1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш]
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Қарори
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Кўчирма]
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1712-6]
Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши қарор қилади:
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 мартдаги 15/1-5430-сонли хатига асосан Кенгашнинг 2007 йил 3 сентябрдаги 01-сонли қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1712, 2007 йил, 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 370-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кенгаш раиси Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 25 май,
1-сон
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2016 йил 25 майдаги 1-сонли қарорига 1-ИЛОВА
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 13-банддаги «режасини» ва «режаларининг» деган сўзлар тегишлича «дастурини» ва «дастурларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 16-банддаги «режаси» деган сўз «дастури» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 1-илова қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгандан кейинги даврда аниқланган, у фаолият кўрсатган вақтда йўл қўйилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш.».