1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.01 Ўсимлик дунёсининг давлат ҳисоби. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастри. Ўсимлик дунёсининг мониторинги;
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги;
7.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг))]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат кадастрларини юритиш, кадастрга доир ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
2-модда. Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат кадастрлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
[СПиТ:
1.Кадастр / Давлат кадастри]
Давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда у давлат кадастри юритиладиган табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
4-модда. Давлат кадастрлари ягона тизими
Давлат кадастрларининг ягона тизими Ўзбекистон Республикаси ва унинг айрим ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятининг ягона умумдавлат ҳисоб-китоби юритилишини, баҳоланишини таъминлашга мўлжалланган кўп мақсадли ахборот тизими тарзида яратилади.
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиладиган давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этиш тартиби давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
5-модда. Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркиби
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.03.00 Ер ости бойликларининг давлат ҳисоби. Фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари давлат кадастри. Мониторинг;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.03.00 Ер ости ва ер усти сувларининг давлат ҳисоби. Давлат сув кадастри. Сув объектлари мониторинги;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.03 Давлат ўрмон кадастри;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.03.00 Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.03.01 Ўсимлик дунёсининг давлат ҳисоби. Ўсимлик дунёсининг давлат кадастри. Ўсимлик дунёсининг мониторинги;
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.03.00 Ҳайвонларнинг давлат ҳисоби. Ҳайвонот дунёсининг давлат кадастри ва мониторинги;
7.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Давлат кадастрлари ягона тизимига қуйидагилар киради:
давлат ер кадастри;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги Қонуни.
фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар давлат кадастри;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон «Ўзбекистон Республикасининг давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига қаранг.
давлат ўрмон кадастри;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўрмон тўғрисида» (янги таҳрири)ги Қонунининг 21-моддаси.
ўсимликлар дунёси объектлари давлат кадастри;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом.
алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 28-моддасига қаранг.
гидротехника иншоотлари давлат кадастри;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарори билан тасдиқланган Гидротехника иншоотларининг кадастрини юритиш тартибига қаранг.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом.
чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастри;
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасига қаранг.
(5-модданинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
табиий хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
техноген хавфи юқори бўлган тегралар давлат кадастри;
Давлат кадастрлари ягона тизимига қонун билан белгиланадиган бошқа давлат кадастрлари ҳам кириши мумкин.
6-модда. Давлат кадастрлари объектлари
Ер, фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген ҳосилалар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва утиллаштириш жойлари, бинолар ва иншоотлар, геодезия пунктлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари давлат кадастрларининг объектлари ҳисобланади.
Қонунда давлат кадастрларининг бошқа объектлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
7-модда. Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари
Давлат кадастрларини юритишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
кадастр объектларининг ҳар бир тури бўйича Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини тўла қамраб олиш;
фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;
кадастрга доир ахборотни шакллантириш услубиятининг ягоналиги;
кадастрга доир ахборотнинг аниқлиги;
кадастрга доир ахборотнинг ҳамма учун очиқлиги.
8-модда. Давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат бошқаруви
Давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, махсус ваколатли орган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
давлат кадастрларининг ягона давлат сиёсатини амалга оширади, уларни такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини белгилайди, молиялаштириш ва инвестиция масалаларини ҳал қилади;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш тартибини белгилайди;
10-модда. Махсус ваколатли органнинг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган ҳисобланади.
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларни тегишли давлат кадастрларини юритиш учун зарур бўлган картография материаллари билан белгиланган тартибда таъминлайди;
давлат кадастрлари юритилишига доир норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини ташкил этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
11-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатлари
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.02.00 Ҳокимни тайинлаш ва тасдиқлаш. Ваколатлари;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.04.00.00 Фуқаролик қонунчилиги объектлари / 03.04.03.00 Моддий неъматлар / 03.04.03.02 Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни ташкил этадилар;
давлат ер кадастрини, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирадилар;
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Давлат кадастрларини юритишга қуйидагилар киради:
кадастр объектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Қонуни.
кадастр объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш;
кадастр объектларини сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолаш;
кадастрга доир ахборотни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;
кадастр объектларининг ҳолати ҳақида ҳисоботлар тузиш;
Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборот тақдим этиш;
фойдаланувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кадастрга доир ахборот билан таъминлаш.
Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақида ахборот тақдим этишлари шарт.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Давлат кадастрларини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Давлат кадастрларини юритиш тартиби давлат кадастрининг ҳар бир тури учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тартибга солинган. Мазкур Қонуннинг 5-моддасига қаранг.
Давлат кадастрлари юритилишини молиялаштириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
13-модда. Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юридик ва жисмоний шахсларнинг кадастр объектларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан эътироф этилиши ва тасдиқланишининг юридик ҳужжати ҳисобланади.
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотларни давлат реестрларига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Кадастр объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр объектларининг барча мулкдорлари ва кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари учун мажбурийдир.
Кадастр объектларини ҳисобга олиш вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли бўлинмалари томонидан кадастр объектларининг чегаралари доирасида, шунингдек аҳоли пунктлари, туманлар, минтақалар, табиий ва иқтисодий тегралар ҳамда бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича уларнинг амалдаги ҳолати ва улардан фойдаланилишига кўра олиб борилади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Кадастр объектларини баҳолаш сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашни ўз ичига олади.
Кадастр объектларини сифат жиҳатидан баҳолаш уларнинг табиий ва жисмоний тавсифлари асосида амалга оширилади.
Кадастр объектларини қиймат жиҳатидан баҳолаш уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Кадастр объектига бўлган мулк ҳуқуқини ва бошқа ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, объектнинг кадастр йиғмажилди, кадастр харитаси (плани), кадастр китоби, кадастр объектларининг ҳолати ҳақидаги ҳисобот кадастр ҳужжатларининг асосий турларидир.
[СПиТ:
1.Кадастр / Кадастр йиғмажилди]
Кадастр йиғмажилди кадастр объектига бўлган ҳуқуқни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўладиган кадастр объектини кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатидан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотларидан иборат бўлади.
[СПиТ:
1.Кадастр / Кадастр харитаси (плани)]
Кадастр харитаси (плани) кадастр объектлари жойлашган ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза тегралари, баҳолаш, миқдор ва сифат тавсифларини акс эттирувчи график чизма ҳужжати бўлиб, у қоғозда, магнит ва бошқа воситаларда тузилади.
[СПиТ:
1.Кадастр / Кадастр китоби]
Кадастр китоби кадастр объектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишнинг асосий ҳужжати ҳисобланиб, у кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор ҳамда сифат жиҳатдан тавсифлари ва баҳоси ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлади.
Кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот давлат кадастрининг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда тузилади ҳамда кадастр объектларининг алоҳида ҳудудлар ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича миқдор ва сифат ҳолати, баҳоси ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
17-модда. Давлат кадастрларига доир ахборотни тақдим этиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Давлат кадастрларига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотларни Миллий географик ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом.
Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.