toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 2-иловада:
а) 63-банднинг «Узунлиги, км» устунидаги «12» рақами «23» рақами билан алмаштирилсин;
б) «Жами давлат аҳамиятига молик автомобиль йўллари» қаторининг «Узунлиги, км» устунидаги «14089» рақами «14100» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 16 август,
264-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 33-сон, 397-модда)