1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 20 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2182-2]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сонли «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2859, 21.02.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК, 107-сон «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2182, 2011 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 25-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 май,
2-2016-сон
Меҳнат вазири А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 май,
15-Қ/Қ-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 май,
41-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 2-2016, 15-Қ/Қ, 41-сон қарорига ИЛОВА
«Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
а) иккинчи хатбошидаги «бўйича 2010 йил учун тасдиқланган штатлар жадвалларида кўзда тутилган ходимлар сони доирасида, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сонига риоя қилган ҳолда» деган сўзлар «ҳисобидан» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) тўртинчи хатбошидаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларида:
а) I бобнинг 12 — 15-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
12.
Илмий кенгашнинг илмий котиби
мазкур Намунавий штатларнинг иловасига мувофиқ белгиланади
2 — 4, 16, 52 ва 54-бандлардаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» деган сўзлар «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;