toggle_night_mode
Ҳужжат 01.08.2016 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳар йиллик «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Савдо (бозорлар, гипермаркетлар, супермаркетлар, минимаркетлар, киоскалар ва бошқалар) ва умумий овқатланиш (ресторанлар, барлар, кафелар, чойхоналар ва бошқалар) соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, янада ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Маҳалла» фонди ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг:
ҳар йили Тошкент шаҳрида «Савдо ва хавфсизлик» танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги;
танловни икки босқичда: туман босқичи (Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида) ва шаҳар босқичи тарзида ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини янада оширишда, жамоат хавфсизлигини таъминлашда амалий тарзда кўмаклашиш;
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг истеъмолчи сифатидаги хавфсизлигини таъминловчи замонавий технологияларни жорий этишдан манфаатдорлигини рағбатлантириш;
давлат стандартларига, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;
савдо ва умумий овқатланиш объектларига туташиб кетган жойларни обод қилиш ва ободонлаштиришни рағбатлантириш;
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш.
3. Қуйидагилар:
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари ишини ташкил этишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги мезонлари 2-иловага мувофиқ;
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ;
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар манбалари ва миқдорлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича махсус комиссия Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Маҳалла» фонди ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2016 йил август ойидан бошлаб ҳар йили танловни юқори ташкилий даражада ўтказиш учун амалий чора-тадбирларни таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия:
«Савдо ва хавфсизлик-2016» танловини ташкил этиш ва ўтказишнинг босқичма-босқич Тадбирлари режасини бир ҳафта муддатда тасдиқласин;
танлов қатнашчилари томонидан тақдим этилган материалларни баҳолашда, жойларга чиқиб ўрганишда ва ғолибларни аниқлашда ушбу қарор билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари ишини ташкил этишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги мезонлари рўйхатига амал қилсин;
танловини ташкил этиш ва ўтказишга ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 21 июль,
237-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Савдо ва хавфсизлик» танловини (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, савдо (бозорлар, гипермаркетлар, супермаркетлар, минимаркетлар, киоскалар ва бошқалар) ва умумий овқатланиш (ресторанлар, барлар, кафелар, чойхоналар ва бошқалар) соҳасида тадбиркорлик субъектларини (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади) танлаб олиш ва рағбатлантириш мезонларини белгилайди.
2. Танлов очиқ ҳисобланади, унда барча тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши мумкин.
3. Қуйидагилар танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларига аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини янада оширишда, жамоат хавфсизлигини таъминлашда амалий тарзда кўмаклашиш;
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг аҳолининг истеъмолчи сифатидаги хавфсизлигини таъминловчи замонавий технологияларни жорий этишдан манфаатдорлигини рағбатлантириш;
давлат стандартларига, санитария, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;
савдо ва умумий овқатланиш объектларига туташиб кетган жойларни обод қилиш ва ободонлаштиришни рағбатлантириш;
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида жамоатчиликнинг ижобий фикрини шакллантириш.
4. «Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Маҳалла» фонди ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси танловнинг ташкилотчилари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади, уларнинг ҳар бири бўйича ғолиб аниқланади:
а) «Энг яхши йирик савдо объекти», ушбу номинацияда савдо залларининг жами майдони 1500 кв. метрдан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирок этади;
б) «Энг яхши ўртача савдо объекти», ушбу номинацияда савдо залларининг жами майдони 50 кв. метрдан 1500 кв. метргача бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирок этади;
в) «Энг яхши савдо объекти», ушбу номинацияда савдо залларининг майдони 50 кв. метргача бўлган тадбиркорлик субъектлари иштирок этади;
г) «Энг яхши ресторан», ушбу номинацияда умумий овқатланиш корхоналари иштирок этади, улар қуйидаги типларга бўлинади: ресторан, вагон-ресторан, бар;
д) «Энг яхши кафе», ушбу номинацияда умумий овқатланиш корхоналари иштирок этади, улар қуйидаги типларга бўлинади: кафе, ёзги кафе, кафетерий;
е) «Энг яхши чойхона», ушбу номинацияда умумий овқатланиш корхоналари субъектлари иштирок этади, улар қуйидаги типларга бўлинади: ошхона, чойхона, буфет ва тамаддихона.
II. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
6. Танлов ҳар йили август ойида икки босқичда: туман босқичи (Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида) ва шаҳар босқичи тарзида ташкил этилади ва ўтказилади.
7. Қуйидагилар танловни ташкил этиш ва ўтказишнинг ишчи органлари ҳисобланади:
туман босқичида — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ намунавий таркибдаги туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади);
шаҳар босқичида — «Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб аталади).
Танловга тақдим этилган материалларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек жойларга чиқиб ўрганиш учун туман комиссиялари ва Махсус комиссия томонидан хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин.
8. Туман комиссиялари ва Махсус комиссиянинг иш тартиби улар томонидан тасдиқланадиган регламентда белгиланади.
9. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказилган ва танлов номинациялари бўйича лойиҳалар тақдим этувчи тадбиркорлик субъектлари танлов иштирокчилари ҳисобланади.
Танловда иштирок этишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
10. Танловда иштирок этиш учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича иштирокчининг буюртманомаси тўлдирилиши ва туман комиссиясига юборилиши лозим.
11. Танлов иштирокчилари улар томонидан тақдим этилаётган буюртманома қайси номинацияга тегишлилигини мустақил равишда танлайдилар. Бунда туман комиссияси иштирокчининг буюртманомасини дастлабки кўриб чиқишда номинацияни ўзгартиришни тавсия этиши мумкин.
12. Иштирокчи танловга буюртманома юборар экан, бу билан унда келтирилган маълумотларда тижорат, давлат сири ва бошқа сир мавжуд эмаслигини тасдиқлайди ва Ишчи орган томонидан унинг буюртманомаси тўғрисида очиқ фойдаланиладиган ахборот берилишига розилигини билдиради.
13. Танловни ташкил этиш ва ғолибларни тақдирлаш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага мувофиқ амалга оширилади.
Туман комиссиялари туман босқичида ишни қуйидаги муддатларда ташкил этадилар:
1 — 15 август — танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш;
материаллар киритилган санадан бошлаб 20 августгача тақдим этилган материалларни жойларга чиқиб ўрганадилар ва жойларда ишларни ташкил этадилар;
22 августгача бўлган муддатда иштирокчилар томонидан тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш ва жойларга чиқиб ўрганиш натижалари асосида ҳар бир номинация бўйича туман босқичи ғолибларини аниқлайдилар;
25 августгача бўлган муддатда туман босқичида танлов ғолибларини мукофотлашни юқори ташкилий даражада ва тантанали вазиятда ташкил этадилар, тегишли тавсия берувчи ҳужжатларни тайёрлайдилар ва Махсус комиссияга тақдим этадилар.
Махсус комиссия:
танлов ҳужжатларини тўлдириш, танловда иштирок этишнинг қўшимча имкониятлари ва рағбатлар тўғрисидаги ва бошқа масалалар бўйича иштирокчиларга (иштирок этишга талабгорларга) доимий асосда маслаҳат беради;
1 август — 10 сентябрь даврида, кейинчалик ҳар ойда — танловнинг бориши ва унинг натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этади;
25 — 28 августда туман комиссиялари вакиллари билан биргаликда тақдим этилган материалларни жойларга чиқиб ўрганади ва ҳар бир номинант бўйича жойларда ишларни ташкил этади;
28 августгача бўлган муддатда номинациялар бўйича танлов ғолибларини баҳолайди ва аниқлайди;
29 августда шаҳар босқичида танлов ғолибларини юқори даражада ва тантанали вазиятда мукофотлашни ташкил этади.
14. Зарурият бўлганда Махсус комиссия ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган муддатларга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
15. Туман комиссиялари ва Махсус комиссиянинг қарорлари улар аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
16. Туман комиссиялари ва Махсус комиссиянинг қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Баённомалар икки нусхада тузилади ва йиғилишда иштирок этган комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Баённомаларда комиссия аъзоларининг алоҳида фикри (мавжуд бўлганда) кўрсатилиши мумкин.
III. Баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш мезонлари
17. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган материалларни баҳолашда, жойларга чиқиб ўрганишда ва ғолибларни аниқлашда туман комиссиялари ва Махсус комиссия Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ишни хавфсиз ташкил этиш талабларига мувофиқлиги мезонлари (кейинги ўринларда мезонлар деб аталади) амал қиладилар.
18. Ҳар бир мезон 1 дан 10 гача бўлган ўн балли шкала бўйича баҳоланади. Ҳар бир мезон бўйича берилган баҳо жамланади ва жами баҳо чиқарилади.
19. Мезонларнинг ҳар бир позицияси бўйича Махсус комиссия тегишли сўровномалар тайёрлайди ва туман комиссияларини улар билан талаб этиладиган миқдорда таъминлайди.
Агар турли иштирокчилар бир хилдаги баллар сонини тўпласа, ғолибни аниқлаш ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга кўра коллегиал қарор асосида амалга оширилади.
20. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган номинацияларнинг ҳар бири бўйича туман комиссияси туман босқичининг 1-ўринни, 2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган ғолибларини белгилайди.
21. 1-ўринни эгаллаган туман босқичи ғолибининг тавсия этувчи ҳужжатлари шаҳар босқичига Махсус комиссияга киритилади.
2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган туман босқичи ғолиблари туман комиссияларининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланадилар ва уларга ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ моддий тақдирлаш пули тўланади.
22. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган номинацияларининг ҳар бири бўйича Махсус комиссия 1-ўринни, 2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган шаҳар босқичи ғолибларини аниқлайди.
Тақдим этилган буюртманома унга тегишли бўлган, яъни иштирокчи туман босқичида ғолиб бўлган номинацияни шаҳар босқичида ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
23. Номинацияларнинг ҳар бири бўйича 1-ўринни, 2-ўринни ва 3-ўринни эгаллаган танловнинг шаҳар босқичи ғолиблари фахрий дипломлар билан мукофотланадилар ва уларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ моддий тақдирлаш пули тўланади.
IV. Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш
24. Танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш ушбу Низом билан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
25. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган шахсий ҳисоб рақамида, 2016 йилда — 15 августгача, кейинги йилларда — 1 июлгача жамланади.
26. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ҳисоб рақамида жамланган маблағлардан Махсус комиссиянинг қарорига кўра танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришда фойдаланилади. Маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
27. Моддий мукофотлаш танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш банк кунидан кечикмай Махсус комиссиянинг қарорлари асосида амалга оширилади.
V. Якунловчи қоидалар
28. Танловда қатнашиш учун тақдим этилган материаллар қайтарилмайди.
29. Танловда қатнашиш учун тақдим этилган материаллардан тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик ва/ёки бошқа фаолиятини текшириш мақсадида фойдаланилиши, шунингдек уларга нисбатан маъмурий ва ёки бошқа таъсир чоралари қўлланилиши мумкин эмас.
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича туман комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозимига кўра

туман ҳокими, раис

Лавозимига кўра

туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, раис ўринбосари

Лавозимига кўра

туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи, раис ўринбосари

Лавозимига кўра

туман ички ишлар бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бошлиғи

Лавозимига кўра

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг масъул ходими

Лавозимига кўра

«Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти» ДУК масъул ходими

Лавозимига кўра

туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Лавозимига кўра

туман ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

Лавозимига кўра

туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи

Лавозимига кўра

туман бош архитектори

Лавозимига кўра

туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маркази директори

Лавозимига кўра

туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Махсус комиссия котиби

Изоҳ. Танловга тақдим этилган материалларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек жойларга чиқиб ўрганишлар ўтказиш учун туман комиссиялари томонидан хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мутахассислар жалб этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Тошкент шаҳрининг ___________ тумани «Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш
‎ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш
‎бўйича комиссиясига

‎____________________________дан
‎(савдо ва умумий овқатланиш соҳасида
‎тадбиркорлик субъектининг номи)

‎‎

«Савдо ва хавфсизлик» танловида иштирок этишга
буюртманома

__________________________________________________________________________________ни

(савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектининг номи)

«Савдо ва хавфсизлик» танловида иштирок этишга қўйишингизни сўрайман.


Буюртманомага қуйидагилар илова қилинади:

1.

2.

3.

ва шу кабилар.

20___ йил «___»

‎‎________________
‎(шахсий имзо)

‎‎________________
‎(Ф.И.О.)

«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш
СХЕМАСИ
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
«Савдо ва хавфсизлик» танлови ғолибларига тўланадиган моддий мукофотлар
МИҚДОРЛАРИ*

Т/р

Номинациялар

Шаҳар босқичи

Туман босқичи

Жами

1 ўрин

2 ўрин

3 ўрин

Туманлар сони

1 ўрин

2 ўрин

3 ўрин

1.

Энг яхши йирик савдо объекти

100

50

30

11

7

5

4

356

2.

Энг яхши ўртача савдо объекти

50

30

20

11

5

4

3

232

3.

Энг яхши савдо объекти

30

20

15

11

5

4

3

197

4.

Энг яхши ресторан

30

20

15

11

5

4

3

197

5.

Энг яхши кафе

20

15

10

11

4

3

2

144

6.

Энг яхши чойхона

20

15

10

11

4

3

2

144

Жами

1 270

* Қонун ҳужжатларида энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан карра ҳисобида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига
2-ИЛОВА
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлар ишларини ташкил этишнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги
мезонлари
1. Бинонинг периметрларида, унга кириш/чиқиш жойларида видеокузатиш камералари билан жиҳозланганлик. Қаттиқ манбалардаги ёзувларнинг сақланишини таъминлаш.
2. Биноларни турғун рамкаларнинг ўрнатилганлиги ва кириш жойида хавфсизлик ходимларининг кўчма металл детекторлар билан таъминланганлиги.
3. Ёнғинга қарши автоматиканинг (хабар қилиш, тутунни йўқотиш тизимларининг) ва сигнализациянинг (қизиш, тутун босиш детекторларининг) соз ҳолатдалиги.
4. Ёнғинга қарши анжомлар (ёнғинни ўчиргичлар, ёнғинни ўчириш суви билан таъминлагичлар ва шу кабилар) ва/ёки автоматик (хоналар шипидаги) ёнғин ўчиргичлар билан бинолар майдонига мувофиқ миқдорда таъминланганлик.
5. Эвакуация қилиш планлари ва схемаларини ишлаб чиқиш, шунингдек одамларни шошилинч эвакуация қилиш учун бинодан чиқиш жойларининг зарур ҳолатини таъминлаш.
6. Тиббиёт хоналарининг (пунктларининг) мавжудлиги ва уларнинг мижозларга дастлабки ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар билан таъминланганлиги.
7. Видеокузатиш тизимлари билан жиҳозланган автомобиллар тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш. Хавфсизлик ходимлари томонидан кириб келаётган автомашиналарнинг салонларини ва юкхоналарини кўздан кечириш.
8. Ёнғинлар содир бўлганда ва келувчиларни эвакуация қилиш чоғида хавфсизлик ходимларининг ҳаракат қилишга, уларнинг шошилинч хизматлар билан, шунингдек шубҳали шахслар ва эгасиз буюмлар (сумкалар, қутилар ва шу кабилар) учраган ҳолатларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳаракат қилишга ўқитилганлиги.
9. Шошилинч хизматлар етиб келгунгача эвакуация, қутқарув, ёнғинга қарши ва бошқа шошилинч тадбирларни амалга ошириш учун ходимлардан штатсиз гуруҳлар ташкил этиш. Ходимларнинг фавқулодда ҳодисалар ва вазиятлардаги ҳаракатларга назарий ва амалий жиҳатдан тайёрланганлиги.
10. Ҳудудлар, бинолар ва хизмат хоналарининг автомобиль транспортидан фойдаланган ҳолда рухсатсиз кириб келишидан ҳимояланганлигини таъминлаш, тўсиқлар ва ёнғинга қарши қурилмаларнинг мавжудлиги.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ўтказиш ва ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш бўйича махсус комиссия
ТАРКИБИ

Усмонов Р.Ж.

Тошкент шаҳри ҳокими, раис

Хидоятов Д.А.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, раис ўринбосари

Шакиров Х.А.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, раис ўринбосари

Хусанов Н.Б.

Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари, раис ўринбосари

Кудбиев Ш.Д.

Вазирлар Маҳкамаси Йиғма департаменти мудирининг ўринбосари

Шоахмедов Ш.Ш.

Марказий банк раисининг ўринбосари

Қурбанов Б.Н.

Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи

Тиллахўжаев Д.Д.

Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармасининг Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи

Пардаев М.М.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи

Умаров Р.К.

Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология марказининг бошлиғи

Абдуллаев У.Т.

Тошкент шаҳар Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи

Тўхтаев Д.Д.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи

Дадахонов Ш.А.

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи

Мухтархўжаев С.М.

Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

Расулов Г.Ш.

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи

Магай Б.Г.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси бошлиғи

Одинаев К.А.

Тошкент шаҳар меҳнат бошқармаси бошлиғи в.б.

Сафаев А.Б.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи

Сабиров Н.М.

Тошкент шаҳар молия бошқармаси бошлиғи

Исмаилов Н.Н.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Гулямов А.А.

«Маҳалла» фонди Тошкент шаҳар кенгаши раиси в.б.

Зуфаров М.М.

«Камолот» ЁИҲ Тошкент шаҳар кенгаши раиси в.б.

лавозимига кўра

Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари

Кабилов И.М.

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси

Абдумажидов Р.А.

«Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти» ДУК бошлиғи, Махсус комиссия котиби

Изоҳ. Махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Савдо ва хавфсизлик» танловини ташкил этиш ва ўтказиш учун ажратилаётган маблағлар
манбалари ва миқдорлари

Ажратилаётган маблағлар манбалари

Ажратилаётган маблағлар миқдорлари (қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан баравар ҳисобида)

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан маблағлари фондидан тушаётган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобига

1 100

«Маҳалла» фонди маблағлари ҳисобига

100

«Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши маблағлари ҳисобига

100

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 360-модда; 2017 й., 9-сон, 132-модда, 18-сон, 325-модда, 25-сон, 543-модда, 33-сон, 863-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон; 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)