1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш тўғрисида
Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш ҳамда уларнинг муттасил кенгайиб бораётган паркини қайта тиклаш учун технологик жиҳатдан юқори даражада жиҳозланган замонавий ишлаб чиқариш базасини шакллантириш ва шунинг асосида улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2016-2017 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида жойлашган тепловоз депоси негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича мўлжалдаги қиймати 29,0 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси бир босқичли тартибда, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилади;
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади;
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг шахсий маблағлари лойиҳани молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
3. Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ — буюртмачи;
«Боштранслойиҳа» АЖ — бош лойиҳа ташкилоти;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг таркибий бўлинмалари — бош пудратчи ташкилотлар этиб белгилансин.
4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2016 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан, тендер савдолари ўтказмасдан, импорт қилинаётган товарларни ортиб жўнатишдан олдин албатта текшириб кўрган ҳолда, асбоб-ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узелларни энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида етказиб бериш тўғрисида шартномалар тузишга рухсат берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги белгиланган тартибда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
«Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Ўзметкомбинат» АЖ билан биргаликда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган цементни — тартибга солиб туриладиган нархларда, ёнилғи-мойлаш материалларини — шартномавий нархларда ва металл прокатини — биржа котировкаларини ҳисобга олган ҳолда ажратилиши ҳамда тўғридан тўғри шартномалар бўйича етказиб берилишини;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда — лойиҳанинг Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш]
7. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ кафолат муддати даврида республикада ишлатилаётган экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга тегишли лицензия ёки сертификатларни хорижий ишлаб чиқарувчилардан олишни таъминласин.
8. Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бўлинмалари томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми — қўшилган қиймат солиғидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига, Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.06.00 Бошқа божлар. Ягона бож тўлови]
республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган машина ва ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, асбоблар ва технологик жиҳозлар — бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг буюртманомаларига кўра ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.