1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимига кирувчи театр-томоша ташкилотлари номларини замон талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларнинг номларини замон талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, ушбу соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 июль,
246-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 июлдаги 246-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида» 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони жорий қилинадиган республика театр-концерт ташкилотлари ва таълим муассасалари
РЎЙХАТИ
Қорақалпоғистон Республикаси
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри
Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри
Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри
«Айқулаш жулдузлари» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли
«Аму тўлқини» Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли
«Гулзор» Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали
Тошкент шаҳри
«Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри
Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри
Ўзбек Миллий академик драма театри
Ўзбекистон давлат драма театри
Ўзбекистон давлат сатира театри
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри
Ўзбекистон давлат ёшлар театри
Ўзбекистон давлат академик рус драма театри
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри
Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театри
Ўзбекистон давлат консерваторияси
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби
«Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр-студияси» давлат муассасаси
«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси
Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия
Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ҳамда унинг таркибига кирувчи жамоалар
Ўзбекистон Миллий симфоник, камер ва халқ чолғу оркестрлари жамоалари бирлашмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар
«1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва унинг Нукус филиали, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби раҳбарлари, профессор-ўқитувчилари, концертмейстерлари;
2. Маданият ва санъат йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари, концертмейстрлари ҳамда Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти илмий ходимлари».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда миллий рақс ва хореография санъатини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 21 февралдаги 101-сон қарорига 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги «Айқулаш» миллий рақс ансамбли (Қорақалпоғистон)» сўзлари «Айқулаш жулдузлари» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли (Қорақалпоғистон)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 22 майдаги 223-сон қарорида:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «ҳамда унинг тасарруфига кирувчи муассасаларга» сўзлари «бирлашмасига» сўзи билан алмаштирилсин;