар йўналиши
Бакалавриат
1.
5340800
Автомобиль йўллари, кўприклар, тонеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш
2.
5310600
Автомобиль транспорти, йўл-қурилиш машиналари ва ускуналари эксплуатацияси
3.
5620100
Транспорт логистикаси (автомобиль транспорти)
4.
5110014
Касб-ҳунар таълими (автомобиль йўллари ва иншоотларини қуриш ва эксплуатацияси, автомобиль транспорти)
Магистратура
1.
5А340801
Автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш
2.
5А620101
Транспорт логистикаси
3.
5А310602
Автомобиль транспорти ва йўл-қурилиш техникаси эксплуатацияси