toggle_night_mode
Ҳужжат 22.08.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2310-2]
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сон «Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 20-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 август,
56-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 август,
2016-27-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 11 августдаги 56 ва 2016-27-сон қарорига
ИЛОВА
«Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ–2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:».
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ–2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.»;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 13-1-иловасига мувофиқ республикада ишлаб чиқариладиган табиий газ реализациясига, шу жумладан экспортига акциз солиғи солинади.
Бунда, аҳолига реализация қилинадиган, табиий газнинг нархида назарда тутилган табиий газга ҳисобланган акциз солиғи суммаси, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга мақсадли равишда йўналтириш учун «Ўзтрансгаз» АК тасарруфида қолдирилади.
«Ўзтрансгаз» АК тасарруфида қолдириладиган, аҳолига реализация қилинадиган табиий газ бўйича акциз солиғи суммасини аниқлаш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.»;
в) 10-банддаги «йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай» деган сўзлар «ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади.».
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекнефтегаз» МХК билан келишилган.
«Ўзбекнефтегаз» МХК раиси А. СУЛТАНОВ
2016 йил 11 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 33-сон, 398-модда)