toggle_night_mode
Ҳужжат 29.08.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг
Қарори
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 26 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2822]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлиги қарор қилади:
1. Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2011 йил 12 декабрдаги 80, 2011-34, 14-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2312, 2012 йил 11 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 22-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2012 йил 6 ноябрдаги 81, 2012-32, 13-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2312-1, 2012 йил 4 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 48-49-сон, 554-модда).
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 август,
61-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 август,
2016-24-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2016 йил 9 август,
121-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2016 йил 9 августдаги 61, 2016-24 ва 121-сон қарорига
ИЛОВА
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган корхоналар учун солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига ҳам татбиқ этилади.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар, шу жумладан акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади), қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини;
мол-мулк солиғини;
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ягона солиқ тўловини;
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарга ҳисобот йили якунига кўра ушбу маҳсулот ишлаб чиқаришдан тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60 фоиздан кам бўлмаган корхоналар киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари (бундан буён матнда солиқ имтиёзлари деб юритилади):
а) тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларга тенг (эквивалент) бўлганда тақдим этилади:
300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ва 3 миллион АҚШ доллари бўлганда — 3 йил муддатга;
3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ва 10 миллион АҚШ доллари бўлганда — 5 йил муддатга;
10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга;
б) қуйидаги шартлар асосида қўлланилади:
корхоналарни, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш, бундан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий инвесторлар томонидан хусусий тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;
корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни, акциядорлик жамиятларида эса камида 15 фоизни ташкил этиши лозим;
хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;
мазкур имтиёзларнинг қўлланилиши муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.
4. Кейинги қонун ҳужжатларида инвестициялаш шарт-шароитлари ёмонлашган тақдирда, солиқ имтиёзлари қанча муддатга берилган бўлса, ана шу муддат мобайнида амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Солиқ имтиёзларини қўллаш
5. Солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган корхоналарга солиқ имтиёзлари киритилган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажмидан келиб чиқиб корхона давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, 7 йилдан ошмаган муддатга берилади.
6. Солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган янги ташкил этилган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугайдиган ойдан кейинги ойнинг 1-санасигача солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Имтиёзга доир ҳуқуқ фақат қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда устав капиталларини (фондларни) шакллантирган корхоналарга тақдим этилади. Бунда корхона солиқ имтиёзларини ўз устав капиталини (фондини) шакллантириши лозим бўлган қонун ҳужжатларида назарда тутилган давр учун қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўз устав капиталини (фондини) қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда солиқ имтиёзларини бериш учун назарда тутилган миқдорда шакллантирмаган корхоналарда, Қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда ўз устав капиталларини (жамғармаларини) шакллантирмаган, чет эл инвестициялари қатнашган корхоналардан солиқларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1144, 2002 йил 27 май) мувофиқ имтиёзлар тақдим этилган солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлиқ миқдорда ва имтиёзларни қўлламасдан солиқ имтиёзлари қўлланилган давр учун тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. 2016 йилнинг 1 январидан аввал ташкил топган устав капиталида (фондида) хорижий иштирокчининг улуши 15 фоиздан 33 фоизгача бўлган акциядорлик жамиятлари хорижий инвестицияларнинг ҳажмидан келиб чиқиб белгиланган давр учун солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади. Бунда, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш муддатини ҳисоблаш корхонани давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Масалан, устав капиталида (фондида) хорижий иштирокчининг улуши 20 фоиз бўлган акциядорлик жамияти 2013 йилнинг 10 июнида рўйхатдан ўтган. Устав капиталида (фондида) хорижий иштирокчининг улуши 11 миллион АҚШ долларини ташкил этади. У солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга, шу жумладан устав капиталида (фондида) хорижий инвестициянинг ҳажмига мувофиқ келади. Киритилган хорижий инвестициянинг мазкур миқдори солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан 7 йил муддатга озод этишни назарда тутади. Солиқ имтиёзлари 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб берилишини ҳамда корхона 2013 йилнинг 10 июнида рўйхатдан ўтганлигини инобатга олиб, мазкур корхона 2016 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 1 июлигача солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар корхона 2009 йилнинг 1 январигача рўйхатдан ўтган бўлса, бу корхонага солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайди, чунки корхонани давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 7 йил ўтган.
8. Агар корхона ташкил этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан) кейинги даврларда солиқ имтиёзларини тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келса ёхуд хорижий инвестициялар суммасини оширишса (қўшимча киритишса), улар имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб, бироқ имтиёзларни қўллаш бошланган кундан бошлаб етти йилдан кўп бўлмаган муддатга имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга бўлади. Мазкур банд нормаларини қўллашнинг шартли мисоллари мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган.
9. Корхона солиқ имтиёзларини тақдим этиш учун белгиланган талабларига мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, корхона белгиланган талабларга мос келмаган давр учун солиқлар ва мажбурий ажратмалар умумбелгиланган тартибда, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан берилган солиқ имтиёзлари мақсадли характерга эга ҳамда солиқ солишдан озод этилган маблағлар:
қайта инвестициялашга — 50 фоиздан кам бўлмаган;
корхона фаолияти билан боғлиқ бошқа мақсадларга, мазкур маблағларни муассислар (иштирокчилар) ўртасида тақсимлаш бундан мустасно, — қолган қисми йўналтирилади.
Мазкур Низомни қўллаш мақсадида қайта инвестициялаш деганда маблағларни модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, янги технологик жиҳозни олиш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга йўналтириш тушунилади.
Корхоналарга тақдим этилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.
11. Солиқ имтиёзларини олган корхона имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқ имтиёзларининг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади.
3-боб. Солиқлар имтиёзларини тақдим этиш
12. Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлаш учун корхона рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда солиқ имтиёзларини қўллаш санаси бошланиши ҳақида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилади:
адлия органлари томонидан берилган, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳноманинг нусхаси;
инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафолатини тақдим этмасдан амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тасдиқномаси.
Янги ташкил этилаётган корхона, юқорида айтилган ҳужжатларга қўшимча тарзда, йил мобайнида корхонани рўйхатдан ўтказган адлия органининг унинг тўлиқ шакллантирилган устав капитали (фонди) ва корхонанинг устав капиталида (фондида) хорижий инвесторнинг улуши тўғрисида тасдиқнома тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқи йўқотилган тақдирда, корхона солиқ даври мобайнида рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда имтиёз ҳуқуқи йўқотилган сана тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.
4-боб. Якуний қоидалар
14. Солиқ тўловчилар тақдим этилган солиқ имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўғри ҳисоблаб чиқариш учун жавобгар бўлади.
15. Мазкур Низомда назарда тутилган имтиёзларнинг тўғри қўлланиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
2016 йил 9 август
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
2016 йил 9 август
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
2016 йил 9 август
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналарга тақдим этиладиган имтиёзлар татбиқ этиладиган иқтисодиёт тармоқларининг
РЎЙХАТИ
1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш:
ХХТУТ:
14322 — электр ўлчов приборлари ишлаб чиқариш (электрон ўлчов приборлари қисмида);
14323 — радио ўлчов приборлари ишлаб чиқариш;
14331 — ҳисоблаш техникалари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш;
14750 — радиосаноат;
14760 — алоқа воситалари саноати;
14771 — электроника саноати (махсус технологик ускуналар ишлаб чиқариш кирмайди);
14772 — махсус технологик ускуналар ишлаб чиқариш (назорат-синов ускуналари қўшилган ҳолда).
2. Енгил саноат:
Тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
17116 — ип газлама саноати (қисман, чунки мазкур код йигирилган ип, иплар, момиқ, техник газламалар ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);
17121 — жун саноати (аҳоли буюртмалари бўйича гиламлар ва гилам буюмларини ишлаб чиқаришни қўшмаган ҳолда) — (қисман, чунки мазкур код йигирилган жун, адёл, гиламлар ва гилам буюмлари ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);
17151 — трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) — (трикотаж газлама қисмида).
Тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
17141 — тўқимачилик атторлик молларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда);
17151 — трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) — (қисман, чунки мазкур код трикотаж газлама ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади);
17210 — тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда).
Табиий тери ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
17310 — табиий тери ишлаб чиқариш.
Кўн-галантерея саноати.
ХХТУТ:
17341 — табиий ва сунъий чармдан йўл ва атторлик буюмларини ишлаб чиқариш;
17361 — мўйна ва мўйна буюмларини ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда) — (чармдан кийим-кечак ишлаб чиқариш қисмида).
Пойабзал саноати.
ХХТУТ:
17371 — пойабзал ишлаб чиқариш (аҳоли буюртмасини қўшмаган ҳолда).
3. Ипакчилик саноати:
Шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
17131 — ипакчилик саноати (қисман, чунки мазкур код калава, иплар ва ҳоказолар ишлаб чиқаришни ҳам ўз ичига олади).
Бундан ташқари, мазкур гуруҳга 17141, 17151, 17210 кодлари шойи буюмлар қисмида киритилиши мумкин.
4. Қурилиш материаллари саноати:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ-3586-сон Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
12170 — ўтга чидамли маҳсулотлар ишлаб чиқариш (ўтга чидамли минерал толали плиталар қисмида);
13142 — Полимер плёнка, қувур ва листлар ишлаб чиқариш;
15230 — Ёғочдан қурилиш деталлари ва плиталар ишлаб чиқариш;
15250 — фанера ишлаб чиқариш;
16120 — асбоцемент буюмлари ишлаб чиқариш;
16162 — қурилишбоп сопол ишлаб чиқариш;
16170 — полимер хом ашёсидан қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш;
16212 — табиий тошдан қопловчи материаллар ишлаб чиқариш;
16222 — ғовакли тўлдирувчиларни сунъийсини ишлаб чиқариш ва табиийсини қайта ишлаш;
16232 — оҳакли, гипс ва маҳаллий боғловчи материалларни ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
16240 — иссиқлик изоляцияси материаллари саноати;
16271 — товар бетонлари ва қурилиш қоришмаларини ишлаб чиқариш;
16273 — бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқариш.
5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш:
ХХТУТ:
21241 — тухум ишлаб чиқарувчи паррандачилик;
21242 — гўшт ишлаб чиқарувчи паррандачилик;
21243 — паррандачилик бирлашмалари (гўшт-тухум).
6. Озиқ-овқат саноати:
Маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно).
ХХТУТ:
18111 — шакар саноати;
18113 — нон ишлаб чиқариш саноати;
18114 — қандолатчилик саноати;
18115 — макарон саноати;
18121 — ёғ-мой саноати (совун ва ювувчи воситаларни ишлаб чиқаришсиз);
18151 — мева-сабзавот саноати (мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқаришсиз);
18152 — мева-сабзавот консерваларини ишлаб чиқариш;
18191 — озиқ-овқат концентратларини ишлаб чиқариш (тайёр маҳсулот қисмида).
7. Гўшт-сут саноати:
Гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
18211 — гўшт саноати (елимжелатин саноатисиз);
18221 — ёғ-пишлоқ, пишлоқ ва сут саноати (сут консерваларини ишлаб чиқаришсиз);
18222 — сут консерваларини ишлаб чиқариш.
8. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш.
ХХТУТ:
18300 — балиқчилик саноати — (балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш қисмида).
9. Кимё саноати.
ХХТУТ:
13101 — тоғ-кимё саноати;
13111 — азот саноати;
13112 — фосфатли ўғитлар ва бошқа ноорганик кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
13113 — сода саноати;
13114 — хлор саноати;
13115 — йод-бром саноати;
13116 — асосий кимёнинг бошқа маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
13120 — тола ва кимёвий ип саноати;
13130 — сунъий смола ва пластик масса саноати;
13141 — пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш (грампластинкалар, магнитофон кассеталари ва компакт-дисклар кирмайди);
13142 — полимер плёнка, қувур ва листлар ишлаб чиқариш;
13143 — узлуксиз шиша тола ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
13144 — шишапластиклар ва унинг маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
13145 — грампластинка, магнитофон кассеталари ва компакт-дисклар ишлаб чиқариш;
13146 — полимер транспорт таралар ишлаб чиқариш;
13150 — лак-бўёқ саноати;
13160 — кимёвий реактивлар ва алоҳида соф моддалар саноати;
13170 — сунъий бўёқлар саноати;
13180 — кимё-фотография саноати;
13190 — маиший кимё саноати;
13199 — кимё саноатининг бошқа тармоқлари.
10. Нефть-кимё саноати.
ХХТУТ:
13310 — сунъий каучук ишлаб чиқариш;
13320 — асосий органик синтез маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
13330 — техник углерод ишлаб чиқариш;
13351 — шина ишлаб чиқариш;
13361 — резино-техник буюмлар саноати;
13362 — асбест-техник буюмлар саноати;
13363 — резина пойабзал ишлаб чиқариш — (қисман, чунки мазкур код резина пойабзалини таъмирлашни ҳам ўз ичига олади);
13364 — резинадан кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш.
11. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
19310 — кимё-дориворлик (фармацевтика) саноати;
19320 — тиббиёт техникаси (анжомлари) саноати;
19330 — шиша, чинни ва пластмассдан тиббиёт буюмлар ишлаб чиқариш;
19760 — ветеринария учун шифобахш дори-дармонларни ишлаб чиқариш.
12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.
13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.
14. Кўмир саноати.
ХХТУТ:
11320 — кўмир бойитиш;
11330 — кўмир брикетлари ишлаб чиқариш;
11410 — сланец саноати.
15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
12150 — электроферроқуймалар ишлаб чиқариш;
12190 — ишлаб чиқаришга мўлжалланган металл буюмларни ишлаб чиқариш.
16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш.
Машинасозлик.
ХХТУТ:
14101 — оғир, энергетика ва транспорт машинасозлиги;
14111 — турбинасозлик;
14112 — қозонсозлик;
14120 — дизелсозлик;
14130 — металлургия машинасозлиги;
14140 — кон-шахта ва кон-руда машинасозлиги;
14151 — кранлар ишлаб чиқариш (қурилиш кранларисиз);
14152 — қурилиш кранлари ишлаб чиқариш;
14153 — узлуксиз транспорт ускуналари ишлаб чиқариш;
14154 — лифт ишлаб чиқариш;
14155 — авто ва электр юклагичлар ишлаб чиқариш;
14156 — бошқа турдаги кўтариш-ташиш, юклаш-тушириш ва омборбоп ускуналар ишлаб чиқариш;
14160 — темир йўл машинасозлиги;
14171 — электротехник машиналар, ускуналар, аппаратура ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган буюмлар ишлаб чиқариш;
14172 — кабел саноати;
14173 — электролампа саноати;
14174 — электроизоляция саноати;
14175 — аккумулятор ва элемент саноати;
14176 — электр пайвандлаш ускуналарини ишлаб чиқариш;
14181 — кимё машинасозлиги;
14182 — полимер машинасозлиги;
14183 — нефть қазиш ва геология-қидирув, бурғулаш ускуналари ишлаб чиқариш;
14184 — нефть ва газни қайта ишловчи ускуналар ишлаб чиқариш;
14185 — целлюлоза-қоғоз саноати ускуналарини ишлаб чиқариш;
14186 — компрессор машинасозлиги;
14187 — совитгичлар машинасозлиги;
14191 — вакуумли насос ва агрегатлар ишлаб чиқариш;
14192 — кислород ва криоген машинасозлиги;
14193 — металларга газ алангасида ишлов бериш ва буюмларни металлаштириш ускуналари ишлаб чиқариш;
14194 — насослар ишлаб чиқариш;
14195 — саноатбоп қувурли ўтказгич арматураси ишлаб чиқариш;
14196 — газ тозалаш ва чанг тутиш ускуна ва аппаратуралари ишлаб чиқариш;
14197 — бўяш ускуналари ишлаб чиқариш.
Трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги.
ХХТУТ:
14410 — трактор машинасозлиги;
14420 — қишлоқ хўжалик машинасозлиги;
14430 — чорвачилик ва озуқа етиштириш машинасозлиги.
Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик.
ХХТУТ:
14511 — йўлсозлик ва ер қазиш машинасозлиги;
14512 — қурилиш машиналари ишлаб чиқариш;
14520 — қурилиш материаллари саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш;
14531 — ёғоч тайёрлаш саноати ва мелиорация ишлари учун ускуналар ишлаб чиқариш;
14532 — торф саноати учун ускуналар ишлаб чиқариш;
14541 — коммунал хўжалик учун ускуналар ишлаб чиқариш;
14542 — маиший хизмат корхоналари учун ускуналар ишлаб чиқариш.
Енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги.
ХХТУТ:
14611 — тўқимачилик саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;
14612 — тикувчилик ва тўқимачилик саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;
14613 — пойабзал, чарм, мўйна ва чарм-галантерея саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;
14614 — кимёвий толалар ишлаб чиқариш учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;
14620 — озиқ-овқат ва омухта ем саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;
14630 — савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;
14640 — полиграфия саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш;
14651 — тикув ва маиший электр машиналари ва приборлари ишлаб чиқариш (маиший совутгич ва музлатгичлар кирмайди);
14652 — маиший совутгич ва музлатгичлар ишлаб чиқариш;
14711 — санитар-техник ускуналари ишлаб чиқариш;
14712 — газ ускунаси ва аппаратуралари ишлаб чиқариш;
14720 — авиация саноати;
14730 — мудофаа саноати;
14740 — кемасозлик саноати;
14781 — ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар ишлаб чиқариш (арава-улов ва ойна саноати ускуналари кирмайди);
14782 — монтаж қилинадиган ярим маҳсулотлар, қисм ва деталлар ишлаб чиқариш;
14783 — ойна саноати учун технологик ускуналар ишлаб чиқариш.
17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.
ХХТУТ:
14210 — металл қирқувчи дастгоҳлар ишлаб чиқариш;
14220 — ёғочни қайта ишловчи ускуналар ишлаб чиқариш;
14230 — темирчилик-пресслаш ускуналари ишлаб чиқариш;
14240 — қуюв ускуналари ишлаб чиқариш;
14251 — металл ва ёғочга ишлов берувчи асбобларни ишлаб чиқариш;
14252 — технологик жиҳозлар ишлаб чиқариш;
14253 — сунъий олмос, абразив материаллар ва улардан асбоблар ишлаб чиқариш саноати;
14254 — механик пайвандлаш ускуналари ишлаб чиқариш;
14291 — ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш;
14292 — умуммашинасозликда қўлланиладиган буюмлар ишлаб чиқариш;
14293 — қора ва рангли металлдан фасонли қуймалар тайёрлаш учун қолип материаллари ишлаб чиқариш;
14321 — технологик жараёнларни назорат қилиш ва созлаш приборлари ишлаб чиқариш;
14322 — электр ўлчов приборлари ишлаб чиқариш;
14323 — радио ўлчов приборлари ишлаб чиқариш;
14324 — оптик ва оптико-механик приборлар ва аппаратларни ишлаб чиқариш;
14325 — механик катталикларни ўлчаш приборларини ишлаб чиқариш;
14326 — вақт приборлари ишлаб чиқариш;
14327 — инженерлик ва бошқарув меҳнатини механизациялаштириш ва автоматлаштириш приборлари ишлаб чиқариш;
14328 — табиий кузатувлар учун приборлар ишлаб чиқариш;
14329 — тиббиёт, физиология ва биологияга оид приборлар ишлаб чиқариш;
14331 — ҳисоблаш техникалари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш;
14332 — техник элтувчилар (носител) ишлаб чиқариш;
14333 — дастурий воситалари ишлаб чиқариш;
14341 — автомобиль, автобус, троллейбуслар ҳамда автомобиль ва тракторларга тиркама (прицеп)лар ишлаб чиқариш;
14342 — мотоцикл ва велосипед ишлаб чиқариш;
14343 — автомобиль ва тракторлар учун электр ускуналари ва приборлар ишлаб чиқариш;
14344 — бошқа ускуна ва асбобларни ишлаб чиқариш;
14350 — подшипник саноати.
18. Шиша ва чинни-фаянс саноати.
Шиша саноати.
ХХТУТ:
16512 — қурилиш ва техник шиша ишлаб чиқариш;
16513 — шиша идишлар ишлаб чиқариш;
16514 — шиша идишлар ва шишадан хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш;
16515 — электротехник ва электровакуум шишаларини ишлаб чиқариш;
16516 — кимё-лаборатория идишларини ишлаб чиқариш.
Чинни-фаянс саноати.
ХХТУТ:
16551 — чинни ва фаянсдан хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш;
16552 — кулолчилик хўжалик-рўзғор буюмларини ишлаб чиқариш.
19. Микробиология саноати.
ХХТУТ:
19111 — углеводород хом ашёсидан озуқали оқсил моддалари ишлаб чиқариш;
19112 — гидролиз саноати;
19121 — аминокислоталарни ва фермент препаратларини ишлаб чиқариш;
19122 — нотиббий мақсаддаги антибиотикларни, озуқали дармондорилар (витамин), премикс, бактерияли ўғитлар ва ўсимликларни микробиологик ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш;
19123 — эритувчиларни ишлаб чиқариш.
20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.
ХХТУТ:
19770 — ўйинчоқларни (резина ўйинчоқлардан ташқари) ишлаб чиқариш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Корхона ташкил этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан) кейин ёхуд киритилган хорижий инвестициялар суммасини оширганда солиқ имтиёзларини қўллашнинг
ШАРТЛИ МИСОЛЛАРИ
1-мисол.
Солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга (устав капитали (фонди) 200 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция ҳажмидан ташқари) мувофиқ келадиган 2015 йилнинг 12 январида рўйхатдан ўтган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2016 йилнинг 20 январида устав капиталини (фондини) 5 миллион АҚШ долларигача оширди. Киритилган хорижий инвестициянинг мазкур миқдори солиқлар ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан 5 йил муддатга озод этишни назарда тутади. Мазкур корхона 5 йил муддат ичида 2016 йилнинг 1 февралидан 2021 йилнинг 1 февралигача солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-мисол.
Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2012 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида солиқ имтиёзларини қўллайди. 2015 йилнинг 10 январида у устав капиталини (фондини) 3,1 миллион АҚШ долларигача оширди, яъни устав капиталини (фондини) ошириш имтиёз даври ичида юз берди, бу унга солиқ имтиёзларини қўллаш муддатини яна 2 йилга узайтиришга имконият беради. Шундай қилиб, мазкур корхона учун солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий муддати 5 йилни 2012 йилнинг 16 январидан бошлаб 2017 йилнинг 1 февралигача ташкил этади.
3-мисол.
Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2012 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида (2012 йилнинг 16 январидан 2015 йилнинг 1 февралигача) солиқ имтиёзларини қўллайди. 2016 йилнинг 12 декабрида у устав капиталини (фондини) 11 миллион АҚШ долларигача оширди, яъни устав капиталини (фондини) ошириш имтиёз даври тугагандан сўнг юз берди. Шундай қилиб, мазкур корхона солиқ имтиёзларини 2017 йилнинг 1 январидан 2019 йилнинг 1 февралигача қўллашни давом эттириш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб
қилувчи корхоналарга ‎тақдим этиладиган солиқ
‎имтиёзларини қўллаш тўғрисида
‎ХАБАРНОМА ‎‎

‎‎_______________________________________________________________ жойлашган

‎‎‎‎‎‎(почта индекси, шаҳар (туман, овул), кўча номи ва уй (квартира) рақами)

‎‎________________________________________________ фаолиятини амалга оширувчи

‎‎‎(асосий (соҳа) фаолият тури)

‎‎_____________________________________________________________ юридик шахс,

‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи)

‎‎Сизни _____________________ дан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил

‎‎(сана)‎

‎‎11 апрелдаги ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаши ҳақида хабардор қилади.

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми___________________________
‎‎_____________________________________________ АҚШ долларини ташкил этади.

‎‎(сумма ёзув билан)

‎‎Хабарномага илова қилинадиган ҳужжатлар:
‎адлия органлари томонидан бериладиган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
‎инвестициялар Ўзбекистон Республикасининг кафиллигисиз амалга оширилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тасдиқномаси.

‎‎ ________________________________________________________ га тақдим этилади.

‎‎‎‎‎‎‎‎(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

Изоҳ:
Мазкур хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига икки нусхада тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи хабарноманинг бир нусхасига қабул қилинганлиги ҳақида белги қўяди ва иккинчи нусхасини кейинги кундан кечиктирмай аризачига қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА

Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни
‎жалб қилувчи корхоналарга тақдим этиладиган солиқ
имтиёзларига ҳуқуқ йўқотилганлиги тўғрисида
МАЪЛУМОТНОМА

‎‎______________________________________________________________ жойлашган

‎‎‎‎‎‎(почта индекси, шаҳар (туман, овул), кўча номи ва уй (квартира) рақами)

‎‎_______________________________________________ фаолиятини амалга оширувчи

‎‎‎‎(асосий (соҳа) фаолият тури)

‎‎____________________________________________________________ юридик шахс,

‎‎‎‎(юридик шахснинг тўлиқ номи)

‎‎Сизни ____________ дан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги

‎‎(сана)‎

‎‎ПФ-3594-сон «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган солиқ имтиёзларини қўллаш ҳуқуқини йўқотганлиги тўғрисида хабардор қилади.

‎‎ ________________________________________________________ га тақдим этилади.

‎‎‎‎‎‎(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

Изоҳ:
Мазкур хабарнома солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига икки нусхада тақдим этилади. Давлат солиқ хизмати органи хабарноманинг бир нусхасига қабул қилинганлиги ҳақида белги қўяди ва иккинчи нусхасини кейинги кундан кечиктирмай аризачига қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 34-сон, 407-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2822-1/0436-сон, 09.11.2018 й., 10/18/2822-2/2176-сон; 14.05.2019 й., 10/19/2822-3/3127-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон)