1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 7 июнь,
190-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 190-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштиришни давом эттириш тўғрисида» 1993 йил 1 мартдаги 114-сон қарорида:
а) 1-иловада (Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги Низом):
«Ушбу Қоидалар ер участкалари давлат эҳтиёжлари ва ижтимоий эҳтиёжлар учун олиб қўйилиши муносабати билан бузиладиган уйлар (уйларнинг бир қисми) ёки квартираларнинг ўрнига зарарларни қоплаш тартибида давлат уй-жой фондидан мулкдорларга бериладиган уйларга (уйларнинг бир қисмига) ёки квартираларга нисбатан қўлланилмайди»;
«3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жойларини хусусийлаштирувчи органлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишли қарорлари билан белгиланади»;
12-банддаги «Уй-жой фонди эгаси бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва корхоналарнинг» сўзлари «Уй-жой фондини балансда сақловчи давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банддаги «ҳокимликнинг уй-жойни хусусийлаштириш бўйича туман органига» сўзлари «идоравий уй-жой фонди жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
14-банддаги «идоравий бўлинмаларга ёки туман ҳокимликларига» сўзлари «давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бўлинмаларига ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«16. Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани, шу жумладан идораларга қарашли уй-жой фондига тегишли бўлган уйни (уйнинг бир қисмини) ёки квартирани хусусийлаштирган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерларини расмийлаштириш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорнинг (буйруқнинг) нусхаси;
Ваколатли орган ўн беш кун мобайнида ушбу банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар асосида фуқаронинг номига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини расмийлаштиради, шунингдек уни фуқарога белгиланган тартибда беради»;
қуйидаги мазмундаги 161 ва 162-бандлар қўшилсин:
«161. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери бланкаси ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича махсус қоғозда тайёрланади, тартиб рақамига эга бўлади ва қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади.
162. Ваколатли орган томонидан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги бўйича хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерлари ўрнига ваколатли орган томонидан дубликат берилади. Мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери дубликати берилиши бўйича хизматлар учун ваколатли орган томонидан бир энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида йиғим ундирилади»;
18-банддаги «халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари» сўзлари «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«19. Фуқароларнинг алоҳида уйга (уйнинг бир қисмига), квартирага ва хонага эгалик қилиш ҳуқуқи уй-жой қиймати тўлиқ тўланган (сотиб олинган) ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради»;
«20. Уй-жойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ хусусийлаштирувчи фуқаролар учун мулк ҳуқуқи ариза туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказилган ва мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери олинган пайтдан бошлаб кучга киради.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ квартира, уй (уйнинг бир қисми) учун бадални тўлиқ тўлаган ёки аризани туман (шаҳар) ҳокимлигида рўйхатдан ўтказган, бироқ мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини олмаган фуқаро вафот этган тақдирда меросхўрлар ушбу квартирани, уйни (уйнинг бир қисмини) мерос қилиб олишга ҳақлидир»;
қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидаларига ИЛОВА
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқи ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги саккизинчи-тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома.
Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 24-сон, 282-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/124/0203-сон)